close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ақсо таҳдид остида: Сионистлар...

Радикал қавмий, сионист яҳудий гуруҳлари аниқланишича 2010 йилгача 23 та, бугунгача 50 тага яқин. Энг ашаддий террор жамоатлар: «Жабояту саман», «Курёти арбаъ», «Ятсор», «Шабабатут Талел», «Аъсобатул яҳуд», «Умано жабали Ҳайкал», «Ҳарокатул Кох», «Ғуш Эмнуним» ва ҳоказо...

Радикал қавмий, сионист яҳудий гуруҳлари аниқланишича 2010 йилгача 23 та, бугунгача 50 тага яқин. Энг ашаддий террор жамоатлар: «Жабояту саман», «Курёти арбаъ», «Ятсор», «Шабабатут Талел», «Аъсобатул яҳуд», «Умано жабали Ҳайкал», «Ҳарокатул Кох», «Ғуш Эмнуним» ва ҳоказо...
Фаластинликлар исроилдаги бу каби террор жамоатлардан минглаган ҳужумларни кўрди ва ҳали ҳануз кўрмоқда, афсус. Атига 2004-2015 й. орасида «SKYNEWSARABIA» ва бошқа хабарлардаги статистикага кўра Фаластин бўйлаб тинч аҳолига нисбатан 11 минг марта ҳужум кузатилган: қотиллик, сургун, мусодара, таъзийқ, қамоқ, ишғол, ер-уйларни бузиш билан ғасб қилиш, босиб олиш, қувғин ва ҳоказо...
Мил. 1980 й. норасмий ва махфий бўлган «Ғуш Эмуним» радикал ташкилот аъзоларидан икки яҳудий «Бен Шушан ва Яҳуда Итзиян» ўзаро келишиб Ақсо ва Қуббатус Сахро масжидларини портлатмоқчи бўлишди. Лекин уддалай олмаганлар...
Улар бу ишни амалга оширишдан мақсади; Қуддусда «Учинчи ибодатхонани» айнан Масжидул Ақсо ўрнига қуруш эди. Итзияннинг фикрича: «икки масжид портласа эди, сионистлар руҳан кучайиб яҳудийларнинг ибодатхона қуриш ва Қуддусни пойтахт қилиш масаласи гўё ҳал бўлар эди».
Мил. 1987 йилда илк бор фаластинлик ёшлар исроил ишғолчиларига қарши «интифадо» билан қарши чиқади, яъни қуролга қарши тош, қуролсизлар қуроли бордан ҳимояланиш учун кураш қилади. 1988 й. 15 январда сионистлар резина ўқ ва кўз ачиштиргич газлар билан масжидга келган одамларни ҳеч бир сабабсиз ярадор қилади, қирқта намозхон қаттиқ жароҳат олади. Буни қарангки, бу иш кунимизгача одат тусига кирди. Ҳаттоки расман Осло келишувида 1993 й. «интифадо» тугади, дейилсада бугунгача тўхтамади. Чунки 1996 йилда ҳам қайта бошланган, керак бўлса тўхтамади!
1990 й. 8 октябрда «Учинчи ибодатхона»ни қуриш шарт, деган даъво билан, яна унинг пойдеворига биринчи тошни биз қўямиз, деб - диндор яҳудийлар тўпланиб чиқади, натижада 22 фаластинлик мусулмонлар ўлдирилади ва юзлаб минтақадаги ҳудудга қавс ичидаги «жавобгар полислар» ярадор бўлади.(2010 йилгача бўлган статистикалар ҳақида кенгроқ маълумот ва аниқ фактлар учун Ҳасан Мусонинг «Қуддус ва Муборак Масжидул Ақсо» китобига қаралсин, арабча)
Ҳозиргача бу истакларидан қайтмагани маълум бизга, бундай даъволарни ҳар йили кўпроқ муборак Рамазон ойида бошлайдилар, фаластинлик мусулмонлар Масжидул Ақсога тўпланишларини, у ерда намоз ўқишларини кўролмайдилар, чидолмайдилар; чунки улар ҳасадгўйлар: «Яҳудийлар - саломга ва оминга ҳасад қилгандай бошқа нарасага ҳасад қилмаган».(Ибн Можа, 856, 3698. Аҳмад, 25029) «Улар - Аллоҳ бизни ҳидоят қилган жума кунига ҳасад қилгандай бошқа нарсага ҳасад қилмайди, улар ундан адашиб кетди. Ва Аллоҳ бизни ҳидоят қилган қиблага ҳам, улар ундан ҳам адашиб кетди, ҳамда имом ортидан «омин», деб айтадиган сўзимизга ҳам».(Бухорий, 6395. Муслим, 2165. Термизий, 2701. Насаий, 10213) Чунки: «Сизларнинг Раббингиздан бирор яхшилик сизларга нозил бўлишини аҳли китоблардан куфр келтирганлар ёқтирмайди ва на мушриклар ҳам. Аллоҳ Ўз раҳматини кимга истаса хослайди ва Аллоҳ буюк фазл эгасидир».(Бақара: 105)

Ақсо асирга олинди: Чеклов ортидан пинҳона ишлар...

2000 й. 28 сентябрда Ариел Шарон ва Ликуд партияси аъзолари билан минглаган қўриқчи аскарлар ичида Масжидул Ақсога кириб чиқади. Бу иш фаластинликларни омматан безовта қилади ва кўпчилик фаластинликлар маъбад ёнидаги тоғдан туриб уларни тошваранг қилишни бошлайди, Исроил полислари кўз ачиштиргувчи ва резина ўқлари билан одамларга ота бошлайди, натижада тўрт нафар мусулмон ўлдирилади ва икки юзта атрофидаги мусулмон эса қаттиқ жароҳатланади. Ариелнинг бу беқутлуқ қадами беш йиллик қўзғолонга сабаб бўлади, фаластинлик фидоилар ҳаракати натижасида «Интифадатул Ақсо» вужудга келади, яъни Ақсо ҳаракати. Баъзилар бу ҳаракат Фаластинга масъул бошлиқлар тарафидан атайин тайёргарлик кўрилган, деб изоҳ берган, Иъмод Фаллужи ва Ёсир Аърофатнинг шахсан ўзи буни: Ариел Ақсога «зиёрат» учун киришдан бир ой олдин режалаган эди, деган. Бунга тайёргарлик Ёсир Аърофат, Камб Давид билан бўлган учрашувдан қайтгач июл ёки август ойларида бошланган. Лекин бу ҳақида аниқ бир ишончли манба йўқ!
«Интифадатул Ақсо - Ақсо ҳаракати» бир неча бор такрорланади, учинчи бор такрорланганда эса, фурсатдан фойдаланган сионистлар Масжидул Ақсога намозхонларни киргизмай қўяди, ҳатто муборак Рамазон ва Ийдул Адҳо - Қурбон байрамларида ҳам, фақатгина шаҳарнинг ғарбий соҳилида яшовчи аҳолидан ёши 45 дан ўтганларга рухсат берилган. Ғаззадан келган аҳоли умуман кириши мумкин эмас эди, магар ёши 50 дан ўтган кишиларга ҳужжатларини кўрсатган ҳолда текширув тизими билан киришга рухсат берилган. Мана шу шартлар билан бутун Фаластиндаги мусулмонларга жума намозига 50 ёшда бўлса ҳам чекланган миқдорда 500 кишига рухсат берилди, Қадр кечаси ва Фитр байрами учун 800 кишидан ошмаслиги шарти билан рухсат берилди. Масжидул Ақсо - мусулмонларнинг илк Қибласи, пайғамбарлар қароргоҳи, Исро ва Меърож макони; бугунги кунда ёвуз яҳудийлар тарафидан асирга олинди... Нақадар аянчли ҳолат! Буни ҳар қандай оммавий хабарларни эълон қилувчи ахборотларни кузатиб кўришингиз мумкин, албатта.

Умар Шоҳирнинг (ҳафизаҳуллоҳ)
"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase