Принтер учун

Дастурчи Қуръон ва Библияда учрайдиган агрессиялар сонини таққослади

Дастурчи Томас Андерсон ғарб мамлакатларида тарқалган,  Қуръон энг агрессив муқаддас китоб эканлиги ҳақидаги стереотип қанчалик тўғри эканлигини текшириб кўрди. Бунинг учун у ўзи ишлаб чиққан OdinText контент-таҳлил тизимидан фойдаланди. Мусулмонларнинг Муқаддас китоби матнини у Инжил ва Таврот билан таққослади.

Таҳлилга кўра, Қуръон ва Тавротда зўравонлик паттерн-сўзлари тахминан бир хил – мос равишда 2,1% ва 2,8% экан. Бироқ Инжил мусулмонлар Муқаддас китобидан икки баравар агрессив экан – у ерда қотилликлар ва вайроналиклар ҳақида эслаб ўтиш 5,3%ни ташкил қилади.
Андерсон шунингдек, Библия ва Қуръонни психологияда умум эътироф этилган 8 та эмоциядан иборат шкала бўйича қисмларга ажратган. Маълум бўлишича, Библияда ғазаб кўпроқ, Қуръон да эса кўрқув ва дин-7,6%, Инжилда эса атиги 0,2% ажратилган, эътиқддан кўра кўпроқ бўйсунишга чақиришни афзал кўрилган.
Таврот севги-муҳаббат бўйича етакчилик қилади (Инжилда 1,9% ва Қуръонда 1,26%га қарши 3%), марҳамат ва илтифот тушунчалари эса Қуръонда 6,3%, Тавротда 2,9% ва Инжилда атиги 0,7% учрайди. Дин ва эътиқд душманлари кўпроқ Қуръонда (0,7%) эмас, балки Инжилда (1,8%) эслаб ўтилади.
Хулоса тариқасида Андерсон айтадики, Қуръонни Библиядан кўра агрессив китоб деб ҳисоблаш учун ҳеч қандай асослар йўқ.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)