АҚШ ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мэттью Миллер Исроилга қарши очилган даъвода “АҚШ сифатида биз қатлиом деб баҳолайдиган жиноят кўрмаяпмиз” деди.
АҚШ ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мэттью Миллер Исроилга қарши очилган даъво ҳақида изоҳ берди. Матбуот анжуманида бир журналистнинг Жанубий Африка республикасининг Исроилга қарши очган даъвосига Туркиянинг ҳам дастак берганини эслатиб АҚШ ҳукуматининг энди нима қилиши ҳақида сўраганида Миллер бу ишга аралашмасликларини сўзлади. Бу билан бирга қалиом жиноятининг жуда оғир жиноят эканлигини ва бу калимани ҳар ерда ишлатмаслик кераклигини гапирган Миллер “АҚШ ҳукумати томонидан шуни айтишим мумкинки, биз Ғазода қатлиом деб баҳоланадиган ҳаракатларни кўрмаяпмиз” деди.
Исроил армияси “хавфсиз” дея фаластинликларни мажбуран кўчирган Ғазонинг жанубидаги Рафоҳ шаҳрини бомбалашда давом этмоқда. Ғазодаги ҳукуматнинг матбуот хизматидан берилган хабарда “Исроил армияси фаластинлик тинч аҳолини қурол ва ўлим таҳдиди остида уйларидан, маҳаллаларидан хавфсиз эканлигини иддао қилган бошқа жойларга кўчишга мажбурлашини такрорлади. Лекин ўзлари шу жойларни бомбалади. Рафоҳда сўнгги уч кунда олтита қатлиом амалга оширилди. 31 нафар фаластинлик ўлдирилди. Ғазода тинч аҳоли, ёш болалар ва аёллар шаҳид бўлаётган ушбу қатлиом инсониятнинг ва бу жиноятларни жим кузатиб ўтирган бутун дунё манглайида уят доғи бўлиб қолади” дейилди.
Хон Юнус шаҳрини ҳам бомбалаган Исроил 40 нафар фаластинлик тинч аҳолини қатл этди. Исроил танклари шу шаҳардаги Емел касалхонаси атрофини ҳам тинмай ўққа тутди.
АҚШ: Ғазода қатлиом йўқ
АҚШ ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мэттью Миллер Исроилга қарши очилган даъвода “АҚШ сифатида биз қатлиом деб баҳолайдиган жиноят кўрмаяпмиз” деди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси