Абу Муслим
Россия Қирғизистонга беғараз 20 млн доллар ажратади. Бу ҳақида Ферғона сайти Россия Федерациясининг республикадаги элчихонаси матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда. Маблағлар давлат сектори ходимларига иш ҳақи тўловлари, пенсиялар, кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақалар, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш бўйича бюджетдаги молиявий бўшлиқни қоплаш учун сарфланади.
Москва Мемориал масжиди имоми Шомил Аляутдинов Янги йилни нишонлашдан бош тортаётган ва бу байрамни бутпарастлар байрами деб ҳисоблайдиган мусулмонларни жоҳиллар (нодонлар) деб атади. «Замонавий Россия шароитларида бу на бутпарастликка ва на бошқа бир динга алоқаси бўлмаган, шунчаки дунёвий оилавий байрамидир.
Компьютер ва интернент алгебра, алгоритм ва информатика асосларининг асосчиси бўлган Абу Жафар Муҳаммад ибн Мусол ал-Хоразмий асарларисиз пайдо бўлмаган бўларди, дейди Ислом тамаддуни бўйича етакчи немис мутахассисларидан бири Волфганг Гюнтер Лерх.
Ўша вақтда “мем” сўзи ишлатилмас эди, аммо «поп Гапон» сўзи ҳақиқий мемга айланди. “Гапон” –ишонган одамларни сотиш, хоинлик қилиш ва қулоқлик тимсолига айланган. Хўш, фитанани бошлаб, четга чиқиб кетадиган иғвочи қулоқ - поп Гапон ким бўлган?
АҚШ Президенти Доналд Трамп Конгресснинг коронавирусга қарши курашга ва унинг оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган 900 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини имзолади. Трамп ўтган ҳафта ҳужжатнинг айрим бандларини “пулни исроф қилиш” деб атаб, унга вето қўймоқчи эди.
Дунёнинг турли мамлакатларидан бўлган 600 дан ортиқ олим Дарвиннинг «эволюциялар назарияси» қоидалари борасида «қаттиқ шубҳа» билдирди. Сон сифатга ўтмоқда – «табиий танлов» тамойилидан ҳафсаласи пир бўлиш фақат илмий дунё билан чекланиб қолгани йўқ.
Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари оила ҳақида, унинг қадриятлари, хулқ-атвор қоидалари ҳақида, бу институтнинг муҳимлиги ҳақида нималарни билади? Улар келажакдаги оилавий ҳаётга қандай тайёрланади? Россияда фарзанд қилиб олиш ва етим болаларни оилаларга қабул қилишнинг бошқа шакллари фоизи пасаймоқда.
Боулдерда Колорадо университети олимлари турларнинг тарқалиши турли даражада атроф-муҳит омиллари ва бошқа организмлар таъсирига боғлиқ эканлиги ҳақида Дарвиннинг экологик гипотезаси илк номаълум экологик механизмни ҳисобга олмаслигини кўрсатди. Маълум бўлишича, стресс шароитларида организм бошқа турлар билан рақобат оқибатларини камроқ ҳис қилади. Бу ҳақида Phys.org сайтида матбуот-релизда ёзилди.
Саудия Арабистонида расмийлар муқаддас жойларда аёлларни иш билан таъминлашни кенгайтирди ҳамда Макка ва Мадинанинг муқаддас масжидларида хизмат қилиш учун 1500 нафар мусулмон аёлни ишга жойлаштирди, дея хабар бермоқда IslamNews сайти Saudi Gazette газетасига таяниб.
АҚШнинг амалдаги президенти Трамп сайланган президент Джо Байденни "фейк президент" деб атади, Қўшма Штатлада бўлиб ўтган овоз беришни эса учинчи дунё мамлакатларидаги сайловлар билан қиёслади. "Афғонистонда хизмат қилган бир ёш ҳарбийнинг ҳикоя қилишича, Афғонистондаги сайловлар АҚШ да 2020 йил бўлиб ўтган сайловлардан кўра хавфсизроқ ва анча яхшироқ бўлган экан.
Америкалик олимларнинг аниқлашча, турли инфекцияларга қаршилик кўрсата оладган энг кучли витамин В3 ҳисобланади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу витамин аксарият мавжуд дорилар улар олдида кучсиз бўлиб қоладиган бактерияларни йўқ қила олади.
Покистон Бирлашган Араб Амирликларига Исроил-Фаластин можароси ҳал бўлмагунча Исломобод Исроилни тан олмайди, деб аниқлик киритганини айтади. «Мен Покистоннинг Исроил бўйича позициясини БАА ташқи ишлар вазирига шундай тақдим этдимки, Фаластин масаласи аниқ ва доимий ечимини топмагунча биз Исроил билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаймиз», - деди журналистларга Покистон ташқи ишлар вазири Шох Маҳмуд Қурайший.