2023 йил 6 февралдаги зилзиладан кейин ёрдам бериш баҳонасида келган исроиллик қутқарувчилар Туркияни харитага туширишган. Қидирув-қутқарув гуруҳи орасида разведка ходими ҳам борлиги маълум бўлди.
2023 йил 6 февралдаги зилзилалардан сўнг, Исроил Туркияга қидирув-қутқарув гуруҳини юборди. Исроил қидирув-қутқарув гуруҳи тарихий Таврот артефактини ўғирлагани аниқланди. Худди шу гуруҳ Исроил разведкаси фаолиятида ишлатилган деган шубҳа туфайли яна кун тартибида.
Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) расмий веб-сайтида эълон қилинган маълумотлар эътиборни тортди. ЦАХАЛнинг расмий веб-сайтида айтилишича, қидирув-қутқарув гуруҳида Исроил ҳарбий разведкаси «9900» бўлинмаси офицери лейтенант А. иштирок этган. Туркиядаги жамоага қўшиб юборилган лейтенант А. шундай деди: "мен Исроилнинг Туркияда ҳаётни сақлаб қолиш учун қилган ҳаракатларида иштирок этганимдан фахрланаман" ва "биз зарур бўлганда ҳаётни сақлаб қолиш учун одатда махсус операциялар учун ишлатиладиган хариталаш имкониятларидан фойдаланамиз."
Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, «9900» бўлинмаси Исроил Мудофаа армияси ҳарбий разведка бошқармаси (АМАН) таркибига киради. Унинг асосий вазифаси Исроил армияси ва бошқа хавфсизлик кучлари учун визуал маълумотларни тўплашдир. Таъкидланишича, жосуслик сунъий йўлдошлари ёрдамида хариталашни амалга оширадиган «9900» бўлинмаси Исроил армиясидаги дронларни ҳам назорат қилади.
Маълум бўлишича, Исроил қидирув-қутқарув гуруҳи ёрдам баҳонасида келиб, тарихий Таврот қўлёзмасини ўғирлаб, Исроилга олиб ўтган. Ушбу гуруҳ Туркияда 6 кун ишлади, аммо хавфсизликка таҳдид туфайли мамлакатни муддатидан олдин тарк этди. Бу вақт ичида вайроналардан атиги 19 кишини чиқариб олишга эришгани айтилган.
Исроил ёрдам кўрсатиш баҳонасида Туркия харитасини тузган
2023 йил 6 февралдаги зилзиладан кейин ёрдам бериш баҳонасида келган исроиллик қутқарувчилар Туркияни харитага туширишган. Қидирув-қутқарув гуруҳи орасида разведка ходими ҳам борлиги маълум бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|