19 яшар Буюк Британия фуқароси зўравонлар қурбони бўлди. Жабрланувчи рўй берган воқеа ҳақида эртаси куни тонгда полицияга хабар берди. Унинг ҳолати ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Фақат шу нарса хабар қилинадики, гуруҳ бўлиб зўрлаш қурбони бундай ҳолатларда кўзда тутилган тиббий текширувдан ўтмоқда.
Айни пайтда қизга нисбатан жинсий зўравонлик амалга оширган 12 кишининг ҳибсга олингани ҳақида маълум бўлиб, уларнинг ҳаммаси – исроилликлар. Ҳибсга олинганлар орасида вояга етмаганлар ҳам бор.
Исроилликлар иштирокида гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолатлари тез-тез рўй бермоқда. Яқинда мактаб ўқувчилар томонидан зўрланган 12 ёшли исроиллик мактаб ўқувчисининг отаси унинг қизи оғир психологик жароҳат олгани ва рўй берган воқеадан кейин мана 4 ойдан бери руҳий касалхонада ётибди. Бунда эркак полицияни сусткашликда ва самарасиз терговда айблади. Бундан ташқари, унинг оиласига гумондор шахсларнинг қариндошлари томонидан таҳдидлар келиб тушмоқда.
Бир гуруҳ исроилликлар 19 яшар саёҳатчи қизни зўрлади
Камида 12 нафар Исроил фуқароси Кипрда британиялик саёҳатчи қизни гуруҳ бўлиб зўрлаганлик ҳақидаги иш бўйича суд олдида жавоб берадиган бўлди. Фавқулодда воқеа 17 июлга ўтар кечаси, ёшларнинг машҳур Айя-Напа курортида меҳмонхоналардан бирида рўй берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси