close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сенатордан мусулмонларни ўлдиришга ундов

АҚШнинг Исроилга қурол-яроғ жўнатишини чеклаш ҳақидаги қарорига норозилик билдирган республикачи сенатор Греҳем “Иккинчи жаҳон урушини тугатиш учун атом бомбаси портлатилди. Ғазо ҳам худди Хиросима ва Нагасаки каби. Исроилга эҳтиёж сезаётган барча нарсани беришимиз керак” деди.

АҚШнинг Исроилга қурол-яроғ жўнатишини чеклаш ҳақидаги қарорига норозилик билдирган республикачи сенатор Греҳем “Иккинчи жаҳон урушини тугатиш учун атом бомбаси портлатилди. Ғазо ҳам худди Хиросима ва Нагасаки каби. Исроилга эҳтиёж сезаётган барча нарсани беришимиз керак” деди.
АҚШнинг Исроилга катта миқдордаги қурол-яроғ жўнатмасини тўхтатиши ортидан Вашингтон-Тел-Авив муносабатлари таранглашди. АҚШ ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мэтью Миллер баёнотида Исроилга юбориладиган бошқа қурол жўнатмалари ҳам текширилишини маълум қилди. Бунинг ортидан президент Джо Байден CNN каналига берган интервьсида Исроилнинг Рафоҳга кенг қамровли ҳужум бошлаган тақдирида бу ўлкага қурол юборишни тўхтатишини айтди. Вашингтон ҳукуматининг қарорига Ғазода қатлиомда давом этаётган Исроил билан бирга АҚШдаги республикачилар ҳам норозилик кўрсатди.
Республикачилар партиясидан сайланган сенатор Линдси Греҳем ушбу қарор туфайли мудофаа вазири Ллойд Остин ва бош штаб қўмондони Чарльз Браунни танқид қилиб “Исроилнинг атрофидаги ҳар бир одам яҳудийларни ўлдиришни истамоқда. Исроилга қандай урушиш кераклигини, нималардан фойдаланиш мумкинлигини ўргатмоқчимисиз? Иккинчи жаҳон урушини тугатиш учун Хиросима ва Нагасакига атом бомбаси ташлашни дастаклармидингиз генерал Браун? Исроил давлатининг душманларини йўқ қилиш учун керакли қуролларни тўхтатсак бунинг бадалини тўлаймиз. Исроилга эҳтиёжлари учун керакли нарсаларни беринг. Ғазо Хиросима ва Нагасаки кабидир” деди.
АҚШ вакиллар палатаси аъзоси Энди Оглс ўлкадаги университетларда Фаластинни дастаклаётган митинг иштирокчиларини Ғазога юборишни таклиф қилди. Оглс университетларда Фаластин учун митинг уюштирган талабалардан айбдор деб топилганларни камида олти ойлик муддатга Ғазога юборишни таклиф қилувчи лойиҳани вакиллар палатасига тақдим қилди. АҚШдаги кўплаб университетларда Фаластинга дастак берувчи талабаларнинг норозилик намойишлари полициянинг қаршилигига қарамай ҳалигача давом этмоқда. Норозилик намойишларида бугунгача 2 минг 500 дан ортиқ киши ҳибсга олинди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase