Абу Муслим
Туркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов мусулмонлар учун муқаддас бўлган Лайлат-ул-қадр кечаси арафасида амниятия ҳақида фармон имзолади. Республика АОВ хабар беришича, ҳужжатга кўра, жазони ўтаётган 764 нафар маҳбус озодликка чиқади.
1 юнда Туркия дин ишлари Бошқармаси (Диянет) очиқ майдонда кенг кўламли таровеҳ намозмни ташкил қилди. Майдон 300 минг кишининг ибодат қилиши учун мўлжалланган бўлди, дея хабар беради Yeni Safak Диянет раҳбари Али Эрбан журналистларга берган маълумотга кўра, тадбир Истанбулнинг Yeni kapı туманида бўлиб ўтди.
АҚШнинг шарқий соҳилларидаги Вирджиния-Бич шаҳрида давлат хизматчиси муниципал комплексда отишма уюштирди. Сўнгги маълумотларга кўра, 12 киши унинг қурбонига айланди. Ўқчининг ўзи ҳам ҳалок бўлди. Вирджиния-Бичдаги (Вашингтондан 355 км, Вирджиния штати) отишма ҳақида илк хабарни шаҳар полицияси маҳаллий вақт билан соат 16 да олди. Қчи шаҳар мэрияси ва суд биносига яқин жойлашган муниципал комплексда ўт очди. Комплексда шаҳарнинг коммунал хизматлар офислари жойлшганди.
Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун акция 3 июнда, душанба куни, Москванинг Сокольники паркида халқаро ал-Қудус куни муносабати билан бўлиб ўтади, деб хабар қилди ташкилий қўмитада. Ташкилотчилар сифатида ҳукумат билан келишувга кўра, миллий диаспоралар иштирок этади.
Татаристоннинг ахлоқ тузатиш колонияларида жазога ҳукм қилинган мусулмонлар учун Рамазон ойида ифторликлар ўтказилди. Бу ҳақида "Татар-Информ" ҳақида Россия УФСИН Татаристон бўйича матбуот хизмати хабар берди. "Бугунги кунда минтақадаги ахлоқ тузатиш муассасаларида мусулмонлар учун 7 та масжид ва 5 та ибодат хонаси мавжуд. Мусулмонлар жамоати 500 кишини ташкил қилади. Анъанага кўра, улар учун асосий мусулмон байрамлари, никоҳ маросимлари ташкил этилади",-дея хабар беради агентлик матбуот хизмати.
1944 йил ВКП(б) МҚ қарори билан туркий халқлар тарихини ўрганиш тақиқлаб қўйилди. 50 йил давомида биздан тарихимизни олиб қўйиб, бизни «ёзувга эга бўлмаганлар», «саводсиз», «қоралар» деб аташди. Олтин Ўрда улар учун «қулай» бўлган мўғулларга тегишли деб ёзилди (аслида эса бу туркийларнинг давлати эди), Турк Ҳоқонлиги, Хазар Ҳоқонлиги, Авар Ҳоқонлиги, Печенег Ҳоқонлиги, Хунн Ҳоқонлиги, Темур, Бобур ва Қорахонийлар салтанатлари умуман «эсдан чиқарилди».
Саудия Арабистони қироли пайшанба куни шошилинч тарзда чақирилган араб мамлакатлари саммитида минтақада Форс кўрфазидаги нефт активларга ҳужумлардан сўнг Эрон эскалациясини тўхтатиш учун кескин ҳаракатлар қилиш зарурлиги ҳақида маълум қилди.
Бу қатағонлар мажбурий равишда коллективлаштириш ва халқни талаш натижасида узоқ вақт давом этган очарчилик билан ҳам боғлиқ. Мамлакат президентининг 1997 йил 5 апрелда қабул қилинган фармонига мувофиқ, Қозоғистонда сиёсий қатағонлар қурбонларини хотирлаш Куни ҳар йили 31 май куни нишонланади. Тарихчиларнинг манбаларига кўра, жами 1937-1938 йиллар совет Қозоғистонида 118 минг киши суд қилинган. Шундан 25 минг киши отиб ташланган.
Ифторлик дастурхонига патир олиш учун новвойхонага кирдим. Харидимни қилиб, чиқиб кетаётгандим “Бир дона нон беринг” деган маҳзун сас қулоғимга чалинди. Бошимни кўтариб, овоз келган томонга қарадим. Уст-боши юпун, оёғидаги резина шиппаги едирилиб кетган аёл музтаргина новвойга термулаб турарди. Юрагим қалқиб кетди. Елим халтадаги иссиқ патирдан таралаётган тафт оташ каби бутун вужудимни ёндирарди. Бўғзимни ачиштираётган тугун нафас олишга тўсқинлик қилар, на ортга қайтишни, на олдга юришни билмай қолдим...
Рамазони ойининг охирги ўн кунлигида Қадр деб аталмиш бир кеча бордир. Бу кеча минг ойдан афзалдир. Барча мусулмонлар айни шу кечани исташлари, унинг баракотидан насибадор бўлишга уринишлари қадимдан маълум. Бу иштиёқнинг масдари Қуръони Каримдаги Қадр сураси ва Қадр кунининг фазли борасидаги келган ҳадиси шарифлардир.
Европа парламентига сайловлар якун топди. Гарчи расмий овозлар ҳисоб-китоби ҳали давом этаётган бўлсада, умумий сурат маълум ва тушунарли бўлиб, улар ҳақида дастлабки хулосалар чиқаришга имкон беради. Сайловларнинг асосий натижаси шундан иборатки, исламофобиядан фаол фойдаланган ҳолда Европа Иттифоқига барҳам бериш учун ўз ҳаракатларини ошкора бирлаштирган кучлар коалициясининг Европарламентга ҳужуми омадсиз якунланди.
Тожикистонда масжид имомлари закот ал-фитрни (одатда муқаддас Рамазон ойи давомида ёки Ийд ал-Фитр байрами кунидан олдин муҳтожларга бериладиган садақа) махсус давлат комиссиялари тўплашини эълон қилдилар. Бу комиссиялар таркибига қишлоқлар ва кўча раислари, имомлар, маҳаллий маъмурият ва Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари киради. Бунда, агар фуқаролардан кимдир ўз фитрини бошқа кишига тўлаб кўйган бўлса, у комиссияга такроран яна тўлашга мажбур бўлади.