АҚШ Очиқ осмон тўғрисидаги шартномадан чиқади
Тегишли баёнотни Президент Доналд Трамп эълон қилди. АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтоннинг Очиқ осмон тўғрисидаги шартномадан (ООШ) чиқиб кетиш ниятини билдирди. Давлат раҳбари бу ҳақда Оқ уй майсазорида журналистларнинг саволларига жавобан айтган.
Россия охир-оқибат G7 эшиклари остида қолиб кетадими?
"(...) G7 давлатлар раҳбарлари, охир-оқибат, бундай қилиш «мумкин эмас» деган хулосага келдилар. Биарриц шаҳрида 24 август, шанба куни бўлиб ўтган саммитнинг очилиш маросими давомида улар Украинадаги инқироз масаласини кўриб чиқдилар ва «Россияни G7 музокаралар столига ўтказиш учун ҳали жуда эрта» деб топдилар. Бошқа томондан, улар «катта еттилик жорий инқирозлар борасида Россия билан суҳбатни ва мувофиқлашувни кучайтирмоқда» деган фикрга келдилар", - деб ёзади Франциянинг La Croix нашри Биаррицдаги мухбири Ален Гиймол.
Доналд Трамп биринчи марта уйғурлар жамоати вакиллари билан учрашди
АҚШ президенти Доналд Трамп чоршанба куни бутун дунёдан диний таъқиб қурбонлари, жумладан, уйғур аёл ва Хитойдан яна 2-3 киши билан учрашди. Оқ уйнинг Овал кабинетида 17 мамлакатдан 27 киши тўпланди, Трампнинг ўзи эса президентлик қилиб келаётган вақт давомида биринчи марта уйғурлар жамоати вакиллари блан учрашди ва Хитойда мусулмонлар таъқиб қилишини бўйича изоҳлар берди.
Америкаликлар мусулмонларни АҚШда энг камситиладиган гуруҳ деб ҳисоблашар экан
Пью тадқиқотчилик Маркази томонидан ўтказилган сўровга кўра, ҳар ўнта америкаликдан саккизтаси мусулмонлар АҚШ даги бошқа исталган гуруҳдан кўра кўпроқ камситишларга дуч келмоқда экан. Респондентларнинг саксон икки фоизи мусулмонлар дискриминацияга дуч келиши ҳақида маълум қилган. Сўровда иштирок этганларнинг саксон фоизи қора танлилар ҳам маълум даражада дискриминацияга дуч келишини қайд этган.
Доналд Трампнинг севимли диктатори
АҚШ президенти Доналд Трамп ўткан чоршанба куни Абдулфаттоҳ ас-Сиси "ажойиб иш қилмоқда" деб баёнот берди. Ушбу баёнот айнан Трамп Миср етакчисини қабул қилган пайт янгради. Оқ уйда икки тарафлама музокаралар арафасида журналистларга мурожаат қилар экан, Трамп Вашингтон ва Қоҳира ўртасидаги муносабатлар ҳеч қачон «ҳозиргидай яхши» бўлмаган деб айтди. Трамп Ас-Сисини «дўстим» деб атади.
Доналд Трамп АҚШ Конгрессида ҳижобли муслимани кўришни истамяпти
АҚШ президенти Трамп Конгресс аьзоси бўлган муслима Илхон Умарни твиттерда ёзган ва Исроил тарафдори бўлган ташкилотни коралаган хабари учун танкид килди ва истеъфога чакирди. “Ўйлайманки, у Конгрессдан кетиши керак ёки вакиллар палатасида хорижий ишлар буйича кўмитадан чикиши керак”, деди Трамп Оқ Уйдан қилган видео мурожаатида, хабар беради The Independent.