close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрон дунёнинг энг яхши сайёҳлик йўналишлари рейтингидан ўрин олди

Эрон Ислом Республикаси дунёнинг энг яхши сайёҳлик марказлари ўнлигига киради. Бу ҳақида Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик ташкилоти раҳбари Али Асгар гапириб берди. У мамлакат ғарбий қисмидаги диққатга сазовор жойларни кўрсатиб ўтди ва деди: "Мамлакатнинг ғарбий қисми ноёб табиий ва тарихий имкониятларга эга бўлиб, бу минтақаларда туризмни ривожлантириш учун самарали қадамлар қўйилган, чунки мамлакатнинг ғарбий вилоятлари жуда юқори туристик салоҳиятга эга. Бу бандликни таъминлаши ва мос равишда иқтисодиётни рағбатлантириши мумкин".

Бу мақсадда келаси ой бошидан мамлакатнинг ғарбий қисмига туристик поездни ишга тушириш борасида самарали қадамлар қўйилди, - деди у ва қўшимча қилди: "Мамлакатнинг ғарбий қисми ноёб темир йўлга эга, шундай экан, сайёҳлар ушбу минтақанинг ҳайратланарли кўринишидан баҳраманд бўлишлари мумкин ".

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase