close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эронда инқилоб бошланмоқда. Қолган вақтни соатларда ҳисоблаш мумкин

Эронда инқилобий вазият юзага келиши мумкин, деб ҳисоблаш учун эҳтиёткор асослар бор. Бу таҳлилдан кўра кўпроқ кутишдир. Аммо кутиш Эрондаги норозилик ҳаракатларини кузатишнинг маълум тажрибасига ҳам асосланади. Бу охирги йиллардаги биринчи норозилик ҳаракати эмас. Улар 2017 ва 2019 йилларда намойишчилар орасида кўплаб қурбонлар, зўравонликлар билан кузатилган.

Ҳозирги ҳолатда нималар мавжуд? Бу аввалги ҳолатдан қандай фарқ қилади? Ўша пайтда ҳокимиятда мўътадил исломчилар эди ва шунга кўра кўчага чиққан жамиятнинг бир қисми уларнинг ҳокимиятига, Эронда ислоҳотчи деб аталганларга қарши чиқди.
Ҳозирда Эронда ҳокимиятдаги энг радикал консерватив гуруҳ Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан бевосита боғланган, яъни ундан кейин фақат девор бор. Норозилик энди янада кучайди. Яъни, кўчага чиққан одамлар нафақат режимнинг очиқ мухолифларини, балки мўътадил исломчилар орасида ана шу ўзига хос консерватизм мухолифларини ҳам сафарбар этиши мумкин. Бу ўйнаб қолиш мумкин бўлган биринчи фурсат.
Иккинчи нуқта - бу соф етакчилик. Ҳозирда Иброҳим Раиси АҚШда. У жума куни қайтиб, кўчага чиққан одамларга ҳужумни бошқариши мумкин. Аммо бу ҳикояда ҳар бир кун ва ҳар соат муҳим аҳамиятга эга. Балки, жумагача мухлисларини сафарбар қилишга уринсалар, кеч бўлиб қолар. Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг соғлиғи ёмонлиги ва у ҳеч бўлмаганда қобилиятсиз эканлиги ҳақида миш-мишлар бор. Унинг барча қабуллари ва учрашувлари бекор қилинди ва бу ҳам расмийларнинг ҳаракатларида ноаниқлик ва чалкашликларни келтириб чиқармоқда.
Учинчи фурсат. Эронда фаолият юритаётган мухолифат гуруҳлари намойишларни тезда ўзлаштириб, жуда яхши мувофиқлаштира бошлагани билан боғлиқ.
Бугун умуммиллий марш режалаштирилган, бу эса янада жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу энди юзада ётган нарса.
Бу норозиликларга сабаб "қора оққуш" – хавфсизлик хизмати вакиллари томонидан қийноққа солинган қизнинг (дарвоқе, у Курдистонлик) ўлими бўлди.
Эслатиб ўтмоқчиманки, 1978 йилда худди шундай тарзда, фақат шоҳнинг махсус хизматлари томонидан мухолифат вакиллари қийноққа солинган, бу ҳолатлар ўта жиддий норозиликларга сабаб бўлган ва кейинчалик инқилобга айланган. Қандай ҳолатлар бу жараёнга салбий таъсир кўрсатиши мумкин? Бу минтақавийлаштириш. Режимдан умумий норозилик билан параллел равишда Эронда яшовчи турли миллатлар – озарбайжонлар, балужлар, курдлар талаблари ортиб бормоқда ва биз айниқса, Эрон шимолида – Эрон Озарбайжонида вазият кескинлашганини кўрамиз. Мана бир неча йилдирки, биз Эрон ғарбида – араб минтақаларида ва уйғонган курдлар орасида ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга уринаётган нотинчлик ва тартибсизликларни кузатмоқдамиз.
Шу боис, аятолага қарши бирлашган фронт тузиш имкони бўлмаса, бу ерда муаммо пайдо бўлиши мумкин. Аммо мухолифат ҳамма учун умумий нарратив шакллантиришга ҳаракат қилмоқда ва Эроннинг келажаги шу кунларда содир бўлаётган воқеаларга боғлиқ.
Агар минтақавийлашув жараёни кескин тезлашса ва ҳукмронлик қилса, ҳокимият Эроннинг парчаланиб кетиш хавфи борлигини таъкидлаб, вазиятни ўз назоратига олиши мумкин бўлади.
Агар манфаатлар ҳамжамиятини ва умумий антиклерикал (анти-аятолист) фронтни таъминлаш мумкин бўлса, ҳокимият бу тезисдан ўз тарафдорларини сафарбар қилиш учун фойдалана олмайди.
Бу норозиликда аёллар муҳим роль ўйнаши ҳам муҳим. Эрондаги аёллар хамон фаол намойишчилар. Аммо бу сафар улар асосий роллардан бирини ўйнайди ва бу ҳам ҳокимиятни чалғитиб юборади, чунки улар нима қилишни - зўравонлик ишлатиш ёки кутишни билмайди. Улар ҳозир қийин танлов олдида турибди.
Эронда инқилоб бўлса ҳаммаси ўзгаради. Эрон кўплаб жараёнларга таъсир кўрсатадиган улкан минтақавий давлат, деб ҳисобланади. Ва бу биз ҳозир кўраётган Яқин Шарқ тубдан ўзгаришини англатади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase