close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бунчалик шафқатсиз ва шармандали ҳолат кўрмаганман

"Энг ёмон тушларимда ҳам унинг оғзидан кичкина боланинг оёғини тортиб олиш учун дайди итни таъқиб қилишни ҳеч қачон тасаввур қила олмасдим".

"Энг ёмон тушларимда ҳам унинг оғзидан кичкина боланинг оёғини тортиб олиш учун дайди итни таъқиб қилишни ҳеч қачон тасаввур қила олмасдим".
Фаластинлик ёш йигит Муҳаммад Ал-Ҳажжарнинг бу сўзларини ҳаттоки ўқишнинг ўзи осон эмас. Муҳаммад одамларни вайроналар остидан қутқариш ва олиб чиқиш миссиясини ўз зиммасига олган бир гуруҳ ёшлар орасида эди. Улар катта вайроналар остидан омон қолганларни олиб чиқиш ва ўликларнинг жасадларини муносиб дафн этиш учун қўлларидан келганини қилишди. Яланг қўллари билан. Қўрқув ва даҳшат ичида. Аммо олдинда Муҳаммад ва унинг сафдошларини каттароқ даҳшат кутиб турарди.
Кўп ўтмай ёш қутқарувчилар исроиллик снайперлар томонидан ўраб олинди ва улар вайроналарга яқинлашган ҳар бир кишига қарата ўқ отишни бошлаган. Натижада беш нафар бегуноҳ йигит ҳалок бўлди. Шундан сўнг қидирув миссияси тўхтатилди.
Аммо тез орада вайроналар остидан заиф овозлар эшитилди. "Бу икки бола ва уларнинг умидсиз онасининг ёлворишлари эди. Уринишларимизга қарамай, қамалиб қолган болаларга етиб бора олмадик, улар охир-оқибат вайроналар остида ҳалок бўлишди", — дейди қутқарувчи. Кейин йигитлар ярадор бўлган онасини қазиб олишга ҳаракат қилишган. Улар унга сув ва хурмо беришга муваффақ бўлишди, аммо отишма туфайли уни вайроналар остидан чиқариб ололмадилар.
Бу синовлар давомида босқинчилар оғир зирҳли машиналари билан атрофни айланиб, қамал қилиб, ярадорлар ва тузоққа тушган одамларга йўл бермадилар. Шу билан бирга, уларнинг ҳудудни тарк этишига йўл қўймадилар. Авиациянинг ёпирилма ҳужумларидан сўнг, босқинчилар шафқатсиз босқинни бошладилар, кўплаб ёшларни ҳибсга олдилар, шунингдек, портлашлардан қочиш учун хавфсиз ўтишни қидирган кўчирилган одамларни оммавий қатл қилдилар.
Муҳаммад билан бирга бўлган гуруҳ соҳилга қочиб, бир неча кундан кейин қайтиб келди.
«Аввал вайроналар остида қолган онамни кўргани бордим. Мен унинг исмини айтиб чақирдим ва жавоб сифатида жимликни эшитдим. Кейин бетон деворлар остида эмаклаб ўтирдим ва онам миттигина болаларини бағрига ўраб оламдан ўтганини билиб олдим», — оғир хўрсинди йигит.
Эрталаб Муҳаммад бир тўда итни кўрди. Улардан бирининг оғзида кичкина боланинг оёғи борлигини кўриб ҳайрон бўлди. Йигит унинг орқасидан қувиб, боланинг оёғини олиб қўйди ва ерга чуқур кўмди.
«Эртаси куни биз итларга ем бўлган боланинг умуртқа поғонаси, суяклари ва кўкрак қафаси қолдиқларини топдик. Мен ҳеч қачон бундай шафқатсиз ва шармандали нарсаларни кўрмаганман, гўё инсон ҳаётининг қадри йўқдай. Бу шафқатсизлик доимий ва чексиз бўлган жазолар оқимида навбатдаги зарба бўлди.
Биз катта вайроналар остида кўмилган ярадорлар ва шаҳидларни қидиришни давом эттиришимиз учун итларни ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қилдик. Аммо биз итлардан топган тана аъзолари ҳам жуда чириган эди», - деб эслайди Муҳаммад.
Босқинчилар қасддан ўлдириб, омон қолганларнинг ҳаётига таҳдид солган, уларнинг қочишига тўсқинлик қилган. Улар чарчаган овозлари жим бўлгунча ёрдам сўраб йиғлаётган қўрқиб кетган болаларни қутқариб қолишга имкон бермади. Кўплаб жасур фаластинликлар ўлим хавфи остида ёрдамга шошилиб, ҳаётда кўз юмдилар.
Ярадорлар ва ўлганларга етиб боришни рад этиш тизимли ъарактерга эга ва Исроилнинг фаластинликларга қарши геноцид уруши стратегиясидир. Гувоҳлар, жумладан, омон қолганлар, оила аъзолари ва Ғазонинг зич жойлашган ҳудудларидан келган журналистлар, босқинчилар қутқарув ва ҳатто дафн маросимини ўтказаётган гуруҳларни атайлаб ўққа тутгани ҳақида кўрсатма берди.
"Ғазода сиз ўлимдан кўпроқ нарсани кўрасиз. Сиз унинг ҳидини сезасиз, у билан нафас оласиз. Сиз ўлим қандай эканлигини бутун ҳис-туйғуларингиз билан ҳис қиласиз, дайди итларнниг сиз таниган ва севган одамларнинг парчаланиб кетган тана бўлаклари билан зиёфат қилаётганини даҳшат билан кузатасиз.
Очлик хавфи остида қолган итлар, барча Ғазо аҳолиси сингари, чириган жасадларнинг ҳидини сезишди, вайроналарга чуқур кириб, оғизларида тана аъзолари билан у ердан чиқиб кетишди. Энди улар, уйсиз ҳайвонлар, вайроналар остидан озиқ-овқат излашлари керак. Улар ўликларнинг дахлсизлигини ва тирикларнинг муқаддаслигини бузган ҳолда, дафн этишимизга имкон бермаётган жасадларни ейишади».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase