Карвонсарой
Кузатувчиларга кўра, россияликлар ночорлик ва умидсизликка тушиб бораётган бир пайтда, Владимир Путин ташқи душман билан можародан фойдаланиб, жамоатчилик орасидаги рейтингини оширишга уринмоқда.
Хитой компаниялари Афғонистондаги иқтисодий инқироз ва тегишли меъёрий-ҳуқуқий базанинг йўқлигидан фойдаланиб, мамлакатдаги қазилма бойликларни талон-тарож қилиши мумкин, деган хавотирлар юзага келмоқда.
Кузатувчиларга кўра, Эрон ислом республикасида мунтазам равишда юзага келадиган ички норозилик намойишларини бостириш маблағ ва ишчи кучи танқислиги сабаб янада қийинлашади.
Қозоғистонлик киноижодкорлар Сталин истибдодига қарши курашган миллий қаҳрамонлар ҳақида филмлар суратга олишда давом этмоқда. Уларнинг навбатдагиси – ёзувчи ва жамоат арбоби Ахмет Байтурсуновга бағишланган.
Россиянинг яқин иттифоқдоши Беларус санкцияларни олиб ташлаши учун Европа Иттифоқига босим ўтказиш ниятида Яқин Шарқ, Афғонистон ва Африкадан келган мигрантларни Польша чегараларига ҳужум қилишга ундамоқда.
Россия қамоқхоналаридаги қийноқлар ва жинсий зўравонликлар ҳақидаги сиздирилган видео кўплаб марказий осиёлик мигрантларга Россия куч идоралари қўллайдиган даҳшатли амалиётларни эслатган.
Толибонлар ҳокимиятга қайтганидан сўнг кўплаб донор давлатлар Афғонистонга ёрдамини тўхтатган, бироқ Хитой бу мамлакат ва унинг ресурслари билан «дўстона ва ҳамкорлик» алоқалари умидида эканини кўрсатмоқда.
Россиялик сиёсатчилар бир қанча майда-чуйда воқеаларни рўкач қилиб, Марказий Осиё давлатларини этник русларга нисбатан зулмкорликда айблагани ҳолда, Россияда мигрантларга қандай муносабат ҳукмрон эканини унутиб қўйган кўринади.
Шинжон аёллари ҳомиладорликдан сақловчи воситалар қабул қилишга ёки стерилизацияга, ҳомиладорликни сунъий тўхтатишга, фарзандлари кўп бўлса, катта жарималар тўлашга ва ҳайзни тўхтатувчи дорилар ичишга мажбурланган.
Хитой ҳуқуқ-тартибот идоралари имомларни даъват, жамоат намозига бош бўлиш ёки никоҳ ўқиш каби «жиноятлар» учун таъқиб қилганлар. Айримлар Қуръонни ёқиб юбориш учун топширишдан бош тортгани сабабли ҳибсга олинган.
Кузатувчиларга кўра, ягона молиявий тартибга солиш органининг ташкил этилиши Марказий Осиё учун жиддий иқтисодий ва сиёсий оқибатларга, жумладан аъзо давлатлар валюталарининг Россия томонидан назорат қилинишига олиб келади.