close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Всеволод Чаплин: қувғиндаги ўлим

Кеча таниқли православ руҳонийси Всеволод Чаплин кутилмаганда ва тўсатдан ҳаётининг 52-йилида вафот этди. Рус православ черкови депутатининг ташқи черков билан алоқалар бўлимининг собиқ раҳбари сифатида у кўплаб нашрларимиз қаҳрамони эди, шунинг учун унинг ўлимини эътиборсиз қолдириш нотўғри бўлар эди.

Чаплин очиқ-ойдин исломофоб бўлган деб бўлмайди. У ўз динига содиқ қолган ҳолда, бошқа динларни ҳурмат қила оладиган православларнинг тоифасидан эди. Айниқса Исломни - унда қатъий қоидалар мавжудлиги ва унга эргашувчилар учун, ҳаётини унга бўйсундириш ва керак бўлса, унга бериш учун. Шу билан бирга, уларни ҳурмат қилган ҳолда, албатта, одамлар Исломни ва мусулмонларни энг яхши ҳолатда рақиб деб, энг ёмон ҳолатда эса душман деб билишларини тушуниш керак.
Бир пайтлар Чаплин тажовузкор дунёвийликка қарши курашда мусулмонларга ёрдам бериб, мусулмон қизларнинг ҳижобда мактабга бориши ҳуқуқини қўллаб-қувватлаган. Шу билан бирга, ўша Чаплин Путин Россиясининг Суриядаги тажовузини фаол равишда қўллаб-қувватлади ва буни "муқаддас уруш" деб атади ва Россияда афсонавий ваҳҳобийларни йўқ қилишга чақирди, бу қаторга унинг маслакдошлари одатда диний эътиқод билан шуғулланувчи барча мусулмонларни билан қайд этишади.
Аммо Россияни "дунё православ халифалиг" бўлиши керак, деб ҳисоблайдиган Чаплиннинг "православ халифалиги" деган позицияси, ўзича мантиқий ва унда ҳайратланарли нарса йўқ. Яна бир қизиқ томони шундаки, умрининг 25 йилини Россия православ черковининг ҳозирги патриархи Кирилл Гундяев учун ишлашга бағишлаган бундай қарашларга эга бўлган киши, кутилмаганда ишсиз қолди ва ҳозир айтилганидек, бу қарашлар нафақат черков, балки давлат мафкурасига айланганда "токсик" бўлиб қолди.
Чаплин 2015 йилда ишдан бўшатилган ва шу вақтдан бошлаб черков ва давлат раҳбарларини вақти-вақти билан танқид қила бошлаган. Тўғри, давлат раҳбариятига қараганда янада экстремал, тажовузкор ва муросасиз позициядан. Бу, эҳтимол улар учун янада ноқулайроқ бўлиб, бу қарашларнинг доимий тарафдорлари давлат ва черков ҳокимиятларининг православ-ватанпарварлик риторикасига жиддий эътибор бермасликларини намойиш этади.
Оғир касалликлардан азият чекмаган ўрта ёшли Чаплиннинг тўсатдан вафот этганини кўпчилик айнан шу билан боғлаяпти. Марҳумнинг ёнида бўлган сиёсатчи Сергей Удальцов унинг ўлимига қуйидагича муносабат билдирди: "Сўнгги йилларда амалдаги ҳукуматни танқид қилган энг яхши руҳоний, сўл-ватанпарвар мухолифатга яқинлашган Всеволод Чаплин тўсатдан юрак хуружидан вафот этди. У билан тез-тез турли хил норозилик намойишларида учрашиб турардик. У эндигина 51 ёшда эди. Айтганча, яқинда яна бир мухолифатчи сиёсатчи Никита Исаев, 41 ёшда вафот этди. Ўзингизни асранг!"
Тахминан худди шу руҳда Чаплинни 30 йилдан бери билган мухолифатчи Максим Шевченко ҳам фикр билдирди: "У Патриархат ҳаётининг туб тубига чўмганди. У кўпчилик учун хавфли эди. У бошқалардан кўра кўпроқ нарсани билар эди".
Собиқ дьякон Андрей Кураев бундан ҳам ошкора гапирди: "Чаплиннинг ўлими, ҳукуматнинг ўзгариши ва ҳокимият транзити муаммоси. Балки у ҳаддан ташқари кўп нарса билгандир?"
Таъкидлаш жоизки, Москва Патриархиясининг расмий муносабати бу шубҳаларни кучайтирди. Хусусан, кўпчилик Патриарх Кириллнинг узоқ йиллик ўртоқларининг вафоти муносабати билан қанчалик таъзия билдирганига диққат қаратди, айниқса бошқа черков иерархларига таъзия қилиш билан таққослаганда.
Черковга яқин бўлган ресурс "Церквач" бу таъзияга қуйидагича шарҳ берди: "Атиги бир нечта навбатчи сўзлар: «Парвардигор марҳумни билиб-билмай қилган гуноҳлари учун кечирсин ва хотирасини абадий қилсин». Оддий сўзлар билан атганда тилида бу сўзлар: «мен сени кечирмадим ва сени билишни ҳам истамайман» деган маънони англатади". Бу ҳақида унинг дафн ибодатини РПЧ викарийсига эмас, оддий бир протопресвитерга топширилгани ҳам далолат беради.
Бу маънода Всеволод Чаплиннинг ўлими дарҳақиқат, дунёвий мезонлар бўйича фожиадир. «Рус дунёси» ва «Православ Халифалик» ғоялари тантанаси учун бутун умр курашган киши, ўзини уларга бағишлаганлар қурбони бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда кераксизлиги учун бир четга суриб қўйилди...

Абу Муслим таржимаси

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase