close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Абдул Аҳад Довуд

Улар ўз ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолида топиладиган, уларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган, уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устиларидаги юкни енгиллатиб, кишанларни ечадиган уммий, Набий, Пайғамбарга эргашадилар. Бас, унга иймон келтириб, ёрдам бериб ва уни қўллаб-қувватлаган ҳамда унга нозил бўлган нурга эргашганлар–ана ўшалар нажот топгувчилардир. (Аъроф сураси, 157)

Рим-католик черковининг таркибига кирувчи Шом-Холдей униат черковининг собиқ руҳонийси Давид Бенжамин Келдани 1867 йили Эронга қарашли Урмияда таваллуд топган. (Ҳозир бу шаҳар Туркияда)
1886 йилдан 1889 йилгача Англикан черкови Кентербий архиепископи томонидан Ассирия несториан-насронийлари учун ташкил қилинган миссионерлар мактабида ўқитувчи бўлиб, дарс берган.
1892 йил кардинал Воэн уни Римга юборган. У фалсафа ва илоҳиёт фанларидан папа конгрегациясига тегишли коллежда “имон тарқатиш” курсларида тингловчи бўлган. 1895 йили эса руҳоний мақомига эга бўлган.
1895 йили Ассирияликлар тилида “Ҳақиқат овози” номлик миссионерларнинг доимий журналини нашр қилдира бошлаган.
1897 йили Франциядаги католик евхариситлар конгрессида шарқ католикларининг вакили сифатида иштирок этган. Бу конгрессдаги Ота Бенжаминнинг чиқиши нашр қилинган. Холдей архиепископи (бу ўша вақтдаги унинг расмий мансаби) рус миссионерларининг яқин кунларда Урмийда пайдо бўлишини башорат қилган.
1898 йили Бенжамин яна Эронга қайтган. Кейинги йил эса черков уни маҳаллий епархияни бошқариш учун Салмасга юборган.
1900 йилнинг биринчи куни у катта жамоат олдида ўзининг сўнги маърузасини қилган.
Уни узоқ вақт қийнаган саволга жавоб топишига яқин вақтлар қолган эди. Насроний дини ўзининг ишончсиз, бузилган ва ҳақиқий бўлмаган китоблари билан ҳақиқий илоҳий дин бўлганми, деган савол уни ўйлантира бошлаган эди.
1900 йил ёз ойида у ўзининг Диаглдаги узумзорлар билан ўралган дала ҳовлисида узлатга чекинади. Бир-икки ой дуо ва зикр билан машғул бўлади. Муқаддас китобларни қайта-қайта асл тилидан ўқиб чиқади.
Узлат натижаси, у Урмия архиепископига ўз лавозимидан истеъфога чиқиш аризаси  билан мурожаат қилиши бўлди. У ўзининг монсинорига руҳоний лавозимидан кетишининг сабабларини очиқчасига тушунтириб беради. Черков раҳбарларининг уни ўз аҳдидан қайтаришга  бўлган уринишлари зое кетади.
Довуд жаноблари бир неча ой давомида Эроннинг Табризидаги почта ва божхона хизматида инспектор бўлиб ишлаб юради. Сўнг у валиахд Муҳаммад Али Мирзо хизматига ўқитувчи ва таржимон сифатида ишга қабул қилинди.
1904 йили у Британияга ўз миллатдошлари орасида маърифий ишлари билан шуғулланиш учун ишга юборилади. Эронга қайтишидан олдин у Истанбулда бўлади ва шайх Жамолиддин ва бир қанча уламолар билан учрашиб, Исломни қабул қилади.
Профессор Абдул Аҳад Довуд ХХ асарнинг 40 йиллари вафот этган.
Ундан нега мусулмон бўлдинг, деб сўралганида, қуйидагига жавоб берган эди:
“Менинг Исломга киришим сабаби, Аллоҳ таолонинг менга бўлган меҳрибонлиги туфайли бўлган, Аллоҳнинг ҳидоятисиз ҳар қандай таълимот, тадқиқот ва бошқа ҳақиқатга етиши учун ҳаракатлар тўғри йўлдан адаштириши мумкин. Аллоҳнинг ягона илоҳ эканлигига ишонган лаҳзам Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаломни ҳар ишда ўзимга ўрнак қилганман”.
Абдул Аҳад Довуд ёзган китоблар кейинги мусулмон инжилшунослари орасида катта таъсирга эга бўлган. Аҳмад Дийдот, Зокир Найик каби даъватчиларнинг майдонга чиқишига сабабчи бўлган.

Аллоҳ таоло раҳматига олсин...

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Миссионерлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase