Янги Зеландия полицияси ходимлари формали ҳижобга эришди
Янги Зеландия полицияси ходимлари биринчи марта хизмат вазифаларини бажариш пайтида ҳижоб кийиш имкониятига эга бўлдилар. Шу ҳафта 30 ёшли Янги Зеландиялик мусулмон Зина Али полиция Академиясида ўқишни якунлаб, мамлакат полиция кучида ҳижоб киядиган биринчи аёл офицерга айланади.
Янги Зеландияда мусулмонлари ўлдирган террорчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Янги Зеландияда суд Крайстчерчдаги 2 масжидда намоз вақти 51 мусулмонни отиб ўлдирган ўльтра-ўнг террорчини муддатидан олдин озод этилиш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бундай ҳукм мамлакатда биринчи бор қабул қилинди.
COVID-19 янги ҳолатларисиз 17 кун: Янги Зеландия карантинни бекор қиляпти
Янги Зеландия ҳукумати мамлакатда 17 кундан бери биронта янги COVID-19 ҳолати қайд этилмаганидан сўнг карантин чоралари бекор қилинишини эълон қилиш ниятида. Ярим тунда, Янги Зеландияда хавф даражаси тўрт даражанинг биринчисига, энг пастига тушади.
Янги Зеландиялик спортчи ислом динини қабул қилди
Янги Зеландиялик спортчи, регби ўйинчиси Офа Туунгафаси, теракт уюштирилган Крайстчерч масжидига ташриф буюрган вақтида ислом динини қабул қилди. «Аллоҳу Акбар, бугун Сонни Билл Вильямс онаси ва унинг жамоа бўйича ўртоғи Офа Туунгафаси ислом динини қабул қилишди. Аллоҳ уларнинг йўлини енгил қилсин ва мустаҳкам иймон берсин, омийн», - деб ёзди Джон Фонтейн ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида сешанба куни.
Террорчи Брентон Таррантнинг ҳибсга олингандан кейинги илк сўзлари полициячиларни ҳайратда қолдирди
ОАВ қўлида исломга қарши террорчи Брентон Таррант Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидда отишма уюштирган 15 март воқеалари ҳақида янги далиллар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, 28 яшар Брентон Таррант хавфсизлик ходимлари уни йўлда автомобилдан тушириб, ҳибсга олган пайтда ҳушини йўқотган, полиция участкасида ҳушига келганидан кейин айтган биринчи сўзлари қурбонлари сони ҳақида бўлган экан.
Янги Зеландия бош вазири яна омма олдида ҳижобда кўриниш берди
Янги Зеландия бош вазири Джасинда Ардерн Ислом аёллар кенгаши умуммиллий анжуманида иштирок этди, бунда у йиғилганлар олдида оч рангли ҳижобда сўзга чиқди ва «ассалому алайкум» деб мурожаат қилди. Крайстчерч масжидларида 15 март куни бўлиб ўтган терактлар бутун Янги Зеландиядан юзлаб мусулмонлар тўпланган форумда асосий мавзу бўлди.
Саудия Арабистони қироли Янги Зеландиялик муслима бўлган офицерни ҳажга таклиф қилди
Бундан бир неча ой олдин, туман полицияси бошлиғи Наила Ҳасан Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги фожеага бағишланган хотира кечасида ҳис-туйғуга бой нутқ сўзлади. Мусулмон аёли бўлган офицер ўшанда Крайстчерч масжидларида рўй берган терактлр натижасида 50 киши ҳалок бўлган диндошларига бутун қалби билан қайғудош бўлди.
Элликка яқин мусулмонларни ўлдирган қотил ўзининг айбсизлиги ҳақида баёнот берди
Австралиялик Брентон Таррант, судда адвокат орқали унга Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларда отишма билан боғлиқ барча моддалар учун ўзини "айбдор эмас", деб айтган. 28 ёшли Таррант 51 эпизодда қасддан одам ўлдириш, 40 суиқасд ва террорчилик ҳаракатида айбланади, дея хабар беради The Guardian.
Шаҳзода Уилям ва ҳижоб ўраган Жасинда Ардерн 4 яшар муслимани кўргани келди
Британия шаҳзодаси Уилям Крайстерч масжидида рўй берган теракт оқибатида оғир жароҳат олган ва ҳамон маҳаллий касалхонада бўлган мусулмон қизалоқдан ҳол-аҳвол сўрагани келди. Кембридж герцоги 15 март куни ан-Нур масжидида террорчидан иккита ўқ еган 4 яшар Ален Алсатийни касалхона палатасида кўриб кетди, деб хабар беради Otago Daily Times сайти.
Омон қолган: у терактда ҳалок бўлди деб ҳисобланаётганди
Тиббий замбилда ётиб, бармоғини юқорига қаратган бу одамнинг фотосурати бутун дунёни айланиб чиқди. Кўплаб нашрлар уни ўлим олдидан Худони эслаган террористик ҳужум қурбони, деб айтганди. Бироқ, бу одам тирик қолган экан. Қуйидаги материалда у билан рўй берган воқеа ҳикоя қилинади.