Принтер учун

Чеченистонда маҳбуслар орасида энг яхши қорилар аниқланди

Муқаддас Рамазон ойида Чеченистонда маҳбуслар орасида энг яхши қорилар анъанавий кўриги бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Аргун шаҳридаги УФСИН раҳбарияти ва Чеченистон Республикаси мусулмонлар диний бошқармаси томонидан ташкиллаштирилди.
Маҳбусларнинг билимлари жюри томонидан баҳоланиб, унинг таркибидан Чеченистон Республикаси Ҳукумати ва Маъмурият бошлиғининг диний ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича департаменти вакиллари, шунингдек, УФСИН вакиллари ўрин олди.

Кўрик якунлари бўйича ғолиб бўлганлар совғалар билан тақдирланди.
Маҳбуслар билан тарбиявий ва ижтимоий ишлар гуруҳи катта инспектори Аслан Саламхановнинг таъкидлашича, «энг яхши қори» кўриклари ҳар йили ўтказилади ва жиноят-ижроия тизими муассасаларида терроризм мафкураси тарқалашининг олидини олишга хизмат қилади, шунингдек, маҳбусларнинг фойдали иш билан таъминланишига кўмаклашади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)