close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аҳдида турмаган кимса мисоли

Аллоҳ таоло ахдида турмаган кимса ҳақида мисол келтиради:

Аллоҳ таоло ахдида турмаган кимса ҳақида мисол келтиради: “Сизлар бир жамоа бошқа бир жамоадан (сон ё бойлик жиҳатидан) ортиқроқ бўлгани учун қасамларингизни (бузиб) уни алдов воситаси қили-шингиз билан худди ўзи тўқиган нарсасини пухта чиққанидан сўнг парчалаб бузиб ташлаган аёлга ўхшаб қолмангиз! Албатта, Аллоҳ бу билан сизларни синовдан ўтказур ва албатта, қиёмат кунида сизларга (келиша олмай) ихтилоф қилиб юрган нарсаларингизни баён қилиб берур” (Наҳл, 92). Аҳдини бузган кимса ўзи тўқиган нарсасини титиб бузиб ташлаган аҳмоқ аёл кабидир.
Амр ибн Каъб ибн Саъднинг Ройта исмли қизи бор эди, у жун ёки бошқа бир нарса йигириб нарса тўқиса, эси оғиб қолгани учун тайёрлаган нарсасини сўкиб, яна бузиб ташлар эди. Шуни мисол қилиб, Аллоҳ айтадики, ўрнатилган аҳд ришталарини узманг, худди ўша аҳмоқлар каби куч сарфлаб кейин тўқиган нарсаларини бузиб ташлаганлари каби. Тўқилган нарсадан ҳам, жундан хдм энди фойда йўқ. Аҳд бериб уни бузган ҳам худди шу кабидир: на у берган ваъдасига содиқ қолди ва уни бажарди.
Ахдини бузувчининг бошқа бир мисолини ҳам келтирди: “Қасамларингизни ўзаро алдов воситаси қилиб олмангиз! Акс ҳолда (Ислом йўлида) маҳкам ўрнашган оёқ тойилиб кетар ва Аллоҳ йўлидан тўсганингиз сабабли ёмонлик (бало ва мусибатлар)ни тотиб қолурсиз ҳамда (охиратда ҳам) сизлар учун улкан азоб бордир” (Наҳл, 94). Яъни аҳцларингизда макр ва алдов бўлса. Маҳкам ўрнашган оёқ тойилиб кетар, дейилганда ахдини бузувчи тоатдан четлашиб, динида тойилиб кетади, худди тўғри йўлга чиқиб олган кишининг оёғи бирдан тойилиб кетгани сингари.

Ҳаким Термизий асарларидан сайланма

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase