Америкада ажойиб ишлар бўлмоқда. Исроилга қарам ташқи сиёсати ва дастаги туфайли дунёда яккаланиб қолиши билан бирга ўлка ичида ҳам бутун тарих мобайнидаги энг оғир бадалини тўламоқда. Халқ тинмай “Нима учун ташқи сиёсатимиз Исроилга қарам?” деган саволни такрорламоқда. Исроилга гумашталик АҚШни оғир бадал тўлаш йўлига олиб бормоқда.
Келинг бу ажойиб ишлардан бирига назар ташлайлик.
Гарвард университетида барча 34 та талаба ташкилоти бирлашиб “Фаластинда йиллар мобайнида давом этаётган ишғол ортидан юзага келган тўқнашувлардан тўлалигича Исроил режими жавобгар” деган баёнот беришди. 34 та ташкилот берган баёнот ғоят очиқ ва аниқ. Бу ерда ҳеч қандай яҳудийлар қаршилиги (антисемитизм) йўқ. Шунга ўхшаган баёнотлар бошқа университетлардан ҳам кела бошлагач, ваҳима ва оқибатда кимўзарга ахмоқлик мусобақаси бошланди. Оқ уй вакиллари ва кўплаб конгресс аъзолари Гарвард университети, Массачусетс технология институти ва Пенсильвания университети ректорларини йиғилишга чақирди. Вакиллар мажлисида ўтказилган йиғилишда кампусларда яҳудий қаршилиги билан етарлича кураш олиб борилмаётганлиги рўкач қилиниб, ректорлар оғир танқидларга учради. Чунки конгресс учун Исроилни танқид қилиш яҳудий қаршилиги билан бир эди. Ректорлар аввал конгресс аъзолари билан қаттиқ баҳсга киришдилар.
Охирида яҳудий қаршилигига қарши курашда етарлича тушунтириш ишлари олиб бормаганлиги учун узр сўрашга мажбур бўлишди. Ишнинг энг қизиқ томони Гарвард университетида Исроилни айблаган 34 та ташкилот орасида яҳудийлар ҳам бор эди. “Озодлик учун Гарвард яҳудийлари” ва “Афро-америка қаршилик ташкилоти” каби яҳудий ва қора танли талабалар бирлиги ҳам Исроилни айблаган баёнотга имзо чекканди.
Яъни Гарварддаги яҳудий талабаларни ҳам антисемитизмда айблайдиган даражада аҳмоқлашган Америка ҳукумати ва конгресс аъзолари бор. Вазият ҳам кулгили, ҳам ахмоқликнинг чўққиси эди. Шу даражада тентакона чиқишнинг сабаби Пенсильвания университети ҳомийларидан Росс Стивенсон эди. Стивенсон университетга ёзган хатида ректор Лиз Магилнинг ўрнига бошқа ректор тайинланмаса, кампусдаги яҳудий қаршилиги сабабли 100 миллион долларлик ёрдамини қайтариб олишини айтиб пўписа қилди. Мана шу АҚШнинг аҳволини англатадиган энг кичик мисоллардан бири. Америка дегани “Пул билан сотиб олинганлар ўлкаси” дегани. Мактаблардан бошлаб бутун конгресс аъзоларигача ҳар бири ҳомийларга муҳтож. Ўлканинг энг бойлари эса Исроилни қурган, қўллаб-қувватлаётган оилалар ва ширкатлар. Ундан ташқари АҚШнинг 35 триллион доллар қарзи бор. Оқ уйдаги креслога ўтирган ҳар бир президент қарз ботқоғига ботган ўлкани бошқариш учун Исроилни қурган саккиз оила қўлидаги марказий банкдан триллионлаб қарз тиланишга мажбур. Тиланишга борганида ўша оилаларнинг биринчи саволи “Исроил учун нима қилиб берасан?” бўлади. Ҳатто бу саволлар сайловдан олдин Исроил дастакчиси бўлган бойларнинг уйида тиз чўкишдан бошланиб, “Президент бўлсам Исроил учун бор-будимни аямайман”гача борадиган қасамлар билан давом этади ҳамда ёлвориб қўллаб-қувватлашларини сўрашади.
Тизгинини бутунлай Исроилни қурган оилаларга бериб қўйган АҚШнинг кичкина Исроилга таслим бўлиб, хизматкорлик қилиши унинг катта қарз ва болаю гўдак қатлиомларига шерик бўлиши билан бирга йўқ бўлишини ҳам тезлаштирмоқда. Шунинг учун уларни “Супер ахмоқ” деб аташдан бошқа илож йўқ.
Байден идораси миллионлаб долларлик танк снарядларини Исроилга юборишни тасдиқлади. Оқ уйнинг расмий матбуот хизматига интервью берган бир амалдор “Ушбу снарядлар АҚШнинг Исроил хавфсизлигига чамбарчас боғлиқлигини кўрсатади” деди. 35 триллион долларга сотиб олинган ушбу қарамлик АҚШ сингари ёш болалар қотили бўлган Исроилни ҳам йўқ қилади.
АҚШ ҳозир ичидан дарз кетмоқда. Гарвардда Исроилга қарши чиққан бу ёшлар эртага бошқарувни ўз қўлларига олишади. Ғазо қатлиомлари бошланишдан аввал “Антисемитизм қўмитаси” қуришига қарамай яҳудийлар қаршилигида айбланган университет ректори истеъфога чиқарилса ҳам АҚШ Исроилга хизматкорлик қилиб адои тамом бўлишдан ўзини асло тўхтата олмайди. Чунки АҚШ халқи айнан Исроил қатлиомига хизмат қилаётганлиги учун бўлинмоқда.
Сенатор Сандерс “Нетаньяҳу ҳукуматининг ишлари жиноят. Халқаро ҳуқуқни поймол этмоқда ва АҚШ буларга шерик бўлмаслиги керак” деди. АҚШда ҳозир ўз ўлкасини болалару аёллар қатлиомининг жиноий шериги деб баралла айтаётган сенаторлар бор.
Нима учун АҚШ ташқи сиёсати Исроилга қарам?
Америкада ажойиб ишлар бўлмоқда. Исроилга қарам ташқи сиёсати ва дастаги туфайли дунёда яккаланиб қолиши билан бирга ўлка ичида ҳам бутун тарих мобайнидаги энг оғир бадалини тўламоқда. Халқ тинмай “Нима учун ташқи сиёсатимиз Исроилга қарам?” деган саволни такрорламоқда. Исроилга гумашталик АҚШни оғир бадал тўлаш йўлига олиб бормоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар