close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рафаҳни тарк этган мусулмонлар сони 110 мингга яқинлашди

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик Қочқинларга Ёрдам Агентлиги (UNRWA) томонидан берилган баёнотда қайд этилди.

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик Қочқинларга Ёрдам Агентлиги (UNRWA) томонидан берилган баёнотда қайд этилди.
Шу йилнинг 6 май куни Исроил ҳужумлари кучайган Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳни тарк этганлар сони 110 мингга яқинлашди.
Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик Қочқинларга Ёрдам Агентлиги (UNRWA) томонидан берилган баёнотда қайд этилди.
Қайд этилишича, Исроил армиясининг ҳужумлари кучайиши билан аҳолини мажбурий кўчириш ҳолатлари давом этмоқда.
"Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик Қочқинларга Ёрдам Агентлиги тахминан 110 минг киши жон сақлаш учун Рафаҳни тарк этганини тахмин қилмоқда. Бироқ, Ғазода ҳеч бир жой хавфсиз эмас ва яшаш шароитлари жуда ёмон. Ягона умид зудлик билан ўт очишни тўхтатишдир",- дейилади баёнотда.
Исроил армияси 6 май куни Рафаҳ шарқидаги баъзи маҳаллаларни эвакуация қилишни талаб қилди ва у ерга қуруқликдан ҳужум уюштириб, Миср билан чегара дарвозасининг Ғазо томонини эгаллаб олганини эълон қилди.
Тахминан 2,3 миллион аҳолига эга Ғазо секторида Исроилнинг 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумлари туфайли 1,9 миллион киши уй-жойини тарк этди. Бу фаластинликларнинг аксарияти Исроил аввалроқ “хавфсиз ҳудуд” деб атаган Рафаҳ шаҳридан паноҳ топганди.
Ғазо секторининг энг жанубий қисмида, Миср билан чегарадош ҳудудда жойлашган Рафаҳда Исроил ҳужумларидан олдин 280 минг киши истиқомат қиларди. Уруш бошлангандан буён Рафаҳ аҳолиси деярли 1,5 миллионга кўпайган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase