Фойда жиҳатидан узунроқ, таъсир жиҳатидан боқийроқ бўлган амалнинг афзаллиги
Фойдаси узлуксиз, доираси кенг бўлган амал Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида матлуб ва афзал амал экан, замон жиҳатидан фойдаси узлуксиз ва боқийроқ бўлган амал ҳам худди шу кабидир. Балки замон жиҳатидан фойдаси узун бўлган амал Аллоҳ учун энг афзал ва суюклидир.
Мол-дунё, обрў, мансабни севмоқ
Дунёни севиш мол-дунё, обрў-эътибор, шарафни севиб, унга ҳарис бўлмоқликда ҳам гавдаланадики, бу нарсалар инсонни ўша истакларига етишда ўз асоси ва мартабасидан тушишига сабаб бўлади. Бу эса дин ҳам, иймон ҳам зое бўлди демакдир. Бу ҳақда ҳадис келган: “Икки оч бўрининг бир қўйни тунашлиги кишининг мол-дунё, шарафга ҳарислиги унинг динини бузгани олдида ҳеч нарса эмас!”.
Фойда жиҳатидан узунроқ, таъсир жиҳатидан боқийроқ бўлган амалнинг афзаллиги
Фойдаси узлуксиз, доираси кенг бўлган амал Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида матлуб ва афзал амал экан, замон жиҳатидан фойдаси узлуксиз ва боқийроқ бўлган амал ҳам худди шу кабидир. Балки замон жиҳатидан фойдаси узун бўлган амал Аллоҳучун энг афзал ва суюклидир.
Эътиқодий ва амалий бидъатлар
Шариатда бидъат номи билан танилган нарсалар ҳам гуноҳлар сафига қўшилади. Одамлар дин борасида янгилик чиқариб, ихтиро қилган нарсалар бидъатдир. У эътиқодий бидъатми, амалий бидъатми фарқи йўқ.
Илмнинг фатво бергувчига зарурлиги
Илми мустаҳкам бўлган, динни билган олимдан бошқаси муфтий бўлиши жоиз эмасдир.
Эзгуликка шошилмоқ
Вақтнинг қийматини қадрлайдиган, унга аҳамият берадиган инсон ўша вақтни имкон борича эзгу ишларга ишлатмоғи даркор. Лекин бу эзгуликни дангасалик билан, бир қилиб, бир қилмай, ёки кейинга суришлик билан бўлиши ярамайди. Шоир айтади:
Англашнинг ёдлашдан афзаллиги
Гап амалдан илмнинг афзаллиги ҳақида кетар экан, яна бир муҳим иш ҳақида айтмоқчимиз. Бу билим илми ривоят илмидан афзаллигидир. Бошқача айтганда, илм, билимнинг қуруқ ёдлашдан афзаллигидир. Зеро, ҳақиқий илм тушуниш ва ўзлаштиришдагина гавдаланади.
Ҳаром қилинган нарсаларнинг кичиклари
Гуноҳи кабиралардан сўнг энди навбат ҳаромлиги қатъий бўлган гуноҳи сағираларга. Бирор инсон ҳеч бир замон гуноҳи сағиралар қилишдан саломат бўла олмайди. Шунинг учун ҳам у гуноҳи кабиралардан фарқланади. Беш вақт намоз, жумъа намози, рамазондаги рўза ва кечалари қилинган ибодатлар мана бундай кичик гуноҳларни ўчириб юборади. Саҳиҳҳадисда келади: “Беш вақт намоз, жумъа намози, рамазон рўзаси модомики гуноҳи кабиралар бўлмаса бир-бирларини орасидаги гуноҳи сағираларни ўчиради”.
Ўтаётган кунлардан ибрат олмоқ
Мўмин инсон ўтаётган кунлар, тунлардан, ибрат олмоғи керак. Зеро, кеча ва кундуз ҳар бир янгини эскитар, узоқни яқин қилар, умрни қисқартирар, ёшларни кексага айлантирар, кексаларни фоний этар.