close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
02.04.2024 00:53

Қуръони каримда бир одамни ноҳақ ўлдириш улкан гуноҳ (гуноҳи кабира) саналади: «Кимки бирон жонни (ўлдирмаган) ва ер юзида бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни ўлдиришдан бош тортса), демак, гўё барча одамларга ҳаёт берибди (Моида, 32). «Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса, уқубатга дучор бўлур» (Фурқон, 68).

02.04.2024 00:49

Ислом тинчлик ва оқибат дини

Мақола жойлаштирилган бўлим: Муносабат

Дин номидан, унинг манфаатлари йўлида ҳаракат қиляпмиз, деган даъвода бўлган айрим одамлар ўз динлари таълимотини тушуниб, ҳаётга нотўғри тадбиқ этаётганлари беш қўлдай аён. Шунинг учун у ёки бу дин ҳақида ана шундай одамларнинг хатти-ҳаракатига қараб баҳо бериб бўлмайди. Зеро иймон-эътиқодли бўлишнинг ҳақиқий йўли илоҳий китобларни, ана шу динни нозил қилган Парвардигорнинг ваҳий - кўрсатмаларини англаб етиш орқали ўтади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase