Ҳозир мамлакатдаги энг нуфузли инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан бири саналади. «Бецелем» араб фуқаролари, шунингдек Фаластин аҳолиси ҳуқуқларини ҳурмат қилмаганлиги учун Исроил ҳукуматини бир неча бор танқид қилган, бироқ ҳозиргача бундай қатъий баҳолардан ўзини тийиб турарди.
Маъузада таъкидланганидек, Исроил амалда Иордан дарёсидан Ўрта ер денгизигача бўлган бутун ҳудудни - БМТ томонидан тан олинган ўз ҳудуди, Ғарбий соҳилдаги яҳудий посёлкалари ва дунёнинг аксарият давлатлари босиб олинган деб ҳисоблайдиган Шарқий Қуддусни назорат қилади. Исроил қўшинлари ўн беш йилча олдин олиб чиқилган жойдан Ғазо секторидаги ҳаёт ҳам Исроил томонидан тўлиқ назорат қилинади, деб ҳисоблайди «Бецелем». Ниҳоят, Ғарбий соҳилни бошқарувчи Фаластин маъмурияти, маърузада таъкидланишича, аслида Исроил розилигисиз ҳеч қандай муҳим қарор қабул қила олмайди.
Бу ҳудудларда жами 14 миллион киши истиқомат қилади. Уларнинг қарийб ярми яҳудий, ярми араблардир. Бунда яҳудийлар, «Бецелем»нинг урғу беришича, Исроил фуқаролари ва қаерда - Исроил ҳудудида ёки аҳоли пунктларида яшашидан қатъий назар, улар барча ҳуқуқлардан фойдаланади. Араблар билан вазият бошқача: уларнинг ҳуқуқлари яшаш жойига боғлиқ.
Исроил ҳудудида яшаётган араблар мамлакат фуқаролари саналади, улар яҳудийлар билан бир хил ҳуқуқларга эга. Шарқий Қуддусда яшовчи 350 минг араб Исроилнинг доимий резиденти мақомига эга - улар мамлакатда махсус рухсатномасиз ишлаши, тиббий ёрдамдан фойдаланиши, шаҳар сайловларида овоз бериши мумкин. «Бецелем» ҳисоботига кўра, айни пайтда Ғарбий соҳилда 2,6 миллион араб ва Ғазо секторида икки миллион араб сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум.
Гарчи чет элда Исроил танқидчилари мамлакатдаги вазиятни узоқ вақтдан бери апартеид деб номлаган бўлса-да, Исроилда оммавий соҳада бу сўздан фойдаланиш аслида табу ҳисобланади, деб таъкидлайди Associated Press: ундан ҳатто Исроил ҳукумати мўътадил танқидчилари ҳам фойдаланишдан қочади (лекин радикал танқидчилар томонидан қўлланади). «Бецелем» маърузаси пайдо бўлиши шуни кўрсатадики, жамият кайфиятида қандайдир сифат ўзгаришлари кузатилмоқда: қачондир Фаластинда мустақил араб давлати пайдо бўлишига тобора камроқ одамлар ишонмоқда. Ягона мамлакатда миллатидан қатъи назар, барча фуқаролар тенг ҳуқуқли бўлиши керак, деб тахмин қилинади.
«Бецелем»да бундай маърузанинг айнан ҳозир пайдо бўлиши шу билан изоҳланадики, инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, Исроил арабларга босимни оширмоқда. Биринчидан, 2018 йилда, мамлакатда Исроил "яҳудий халқининг миллий давлат" деб таърифланган қонун қабул килинди, иккинчидан, 2019 йилда, ҳукумат Ғарбий соҳил ҳудудининг учдан бир қисмини аннексия қилиш режаларини эълон қилди (бу жараён ҳозир Бирлашган Араб Амирликлари билан Исроил дипломатик муносабатлар ўрнатиш фонида тўхтатиб қўйилган).
Исроил расмийлари ва Исроил тарафдори бўлган қатор жамоат ташкилотлари маърузани қаттиқ танқид қилди. Исроилнинг Нью-Йоркдаги Бош консуллиги вакили Итэй Милнер у "бузиб кўрсатилган мафкуралашган ёндашув"га асосланган ва Исроил араб фуқаролари ҳукуматда, жумладан дипломатик корпусда ваколатхонага эга эканлигини таъкидлади. Унинг Буюк Британиядаги Исроил элчихонасидаги ҳамкасби Охад Замет маърузани "ёлғон баёнот" ва "тарғибот воситаси" деб атади.
Коҳелет таҳлилий форумининг халқаро ҳуқуқ бўлими раҳбари Евгений Конторович маърузани қонли туҳматга қиёслаб, фаластинликларнинг ўз ҳукумати борлигини таъкидлади. The Jerusalem Post нашрининг таъкидлашича, «Бецелем» маърузасида расман Фаластин маъмурияти назорати остида бўлган ҳудудларда яшовчи яҳудийлар ҳам маҳаллий сайловлара иштирок эта олмаслиги сабабли дискриминацияга учраши кўрсатилмаган. Исроилнинг Нью-Йоркдаги собиқ бош консули Элон Пинкаснинг айтишича, маъруза туфайли илгари «апартеид» атамасидан фойдаланмай келган Исроилнинг кўплаб танқидчилари эндиликда “исроилликларнинг ўзи бу ҳақида гапиряпти-ку”, деб айтиши мумкин.
Исроилдаги инсон ҳуқуқлари фаоллари мамлакатда апартеид ҳақида эълон қилди
Исроилнинг «Бецелем» инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўз маърузасида Исроилдаги вазиятни апартеид деб атади. «Бецелем» 1989 йилда инсон ҳуқуқлари фаоллари, академиклар ва сўл қанот партиялари фаоллари томонидан ташкил этилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси