close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
06.04.2023 07:47

АҚШда ҳамма Путиннинг Украинада ғалаба қозонишига йўл қўйиб бўлмаслигини яхши билади, деди АҚШ собиқ давлат котиби Майк Помпео.

30.03.2023 01:27

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг собиқ давлат котиби Майк Помпео 3 апрель куни Украинага келади.

29.05.2020 14:35

Гонконг энди материк Хитойдан автоном эмас, деди АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Конгрессга. Помпео Пекиннинг Гонконг миллий хавфсизлик қонунчилигини амалга ошириш ниятини "ҳалокатли" ва Гонконгнинг автономияси ва эркинликларига, шунингдек, Хитой марказий ҳукуматининг Гонконгга бўлган мажбуриятига тубдан путур этказиш эканини англатади деб айтди.

16.05.2020 23:47

АҚШ Хитойнинг Huawei компанияси дунё барқарорлиги ва АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдиди учун америка товарлари экспортига чекловлар киритишни давом эттиради, деди Майк Помпео. "Америка Қўшма Штатлари АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва халқаро барқарорликка таҳдид солувчи ҳаракатлар туфайли Huawei ва унинг "қора" рўйхатдаги шерикларига АҚШ экспортининг кўп қисмини чеклашни давом эттиради", - дейилади Помпеонинг баёнотида.

05.05.2020 23:57

"Туркиянинг ёрдами сайёрамизнинг барча бурчакларида "COVID-19"га қарши курашда жуда яхши иш олиб бораётган Америка компаниялари учун жуда муҳим", деди Помпео. АҚШ давлат котиби Майк Помпео Туркияга янги коронавирус турига (COVID-19) қарши курашда тиббий ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.

12.04.2020 08:41

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини танқид қилди ва Вашингтон коронавирусга қарши курашда "раҳбарлик қилиш ролини" олишга тайёрлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, "ташкилотлар ишлаши керак, улардан кутилаётган натижаларни беришлари керак", аммо Қўшма Штатлар ЖССТ мисолида "у нимага эришганини кўрмаяпти", деб хабар беради РИА Новости.

02.04.2020 01:40

АҚШ давлат котиби Майк Помпео коронавирусга қарши курашни енгиллатиш учун Эрон ва бошқа давлатларга нисбатан санкциялар режими юмшатилиши мумкин, деб баёнот берди. Помпео Доналд Трамп маъмуриятида бундай баёнот билан чиққан биринчи вакилдир. Унинг таъкидлашича, санкциялар тиббиёт ускуналари ва инсонпарварлик юкларига нисбатан амал қилмайди.

26.03.2020 09:08

АҚШ давлат котиби Майк Помпео душанба куни у Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳни АҚШ раҳбарлиги остида тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларни таҳдид остига қўйиши мумкин бўлган адоват ва душманликни тугатишга кўндира олмаганидан сўнг Афғонистонга бериладиган АҚШ ёрдами 1 млрд долларга қисқартирилиши ҳақида маълум қилди.

18.03.2020 04:32

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Эрон сиёсатчиларининг АҚШда коронавирусни биологик қурол сифатида яратган деган айблови нотўғри эканлигини айтди. "Мен Эронда Ухандаги вирус манбасига тааллуқли дезинформация кампаниясига эътибор қаратмоқчиман. Эрон ҳукумати ёрдамни қабул қилиш ўрнига, Эрон халқининг эҳтиёжларига эътибор беришнинг ўрнига, бир неча ҳафтадан бери Эрон ҳукумати вирус ҳақида ёлғон гапирмоқда.

08.02.2020 13:13

АҚШ Ўзбекистонда ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратади. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Майкла Помпеонинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича маъум бўлди. Пуллар Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлашга йўналтирилади. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларига ҳам маблағлар ажратилади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase