Ақсодаги «Харсангтош» ҳақиқати
«Харсангтошнинг фазилати» ҳақида ваҳий билан бирор нарса собит бўлмаган. Баъзи тоифадаги одамлар; у тошнинг фазилати ёки улуғлиги ҳақида эътиқод қиладиган нарсалари уйдурмадир. Ўтган саҳобалар, тобейинлар ва уларга издош бўлганлардан ҳам бу борада гап келмаган. Тарихшунос ва ҳадис уламоларининг мўътабар манбаъларида унинг фазилатига далолат қилган саҳиҳ маълумотлар ҳам йўқ. Омматан мусулмонлар ҳам тош ҳақида аниқ бир фазилатни нақл қилмаган, балки аксари ўзаро миш-миш нарсалар бўлган, ёки у ҳақида муболаға қилинган ривоятлар баъзи ҳукумдорларнинг сиёсати учун эди.
Ҳавода муаллақ турадиган машҳур тош қаерда жойлашган
Ҳожар-муаллақ Қуббатус-Саҳронинг («Қоя гумбази» масжиди) ичида жойлашган. Ривоятларга кўра, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айнан шу тошдан осмонга кўтарилганлар. Бу тошнинг эни энг кенг жойида 18 метрни, энг тор жойида эса 13,5 метрни ташкил қилади. Ушбу қоянинг ичида ўн бир поғонадан иборат зина бўйлаб пастга тушиш мумкин.