Бутунроссия офицерлар ташкилотининг Россия Федерацияси Президенти ва фуқароларига мурожаати
Бугун инсоният урушни кутиб яшамоқда. Уруш эса муқаррар инсоний қурбонлар, вайронагарчиликлар, улкан халқ оммасининг азобланиши, одатий турмуш тарзини йўқ қилиш, давлатлар ва халқларнинг ҳаёт тизимларини бузишдир. Катта уруш – бу улкан фожиа, кимнингдир оғир жинояти. Шундай бўлиб чиқдики, Россия бу яқинлашиб келаётган фалокатнинг марказида эди. Ва, эҳтимол, бу унинг тарихида биринчи марта.
Илгари Россия (СССР) мажбурий (адолатли) урушларни ва, қоидага кўра, бошқа йўл бўлмаганида, давлат ва жамиятнинг ҳаётий манфаатларига таҳдид солинганда олиб борган.
Бугунги кунда Россиянинг мавжудлигига нима таҳдид солмоқда ва бундай таҳдидлар борми ўзи? Айтиш мумкинки, ҳақиқатан ҳам таҳдид бор - мамлакат ўз тарихини якунлаш арафасида. Барча ҳаётий аҳамиятга молик соҳалар, шу жумладан демография, доимий равишда таназзулга юз тутмоқда ва аҳолининг йўқ бўлиб кетиш даражаси жаҳон рекордларини янгиламоқда. Деградация эса тизимли характерга эга ва ҳар қандай мураккаб тизимда элементлардан бирининг издан чиқиши бутун тизимнинг қулашига олиб келиши мумкин.
Бу, бизнинг фикримизча, Россия Федерацияси учун асосий таҳдиддир. Аммо бу давлат моделидан, ҳокимият сифати ва жамият ҳолатидан келиб чиқадиган ички табиатли таҳдидидир. Унинг шаклланиши сабаблари эса ичкидир: давлат моделининг ҳаётий эмаслиги, ҳокимият ва бошқарув тизимининг тўлиқ қобилиятсизлиги ва нопрофессионаллиги, жамиятнинг пассивлиги ва тартибсизлиги. Бундай ҳолатда ҳар қандай давлат узоқ яшамайди.
Ташқи таҳдидларга келсак, улар албатта мавжуд. Аммо, бизнинг эксперт баҳомизга кўра, улар ҳозирда у қадар жиддий эмас, Россия давлатчилигининг мавжудлигига, унинг ҳаётий манфаатларига бевосита таҳдид солмаяпти. Умуман олганда, стратегик барқарорлик таъминланмоқда, ядро қуроллари ишончли назорат остида, НАТО қўшинлари кучаймаяпти ва таҳдидли фаоллик кўрсатмаяпти.
Шу сабабли Украина атрофида кескинлашаётган вазият, биринчи навбатда, айрим ички кучлар учун, жумладан, Россия Федерациясида сунъий, ғаразли характерга эга. Россия (Ельцин) ҳал қилувчи рол ўйнаган СССРнинг парчаланиши натижасида Украина мустақил давлат, БМТ аъзоси бўлди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 51-моддасига мувофиқ, шахсий ва жамоавий мудофаа ҳуқуқига эга.
Россия Федерацияси раҳбарияти ДХР ва ЛХР мустақиллиги тўғрисидаги референдум натижаларини ҳалигача тан олмаган, бироқ расмий даражада бир неча марта, шу жумладан Минск музокаралари жараёнида ҳам уларнинг ҳудудлари ва аҳолиси Украинага тегишли эканлигини таъкидлаган.
Шунингдек, ДХР ва ЛХР билан алоқаларни алоҳида ажратмасдан, Киев билан нормал муносабатларни сақлаб қолиш истаги ҳақида юқори даражада бир неча бор айтилган.
Киев томонидан жануби-шарқий ҳудудларда содир этилган геноцид масаласи БМТда ҳам, ЕХҲТда ҳам кўтарилмаган. Табиийки, Украина Россияга дўстона қўшни бўлиб қолиши учун у Россия давлат модели ва ҳокимият тизимининг жозибадорлигини намойиш қилиши керак эди.
Аммо Россия Федерацияси бундай бўлмади, унинг ривожланиш модели ва халқаро ҳамкорликнинг ташқи сиёсат механизми деярли барча қўшниларни ўзидан итаради ва нафақат уларни.
Қрим ва Севастополнинг Россия томонидан қўлга киритилиши ва уларнинг халқаро ҳамжамият томонидан Россия деб тан олинмагани (демак, дунёдаги давлатларнинг катта қисми ҳали ҳам уларни Украинага тегишли деб ҳисоблайди) Россия ташқи сиёсатининг муваффақиятсизлигини ишончли кўрсатиб турибди.
Россия Федерацияси ва унинг раҳбариятини ультиматум ва куч ишлатиш таҳдиди орқали "севиб қолишга" уринишлар бемаъни ва ўта хавфлидир.
Украинага қарши ҳарбий куч ишлатиш, биринчидан, Россиянинг ўзининг давлат сифатида мавжудлигини шубҳа остига қўяди; иккинчидан, у руслар ва украинларни абадий душманга айлантиради. Учинчидан, иккала томондан ҳам минглаб (ўн минглаб) ёш, соғлом йигитлар ҳалок бўлади, бу бизнинг ўлаётган мамлакатларимиздаги келажакдаги демографик вазиятга таъсир қилади. Жанг майдонида, агар бу содир бўлса, рус қўшинлари нафақат улар орасида кўплаб рус йигитлари ҳам бўлган украиналик ҳарбий хизматчиларга, балки НАТОнинг кўплаб давлатларининг ҳарбий хизматчилари ва техникасига ҳам дуч келишади, альянсга аъзо давлатлар Россияга қарши уруш эълон қилишга мажбур бўладилар.
Туркия Республикаси Президенти Р.Эрдўған Туркия ким тарафида жанг қилишини аниқ айтди. Ва тахмин қилиш мумкинки, Туркиянинг иккита дала қўшинлари ва флотига Қрим ва Севастополни "озод қилиш" ва, эҳтимол, Кавказга бостииб кириш буюрилади.
Қолаверса, Россия, албатта, тинчлик ва халқаро хавфсизликка таҳдид солувчи давлатлар қаторига киритилади, энг оғир санкцияларга дучор бўлади, жаҳон ҳамжамиятидан қувғин қиланди ва, эҳтимол, мустақил давлат мақомидан маҳрум бўлади.
Президент ва ҳукумат, Мудофаа вазирлиги бундай оқибатларни тушунмаслиги мумкин эмас, улар унчалик аҳмоқ эмас.
Савол туғилади: уруш ёқасида кескинликни қўзғатишнинг ҳақиқий мақсадлари ва кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларни бошлаши эҳтимолининг асл мақсадлари нимада? Уларнинг мавжудлигидан эса томонлар шакллантирган қўшинлар гуруҳларининг сони ва жанговар таркиби - ҳар томондан камида юз минг ҳарбий хизматчи гапиради. Россия шарқий чегараларни очиб, Украина чегараларига бўлинмаларни ўтказмоқда.
Бизнингча, мамлакат раҳбарияти мамлакатни тизимли инқироздан олиб чиқишга қодир эмаслигини, бу эса олигархия қўллаб-қувватлаши билан халқ қўзғолони ва мамлакатда ҳокимият алмашишига олиб келиши мумкинлигини тушуниб, порахўр амалдорлар, қўлга ўргатилган оммавий ахборот воситалари ва хавфсизлик кучлари Россия давлатчилигини якуний йўқ қилиш ва мамлакатнинг туб аҳолисини йўқ қилиш учун сиёсий йўналишни фаоллаштиришга қарор қилишди.
Уруш эса ўзининг миллатга қарши қудратини бир муддат сақлаб қолиш ва халқдан ўғирланган бойликни сақлаб қолиш учун бу муаммони ҳал қиладиган воситадир. Биз бошқа изоҳни таклиф қила олмаймиз.
Россия Федерацияси Президентидан биз, Россия офицерлари, биз Россия Федерацияси Ғарбнинг бирлашган кучларига қарши ёлғиз қоладиган урушни қўзғатувчи жиноий сиёсатдан воз кечишни, Россия Федерацияси Конституциясининг 3-моддасини амалга ошириш учун шароит яратишни ва истеъфога чиқишни талаб қиламиз.
Биз барча заҳирадаги ва истеъфодаги ҳарбий хизматчиларни, Россия фуқароларини ҳушёр, уюшқоқ бўлишни, Бутунроссия офицерлар ташкилоти Кенгашининг талабларини қўллаб-қувватлашни, ташвиқот ва урушни бошлашга фаол қаршилик кўрсатишни, ҳарбий куч ишлатиш билан ички фуқаролик низосига йўл қўймаслик тавсияси билан мурожаат қиламиз.
«Бутунроссия офицерлар ташкилоти» раиси, генерал-полковник Ивашов Леонид Григорьевич (имзо)
Абу Муслим таржимаси