close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Машҳур саудиялик шайх исломнинг ҳаддан ташқари қаттиқ талқин қилиниши учун узр сўради

Саудия Арабистонида таниқли Исломий воиз ва олим телевидение орқали Қуръон ва Суннатнинг илгари сурилган жуда қаттиқ ва том маънодаги талқинлари учун узр сўради ва мўътадил қарашларга риоя қилишни ваъда қилди. Шайх Оиз ал-Қарни ўзининг диний қарашларининг тадрижий ривожланиши ҳақида гапириб, ёшлик йилларида Исломга бутунлай бошқача қараганини таъкидлади.

Энди, маълум қилади воиз, диний масалаларда Саудия Арабистони бўлғуси қиролининг илғор дунёқарашларига қўшилмоқда.
«Бугун мен дунёга очиқ бўлган, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ҳам мурожаат қилган мўътадил Исломни қўллаб-қувватлайман», - деди шайх ал-Қарни, иқтибос келтиради IslamNews.
«Биз бутун дунёни ташриф буюришга, динимиз инсоният учун хавфсизлик ва марҳамат сифатида юборилганини кўришга таклиф киламиз».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase