Дунёниннг турли мамлакатларида Фаластин халқини қўллаб -қувватлаш ҳамда сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши ваҳшиёна ҳужумларини қоралаш мақсадида кенг қамровли оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда.
Кеча минглаб нафар фаластинлик тарафдорлар маҳаллий вақт билан АҚШнинг Делевер штатининг Вилмингтон шаҳрида президент Жо Байден қароргоҳи олдида тўпланиб митинг ўтказдилар.
АҚШ ҳукуматнинг Исроил режимини қўллаб-қувватлагани сабаб Жо Байденни Ғазо сектор халқининг геноциди учун масъул сифатида биладиган Фаластинга тарафдорлар намойишлари сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги жиноят ва ҳужумларини тўхтатиш ва бу секторда ўт очишни олдини олиш зарурлигини таъкидладилар.
АҚШ бўйлаб ҳукуматининг сионистик режимни қўллаб-қувватлаш сиёсатига қарши норозилик намойишлари тобора кўпайиб бормоқда ва намойишлар Жо Байденни Ғарбий Осиёдаги уруш учун бевосита масъул сифатида баҳолашмоқда.
Ўтган жума оқшоми ҳам АҚШнинг Нью-йоркнинг Манхеттен шаҳрининг бир қисмида Фаластин халқи тарафдорларининг юзлаб марши бўлиб ўтди ва улар сионистик режимнинг Ғазо секторидаги жиноятлари ва ҳужумларига чек қўйиш ва ўт очишини тўхтатишни талаб қилдилар.
Эътирозчилар қўлларида Фаластин байроқлари ва " Фаластинга озодлик" "Геноцидни тугатиш" ёзувлар ёзилган лозунлари билан Колумб номидаги майдонда йиғилишди. Намойишчилар Scooter Times га ва ниҳоят Grand Central ҳудудига йўл олишди. Ўтган ҳафта минглаб одамлар Вашингтон шаҳри кўчаларига чиқиб Ғазо халқини қўллаб-қувватлагандилар ва сионистик режимнинг Ғазо бўлгасининг ҳимоясиз халқига қарши жиноятларини қоралаб АҚШ президентини " Геноцид қилувчи Жо" деб айтгандилар.
Кеча шанба куни Франциянинг турли шаҳарларида айниқса пойтахти Париж шаҳрида сионистик режимга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Минглаб одамлар Австриянинг пойтахти Вена шаҳрида намойишлар ўтказиб, Ғазо секторида яшовчи фаластинликлар билан бирдамлик изҳор этдилар ва сионистикрежимнинг Ғазога қарши жиноятлари ва ҳужумларини қораладилар.
Испания мамлакатининг Барселона шаҳрида ҳам минглаб испанлар Ғазо бўлгаси аҳолисини қўллаб-қувватлаб сионистик режимнинг бу секторга қарши ҳужумлар ва тажовузларини қоралаб намойиш ўтказилдилар.
Испания мамлакатнинг Барселона шаҳрида ҳам намойишчилар турли шиорлари билан сионистик режимнинг Ғазо сеторига қарши жиноятлари ва тажовузларини тўхтатилишини талаб қилишди.
Испания пойтахти Мадрид шаҳрида ҳам аҳоли Ғазо фуқароларини қўллаб-қувватлаб ўтказган намойишларида, , сионистик реимнинг Ғазога қилган жиноятлари ва ҳужумларини кескин қоралашди.
Ирланидя пойтахти -Дублин шаҳридан Белфастгача бўлган турли қатламлардан бўлган минглаб ирландар кенг қамровли намойишлаоида сионистик режимнинг Ғазо бўлгасида содир этган ваҳшиёна жиноятларини қоралаб, сионистик режим элчисини Ирландиядан чиқариб юбориш зарурлигини таъкидладилар.
Белгия пойтахти Брюсел кўчаларида ҳам минглаб одамлар Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида намойишлар ўтказиб сионистик режимнинг Ғазо секторидаги жиноятлар ва ҳужумларини зудлик билан тўхтатиш ва бу бўлгада ўт очишни тўхтатилишини талаб қилдилар.
Кеча ҳам Жанубий Африканинг жануби-ғарбидаги Кейптаун шаҳридан ўн минглаб одамлар Фаластинни қўллаб-қувватлаб, сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қилган жиноятлар ва ҳужумларини қоралаб намойиш ўтказишди.
Дунёнинг турли мамлакатларида Фаластин халқини қўллаб қувватлаб оммавий намойишлар ўтказилмоқда
Дунёниннг турли мамлакатларида Фаластин халқини қўллаб -қувватлаш ҳамда сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши ваҳшиёна ҳужумларини қоралаш мақсадида кенг қамровли оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди