Байден: Украинани қувватловчи халқаро коалиция кучаяверади
Бир йил олдин шу пайтда АҚШ ҳукумати Россиянинг Украинага бостириб кириши аниқ, урушга тайёрланиш керак, дея бонг ураётган эди. 2022-йилнинг 24-февралида Россия Украинани ҳаводан ва ердан нишонга ола бошлади.
Зеленский: Урушга қарши коалиция тинчлик коалициясига айланиши керак
Украина Президенти мамлакат учун хавфсизлик кафолатларига оид тавсияларга изоҳ берди.
Ал-Ақсога ҳужумлар Исроилда ҳукумат коалициясини барбод қилиши мумкин
Бирлашган Араб рўйхати Исроилнинг Ал-Ақса масжидида Фаластинлик мусулмонларга қарши ҳужумлари ортидан Кнессет ва ҳукумат коалициясига аъзолигини вақтинча музлатиб қўйишга қарор қилди.
Эрон Ироқдаги коалиция базаларига қарата ракета зарбалари берди
Эрон АҚШ қўшинлари жойлашган Ироқдаги иккита ҳарбий базага қарата ўндан ортиқ ракета зарбаси берди. Бу ахборот Пентагон томонидан тасдиқланди. Анбар провинциясидаги Айн-ал-Асад базаси ва Эрбилдаги базага қарата чоршанба куни эрта тонгда учирилган ракеталар Эроннинг АҚШ томонидан ўтган ҳафтада Ироқда генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилгани учун жавоб ҳаракати бўлди.
АҚШ Эронга қарши глобал коалиция тўпламоқда
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб ўз хизмат сафарини Вашингтоннинг Эронга қарши глобал коалиция тузиш бўйича ҳаракатлари бир қисми деб атади, дея хабар беради CNBC телеканали. Унинг сўзларига кўра, Эронга қарши коалицияга АҚШ ва Исроилдан ташқари, Эрон давлатини «ўз фаолиятини тўхтатиши лозим бўлган терроризмнинг дунёдаги энг катта ҳомийси» деб ҳисоблайдиган Европа, Осиё ва Форс кўрфази мамлакатлари ҳам киради.
АҚШ Дейр-эз-Зорда масжид йўқ қилинганига изоҳ берди
АҚШ бошчилигидаги Халқаро коалиция гўёки масжид ИШИД назорати остида эканлиги ва белгиланган мақсадда фойдаланилмаётганлиги ҳақида олинган маълумотга асосан Суриянинг ас-Суса шаҳридаги масжидга қарата зарбалар берди. АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги вакили генерал Жозеф Вотел айнан шундай баёнот қилди.
Amnesty International АҚШни Раккада фуқаролар ўлими учун айблади
Amnesty International Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти душанба куни АҚШ бошчилигидаги коалициянинг ўтган йили бунинг натижасида ИШИД Раккадан сиқиб чиқарилган жанг вақтида тинч аҳолининг ҳалок бўлганлини тан олиш ва бунда ўз ролини тергов қилишга қодир эмасликда айблади.