Олимларнинг аниқлашича: тестостерон даражаси қанчалик юқори бўлса, одам шунчалик стрессга чидамли бўларкан. Ва аксинча.
Касб ва либидо боғлиқлиги турли касб вакиллари бўлган эркаклар сўлаги таркибидаги тестостеронни ўрганган Джорджия университети профессори Джеймс Даббснинг тадқиқотлари билан ҳам тасдиқланади.
Мутахассис шундай хулосага келдики, тестостерони кам бўлган эркаклар ғайришуурий равишда барқарор даромадли, пулни йўқотиш риски ёки стресс билан боғлиқ бўлмаган тинч ва хотиржам ишни танлайди. Шу сабабли улар бошқалардан кўра кўпроқ офис клерки, руҳоний, дегустатор ва ҳ.к. бўлади.
Маълумки, кўплаб руҳонийлар ўзларининг асосий вазифаларини жамиятда талаб катта бўлган диний урф-одатлар ва маросимларни, шунингдек, вакиллик вазифаларини бажаришда деб кўришади. Ушбу турдаги фаолият муайян барқарорликни ва тижорат рискларининг деярли тўлиқ йўқлигини назарда тутади.
Адвокатлар ва савдо бўйича менежерлар орасида эса тестостерон таркиби юқори бўлган эркаклар кўп. Бу касблар учун импульсивлик ва ўйинчи хислатлари муҳим, дейилади тадқиқотда.
Ўз навбатида, Цюрих университетидан Эрнст Фехр томонидан бир қатор тадқиқотлар ўтказилиб, уларда қон таркибида тестостерон концентрацияси пастлиги одамда хасислик, дунёпарастлик каби хислатлар ривожланишига олиб келиши тасдиқланди. Бундай одам пул сақлаши, тўплаши мумкин, лекин улар билан таваккал қилиш эҳтимоли жуда паст. Айнан шу сабабли бичилган одамлар кўпинча бошқалардан кўра бойроқ бўлган.
Руҳоний бўлиш истаги тестостерон етишмаслиги билан изоҳланди
Руҳоний-поп, мулла, раввин, лама ва ҳ.к. – бўлиш истаги эркакларнинг асосий гармони, тестостерон етишмаслиги билан боғлиқ. Ҳар ҳолда, илмий изланишлар муаллифлари шундай деб таъкидламоқда. Хусусан, «Кубанский научный медицинский вестник» ихтисослашган журналида чоп этилган муаллифлар В.В. Еременко, В.Г. Абушкевич, Т.Н. Абушкевич ва Е.Г.Потягайлонинг "Соғлом эркак қонида тестостерон концентрацияси ва стрессга чидамлилик даражаси ўртасидаги боғлиқлик" сарлавҳаси остидаги мақолада ўтказилган тадқиқот натижалари келтирилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди