close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" келишиб кетди

 

 

 

Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олишди — Нетаняҳу учта сабабни баён қилди

Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олишди — Нетаняҳу учта сабабни баён қилди

Исроилнинг Миллий хавфсизлик кабинети Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни расман маъқуллади, деб хабар бермоқда The Times of Israel Бош вазир Биньямин Нетаняҳунинг идорасига таяниб.

"Исроил бу жараёнда АҚШнинг ҳиссасини қадрлайди ва ўз хавфсизлигига қарши ҳар қандай таҳдидларга қарши ҳаракат қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади", — дейилади Нетаняҳу идораси хабарномасида.

Ўт очишни тўхтатишга қарши фақат Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир чиқди. У ўн бир аъзо орасида ягона қаршилик билдирган шахс бўлиб, у ўта радикал сиёсий кучлар вакили ҳисобланади.

Бундан олдин Бош вазир Нетаняҳу исроилликларга мурожаат қилиб, "Ҳизбуллоҳ" билан ўт очишни тўхтатиш заруратини изоҳлади ва учта асосий сабабни баён қилди:

1. Эрон таҳдидига диққатни қаратиш зарурлиги;
2. Исроил кучларига дам бериш ва захираларни тўлдириш учун имкон яратиш;
3. "Фронтларни ажратиш" ва "Ҳамас"ни "Ҳизбуллоҳ"дан ёрдам олиш имкониятидан узоқлаштириш.

Нетаняҳунинг фикрига кўра, бу "Ҳамас"га босимни кучайтириш ва исроиллик гаровдаги шахсларни озод қилишга ёрдам беради.

Байденнинг позицияси ва халқаро ташаббуслар
АҚШ президенти Жо Байден Исроил ва Ливан АҚШ томонидан таклиф этилган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни қабул қилганини тасдиқлади.

"Бу доимий тинчликни таъминлашга қаратилган", — деди Байден.

У Нетаняҳу ва Ливан бош вазири Наджиб Микати билан телефон орқали музокараларни якунлаганини ва икки ҳукумат ҳам келишувни маъқуллаганини айтди. Байден, шунингдек, Франция президенти Эммануэль Макронга келишувни якунлашдаги ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Перемирие 27 ноябрда маҳаллий вақт билан соат 4:00 да кучга киради.

Қўшимча маълумотлар ва ҳодисалар
Бу орада Қатарнинг Aljazeera нашри, MTV Lebanon Newsга таяниб, Байденнинг баёнотидан кейин Исроил Бейрутга ҳаво ҳужумлари уюштирганини хабар қилди. Ҳужумларнинг асосий мақсади пойтахтнинг бир маҳалласидаги квартира бўлган.

Абу Муслим

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase