close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Толибон» асирлар эвазига уч ойлик тинчлик таклиф қилди

«Толибон»  қамоқхоналарда ўтирган минглаб жангчиларини озод қилиш эвазига уч ой муддатга ўқ отишни тўхтатишни таклиф қилди, деди пайшанба куни Кобул ҳукуматининг музокаралардаги юқори мансабдор вакили «Толибон» Покистон билан асосий чегара пункти устидан назоратни қўлга олганидан сўнг.

Қатар пойтахти Дохада Кобул музокаралар гуруҳининг вакили Надер Надерининг айтишича, сулҳ катта сўроқ белгиси остида. Дохадаги «Толибон» ва Кобул режими ўртасида тинчлик музокаралари бир неча ойга боши берк кўчага кириб қолди.
"Толибон уч ой муддатга ўқ отишни тўхтатишни таклиф қилди, бироқ бунинг эвазига улар 7000 та маҳбусни озод қилиш ва уларнинг етакчиларини БМТ қора рўйхатидан олиб ташлашни сўради",-деди у Кобулдаги журналистларга.
Ўтган йили Кобул ҳукумати Қатардаги тинчлик музокараларини бошлашга ёрдам берган айирбошлаш доирасида деярли 5 минг асирни озод қилганди. Бу чора АҚШ ва «Толибон» ўртасидаги АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни кўзда тутадиган битим доирасида келишиб олинганди.
«Толибон» вакилининг айтишича, унга фақат яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити муносабати билан ўқ отишни тўхтатиб туриш таклифи ҳақида маълум.
Чоршанба куни «Толибон» Покистон билан чегарадаги иккинчи энг муҳим ўтиш жойи ва Кобулдаги ҳукуматнинг муҳим даромад манбаи бўлган Спин-Болдак-Чаман чегара постини қўлга олди.
Пайшанба куни Покистон ташқи ишлар вазирлиги Чаман чегарасидаги афғон томони «Толибон» қўлида эканини тасдиқлади. Бу қадам Покистонни чегаранинг ўз томонини ёпишга ундади.
«400 га яқин кишидан иборат бошқарилмайдиган оломон куч билан дарвозадан ўтишга уринди. Улар тош отишди, бу еса бизни кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур қилди», - дейди хавфсизлик ходими.
Унинг айтишича, 1500 га яқин киши чоршанба куни чегаранинг очилишини кутиб тўпланган.
Ўтиш жойи Покистоннинг Белужистон вилоятига тўғридан-тўғри кириш имконини беради, бу ерда Толибоннинг юқори раҳбарияти ўн йиллардан бери ўзига қароргоҳ қилиб олган.
Покистондаги кузатувчиларнинг айтишича, Спин Болдакнинг қўлга олиниши кутилмаган ҳол бўлди ва энди улар гуманитар инқироз бошланишини кутишмоқда.
 «Иккала томондан ўн минглаб одамлар мушкул аҳволга тушиб қолишди. Энг яхши тиббиёт муассасалари айнан шу ерда жойлашгани учунАфғонистондан шошилинч тиббий хизматларнинг аксарияти Покистон оркали ўтишини, шунингдек, яқинлашиб келаётган Ҳайит байрамида қариндошлари билан учрашиш учун кўплаб оилалар чегарада тўпланганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу чегаранинг босим жуда юқори бўлган қисмидир».
Пайшанба куни «Толибон» ва Покистон ҳукумати оғир аҳволга тушиб қолган одамларни ўтказиш учун чегара пунктини яна очишга келишиб олдилар.
Исломобод бир қатор «афғон лидерлари» ни ҳафта охири тинчлик анжуманига таклиф қилганини эълон қилди, бироқ Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг ёрдамиси маҳаллий матбуотга айтишича, унинг ҳукумати тадбирни қолдиришни сўраган, чунки сиёсатчилар Қатарга йўл олиб бўлганди.
Кўплаб таҳлилчиларнинг айтишича, «Толибон»нинг ўқ отишни тўхтатиш ҳақида ҳар қандай таклифи, эҳтимол, улар охирги ҳафталарда эгаллаб олган позицияларни мустаҳкамлашга уриниш ҳисобланади.
Уларнинг фикрига кўра, ҳозирда ўқ отишни тўхтатиш Кобул режими кучларига яқинда «Толибон» эгаллаб олган муҳим чегара пунктларини яна қўлга киритишни амалда тақиқлайди.
Айни пайтда, Қўшма Штатлар Афғонистонда 20 йиллик оккупация даврида АҚШ ва НАТО кучларига ёрдам берган минглаб афғон фуқароларини ҳаво орқали кучиришни мақсад қилган "Иттифоқчилар бошпанаси" операциясини бошламоқда, дейди Оқ уй ва Кобулдаги АҚШ элчихонаси вакиллари.
АҚШ элчихонаси маълумотларига кўра, АҚШга виза олиш учун мурожаат қилиш жараёнида бўлганлар учун рейслар июль ойининг сўнгги ҳафтасида бошланади.
Оқ уй матбуот котиби Джен Псаки пайшанба куни Клумбия округи, Вашингтонда журналистларга айтишича, «Қўшма Штатлар ва Афғонистондаги ҳамкорларимизни қўллаб-қувватлаган афғон фуқаролари ва уларнинг оилаларини зудлик билан кўчиришга АҚШ бевосита эътибор қаратмокда».
Псакининг сўзларига кўра, 20 мингга яқин таржимонлар, клерклар, ҳайдовчилар ва бошқа шахслар, уларнинг оила аъзолари билан бирга, афғонлар учун махсус дастур доирасида АҚШга киришга виза олиш учун мурожаат жараёнида бўлган. АҚШ Конгресси виза беришни тезлаштириш ва фавқулодда кўчириш режасини қўллаб-қувватлаш учун қонун тайёрламоқда.
Псакининг айтишича, «бу гуруҳнинг катта қисми бевосита Қўшма Штатлардаги ҳарбий базага» кўчирилади ва бу ерда уларга тиббий текширувдан ўтиш, турар-жой бериш ва бошқа ёрдамлар кўрсатилади.
«Биографик маълумотларини текширишни якунламаган» бошқалар дастлаб АҚШ нинг хориждаги ҳарбий базаларига ёки учинчи мамлакатларга юборилади, «бу ерда улар визалари билан ишлаш якунлангунга қадар хавфсиз жойлаштирилади», - деди Псаки.
У қайси учинчи мамлакатлар ёки АҚШ базалари иштирок этишини аниқлаштирмади ва буни кўчирилганлар учун хавфсизлик нуқтаи назари билан асослади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase