close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ Эрон билан урушга тайёрланяптими?

Трамп маъмурияти бу йил Эрон томонидан қайд этилаётган таҳдидларга нисбатан ўз сафсаталарини тўхтовсиз ошириб бормоқда. Бироқ ҳарбий экспертлар ва амалдорларнинг қайд этишича, АҚШ армияси кенг миқёсдаги  тўқнашувларда зарур бўлган кемалар, самолетлар ва ракеталарни чиқариб ташлаган ҳолда Форс қўлтиғидаги ўз иштирокини қисқартирди. Бу ҳақида The Walls Street Journal  учун ўз материалида Нэнси Юссеф ва Гордон Лаболд шундай ёзади.

Самолет ташувчи махсус кемаларни жойлаштириш билан таниш бўлган расмий шахсларнинг сўзларига кўра, «Теодор Рузвельт» Тинч океанига йўл олган ҳолда март ойида Форс қўлтиғини тарк этганидан буён у ерда биронта авиазарба берувчи гуруҳ йўқ ва бу охирги йигирма йил ичида бу ерларда самолет ташувчи махсус кемалар (авианосецлар) сузиб юрмаган энг узоқ вақт ҳисобланади.
Американинг ушбу махсус кемалари яқин вақтларгача минглаб одамлар ва ўнлаб самолетлар, ракеталар ва бошқа турдаги қурол-яроғ ташиган ҳолда Форс қўлтиғи минтақасида доимо ҳозир бўлиб келарди. Бироқ АҚШ авианосецлар йўқлигининг ўрнини худди шундай даражадаги ҳаво кучлари билан тўлдиргани йўқ, тан олади амалдорлар.
Бундан ташқари, мудофаа вазири Жим Маттис Яқин Шарқдан Россия ва Хитой томон имкониятларни қайта йўналтириш натижаси сифатида октябрь ойида Урдун, Кувайт ва Бахрайндан тўртта «Патриот» ракетага қарши мудофаа тизимини кўчириб ўтказганди, хабар беради The Wall Street Journal АҚШнинг юқори лавозимли ҳарбий амалдорларига ҳавола қилган ҳолда.
Эрон таҳдидига берилган баҳолар ва минтақадаги қуролли кучлар ҳолати ўртасидаги яққол номувофиқлик АҚШ стратегиясидаги ўзгаришлар ва асбоб-ускуналарнинг чекланганлигини ўз ичига оладиган омиллар билан асосланади. 2018 йилда АҚШ Миллий хавфсизлик стратегияси америка етакчиларининг  омма олдидаги сафасаталаридан кўра воқеликка яқинроқ бўлиб, Эрон эмас, Россия ва Хитой каби каттароқ таҳдидларни ҳисобга олади. Шу билан бир вақтда техник хизмат кўрсатиш графиклари АҚШ авианосецлари очиқлигига таъсир этади, ҳарбийларга хавфсизликка барча таҳдидлардан астойдил ҳимояланиш учун кемалар ва бошқа асбоб-ускуналар етишмаяпти, холос.
Албатта, АҚШ амалдорлари уларда Эронга ҳам, бошқа исталган давлатга ҳам қарши ҳарбий ресурслари етарли эканлиги ҳақида баёнот беради. Лекин улар «Патриот» ракета батареялари ва авианосецлар кучни намойиш этиш учун хизмат қилганлигини тан олади. Мудофаа соҳасидаги таҳлил билан шуғулланувчи мутахассислар бу активларнинг ҳаддан ташқари кўп қисмини чиқариб ташлаш хавфли эканлигидан огоҳлантирган.
«Муаммо шундаки, президент худди твиттердаги йўлбарс каби кўринади», - дейди Марк Дубовиц, Эронни танқид қиладиган Вашингтон гуруҳи Демократияни ҳимоя қилиш Фонди ижрочи директори. «Агар сафсата ишончли таҳдид ва америка ҳарбий қудратининг ишончли иштироки билан мустаҳкамланмаса, шунда Эрон президентнинг қаттиқ сафсатаси ортида америка пўлати эмас, америка бўтқаси турибди деб баҳо беради».
АҚШ маъмурияти ҳимоячиларининг маълум қилишича, АҚШнинг санкциялар ва риторика (сафсата) босимига асосий эътибор қаратиши бу – президентнинг Шимолий Кореяга нисбатан стратегияси каби, Эронни музокараларга ундаши мумкин бўлган тийиб туриш шаклларидир. Оқ Уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Джон Болтон яқинда Вашингтон Эрон хулқ-атворида «жиддий ўзгаришлар» кутаётганини маълум қилди.
Оқ Уй Эронни АҚШ миллий хавфсизлигига асосий таҳдид деб айтди. Президент Трамп БМТ минбаридан туриб сўзлаган 35 дақиқалик нутқини Эронни кескин танқид қилишга бағишлади.
«Эрон етакчилари ўта тартибсизликлар, ўлим ва вайронгарчиликлар урчитмоқда. Улар ўз қўшниларини, миллатларнинг суверен ҳуқуқлари ёки чегараларни ҳурмат қилмаяпти», - деди у.
Шу орада давлат департаменти Эрон ва бошқалар томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳлар томонидан таҳдидлар туфайли АҚШ нинг Басра шаҳридаги (Ироқ) консулхонасини ёпиши ҳақида маълум қилди (гарчи айнан Эрон консулхонаси Басрада норозилик билдирувчиларнинг ҳужумларидан азият чеккан бўлсада).
Давлат котиби Майк Помпео Эронни АҚШ ҳужумларга «тезкор ва тегишли тарзда жавоб қайтариши» ҳақида огоҳлантирди.
Оқ Уй шунингдек, икки ҳафта аввал ИШИДга қарши кураш учун Суриянинг шарқий қисмига юборилган 2000 га яқин АҚШ ҳарбийлари Эронга эътибор қаратиши мумкинлигини тахмин қилди. Худди шу куни Маттис Пентагонда журналистларга АҚШ қўшинлари Сурияда ИШИДнинг қайтишидан ҳимоя қилиш учун эмас, балки Эронга қарши асосий таянч сифатида турганлигини маълум қилди ҳамда Пентагон ва Оқ Уй ўртасида ҳеч қандай келишмовчиликлар бўлмаганлигини айтди.
АҚШнинг Сурияда ҳозир бўлиши шунингдек, Эрон минтақага ўз таъсирини кенгайтириш учун фойдаланиши мумкин бўлган потенциал ерусти кўпригини ёпиб қўяди, - деди Дубовиц.
Пентагон учун Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши уруш куний босқичга кирган бўлиб, стратегия ҳақида йиллик маърузага кўра, ресурсларни Россия ва Хитой томон қайта тақсимлашга имкон беради. Натижада авианосецлар бу йили Атлантика ва Тинч океанида тобора кўпроқ патруллик хизматини ўтамоқда.
«Хитой ва Россия билан узоқ муддатли стратегик мусобақалар Департаментнинг асосий устуворликлари ҳисобланади ҳамда барқарор ва оширилган инвестициялар талаб қилади», - хулоса қилади стратегик ҳисобот.
Россия ҳам, Хитой ҳам АҚШ стратегиясини айблаб чиқди, Россия эса у «империяча характер»га эга деб баёнот берди.
Эроннинг Яқин Шарққа таъсири уни Башар Асад қуролли кучлари қўллаб-қувватлайдиган Суриядан тортиб у давом этаётган фуқаролар урушида хусийлар гуруҳларини қўллаб-қувватлаётган Ямангача; Эрон сиёсий таъсир кўрсатиш учун АҚШ билан  рақобат қилаётган Ироққача чўзилади.
Пентагоннинг маълум қилишича, у бир вақтнинг ўзида Яқин Шарқ, Европа ва Осиёга қаратиш учун етарли миқдорда очиқ авианосецларга эга эмас. Таъмирлашдаги кечикишлар туфайли бу йил авианосецлар камроқ бўлди, сузиб юрган кемалар эса ҳозир Атлантика океани ва Тинч океан томон йўл олган, дейди Стратегик ва бюджет баҳолари Маркази катта илмий ходими Брайан Кларк.
Флот таркибидаги 11 та авианосецдан фақат иккитаси - USS Carl Vinson ва USS Harry S. Truman – йил давомида фойдаланиш учун очиқ бўлган. Қайсидир пайтда умуман сафдаги авианосец бўлмаган.
АҚШ ҲДК расмий шахсларининг тан олишича, улар стратегик мақсадларни қайта йўналтириши ва асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келишига тўғри келмоқда. «Бизнинг глобал хавфсизлик муҳитимиз ўзгарди; биз буюк рақобат даврида турибмиз», - деди ахборот бўлими бошлиғи, капитан Грэг Хикс.
«Бу янги муҳитда рақобат қилиш учун биз миллат учун зарур бўлган ҲДФда ҳарбий-денгиз имкониятларини кучайтиришга эҳтиёж сезмоқдамиз», - қўшимча қилди у, яқин йилларда кемалар сонини 300 тадан 355 тагача ошириш бўйича ҲДФ мақсадини тавсифлацдган иборадан фойдаланиб.
Денгиз флоти, - дейди Кларк, - ортда қолиш вақтини қисқартириш учун авианосецларни кемалар қуриладиган ёки таъмирланадиган корхоналарда (верфь) жойлаштирмоқда. 2017 йил Ҳукуматнинг ҳисоботлар бўйича Бошқарма ҳисоботида аниқланишича, ҳарбий-денгиз флотига зарур таъмирлаш ишларини якунлаш учун 23 йил керак бўларкан.
Кларкнинг айтишича, унинг фикрига кўра кемалар тақчиллиги яна икки йил давом этади. Унинг сўзларига қараганда, ҳарбий-денгиз флотининг расмий шахслари хусусий тартибда бу муаммони тушуниб етмоқда, лекин бу ҳақида, қисман, авианосецларнинг ҳозирги камчиликларини реклама қилмаслик учун бу ҳақида жим туришга мажбур бўлмоқда.
Гарчи қисқа муддатли истиқболда оқибатлар яққол кўзга ташнаби турсада, Кларк Хитой 2020 йилга бориб ўзининг ҳарбий имкониятларини кенгайтиришга интилишини ҳисобга олиб, таъмирлашдаги ортда қолишни йўқотишга интилган мақсадга мувофиқ деб айтди. «Улар Хитойга тайёр бўлишлари керак», - деди Кларк.
Хитой ва Россия билан глобал қарама-қаршиликлар шароитларида, чекланмаган ресурслар тақчиллигида Яқин Шарқ АҚШ учун тобора аҳамиятини йўқотиб бормоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase