close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шайх Юсуф Қарзавий: Нега ислом уммати заифлашиб қолди?

Мусулмонлар, энг аввало имонлари ҳаётлари ва хатти-ҳаракатларини белгилаб беришдан тўхтагани учун ўз куч ва таъсирини йўқотди. Аксарият мусулмонлар бугун ислом тамойилларига фақат расмий равишда амал қиладилар.

Улар фақат бу дин - оилаларида амал қилинганлиги ёки мусулмон мамлакатда мусулмон ота-оналардан туғилганлиги учунгина мусулмондирлар. Уларда имонда мустаҳкамлик ва имонга эргашиш учун ҳеч қандай ғайрат йўқ. Бундай одамлар имон кучини тиклай оладими?
Ҳокимият тепасида турган масъулиятсиз одамлар араб мамлакатларини хорижий давлатлардан миллиардлаб доллар қарздор қилиб қўймоқда. Бу қарзлар араб жамиятларининг азобига фақат қўшимча қийинчиликлар қўшади, холос. Бундай нарсаларга йўл қўйган инсонлар ҳаётда Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқмайдилар. Улар ўз мамлакатларининг фаровонлиги эвазига бўлса ҳам, шахсий манфаатлари йўлида ҳаракат қилишга тайёрдир.
Маънавий таназзулнинг яна бир жиҳати гиёҳвандлик воситалари ва бошқа заҳарли ҳаром моддаларнинг тарқалишидир. Маънавий таназзулнинг яна бир кўриниши – кўпчилик ўз фаолияти қанчалик шаърий эканлиги ҳақида ўйламаслигидир.
Кўп одамлар, масалан, ўз фаолиятининг табиати ҳақида умуман ўйламайдилар, улар учун бошқаларнинг манфаатларига қандай таъсир қилишидан қатъи назар, кўпроқ пул топишлари муҳимдир. Нотўғри қарорлар чиқарадиган, ўз навбатида, турли мамлакатларда ижтимоий касалликларни келтириб чиқарадиган диктаторлар сиёсатининг кўп қисми, аввало, ҳокимият тепасида бўлганларнинг шахсий манфаатларидан келиб чиқади. Бундай одамлар ўз мамлакатининг манфаатлари ҳақида умуман қайғурмайдилар.
Биз дуч келадиган яна бир муаммо истеъмолчиликнинг, айниқса, импорт товарлар исрофининг ўсиши ва ишлаб чиқариш даражаси, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларида паст бўлишидир. Бироқ, афсуски, биз фойдасизликка маҳкуммиз. Биз гапирамиз, лекин ҳеч нарса қилмаймиз. Импорт қиламиз, лекин ишлаб чиқармаймиз. Биз пассив қабул қилувчилармиз. Биз бошқаларга тақлид қиламиз ва ўзимиздан ҳеч нарса келтира олмаймиз. Қисқаси, йўқ қиламиз, яратмаймиз. Йўқликка қараб кетамиз, омон қолиш учун ҳаракат қилмаймиз.
Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, бизнинг ҳақиқий вазифамиз – имонимиз ва ахлоқимизни фаоллаштириш, ҳаётни ярим ўлик ҳолатимизга нафас олиш ва миллий тараққиётимизга ёрдам бериш имкониятларини тиклаш учун ўз муаммоларимизни бартараф этишдир. Миллатимизга уни ўзгариш йўлидан жонлантирадиган янги руҳ керак. Савдо, маданият, таълим, сиёсат каби соҳаларда салбий ҳодисаларни юзага келтирувчи материализм, эгоизм, оппортунизм, фаворитизм ва бошқа ҳар қандай шаклларни енгиш керак. Буни сурункали касалликлар билан бир хил тарзда бажариш зарур.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase