Дамашқ Саноат палатасининг эълон қилишича, у маҳаллий ишбилармонларни Эрон инвестицияларига потенциал номзодлар сифатида ушбу ташкилотда ўзининг саноат корхоналарини рўйхатдан ўтказишни таклиф қилган.
Сурия саноат базасининг катта қисми ўн йилдан бери давом этаётган фуқаролар уруши туфайли зарар кўрган, бунда БМТ баҳоларига кўра, мамлакатга тикланиш учун 177 миллиард доллар зарур.
29 ноябр куни «Эронда ишлаб чиқарилган» бизнес-кўргазмаси бошланади, унда 3 декабргача 160 дан ортиқ эронлик компаниялар ўз товар ва хизматларини намойиш қилади.
Иштирокчи компаниялар асосан “тиббий асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги ускуналари, нефт, газ ва нефт-кимё ускуналари” соҳасида фаолият юритади, деди Эрон халқаро кўргазма компанияси бош директори Ҳасан Замоний.
Эрон 2011 йилги инқилобдан кейин бошланган фуқаролик уруши давомида Сурия режимининг асосий тарафдори бўлган. Ўтган ўн йил ичида Эрон элитаси Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маслаҳатидан ташқари режимни минглаб жангчилар ва ҳарбий техника билан таъминлади.
Эрон шунингдек, режимга “кредит линияси” деб аталувчи йўналиш бўйича катта молиявий ёрдам ҳам кўрсатди. Ушбу кредит линияси ҳажмининг ҳисоб-китоблари 1 миллиард доллардан 30 миллиард долларгача бўлган.
Россия ҳам халқаро майдонда ҳарбий ва сиёсий ёрдам кўрсатиш орқали режимга ёрдам берди. Бироқ, унинг режимга молиявий ёрдами Эрон ёрдамининг олдида ҳеч нарса эмас.
Эрон сўнгги ўн йил ичида Дамашқ учун доимий нефт манбаи бўлиб келган, бунга қисман иккала давлат ҳам Ғарб санкциялари остида қолганлги сабаб бўлди. Биргина 2021 йилнинг дастлабки уч чорагида Эрон Сурияга 20 миллион баррелдан ортиқ нефт жўнатган.
Шу вақт давомида Теҳрон режимга киритган сармоясидан телекоммуникация, қурилиш ва логистика каби муҳим тармоқларда инвестиция шартномалари шаклида даромад олишга интилди.
Режим уни Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асманинг ҳамкорига тегишли компанияга топширишидан олдин давлат фирмаси учинчи Сурия телекоммуникация лицензиясини олишга интилаётган эди. Эрон ҳам яқинда Ҳалабдаги электр станциясини реконструкция қилиш учун 100 миллион долларлик шартнома имзолади.
Қўллаб-қувватлаш эвазига Дамашқ Эронга бироз ён бериб, унинг иқтисодий бозорига киришини осонлаштирди. Июл ойида режим Эрон давлат секторидан импорт 2022 йилгача бож ва солиқлардан озод қилинишини эълон қилди.
Сурия саноат ишлаб чиқаришининг турли жабҳаларини қайта тиклашга қаратилган йирик лойиҳалар бўйича икки режим ўртасида кўплаб шартномалар имзоланган бўлса-да, ҳали кўп лойиҳалар амалга оширилмаган. Масалан, Эрон 460 миллион долларлик лойиҳа доирасида Ҳомсдаги электр станциясини реконструкция қилиши керак эди.
Бироқ, Теҳроннинг ҳам, Дамашқнинг ҳам молиявий аҳволи ёмонлиги сабабли, лойиҳа ҳали олдинга силжимаган.
Асад режими Суриянинг заводларини эронликларга берадиган бўлди
Башар Асад режими шу ой охирида Дамашқда ўтказиладиган Сурия-Эрон бизнес кўргазмаси олдидан эронлик инвесторларга зарар кўрган заводларни таклиф қилишини маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди