Ғазо секторидан учирилган ракеталар биринчи марта Тел-Авивга етиб борди. Ўққа тутиш натижасида етти киши яраланди. Бу ҳақида «Ал-Жазира» хабар беради. Шу пайтгача ХАМАС ҳаракати ўққа тутиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ, лекин Исроил расмий манбалари унда Фаластин ҳаракатини айбладилар.
Ўз навбатида, бош вазир Бинямин Нетаняху Исроилнинг Ғазо сектори томонидан ўққа тутилгани учун жавоб қайтаришга ваъда берди.
Нетаняху АҚШ га ташрифини тугатишга қарор қилди. «Бир неча соатдан кейин мен президен Трамп билан учрашаман ва дарҳол Исроилга қатаман», - деди у.