Ислом – далил ва ҳужжат дини
Илм бирор нарсани ҳужжат ва аниқ далил билан боғламагунча, уни ҳақиқат деб тан омайди. Қуръон ҳам мусулмонларга далилсиз нарсани қабул қилмасликни буюради:
Ишораи саббобанинг суннат эканига далил борми?
Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига далил-ҳужжатлар борми?
Урф - шаръий далилми?
«Урф» одамлар ўрганиб қолган, яъни одамларга таниш бўлиб қолган иш ёки сўз бўлиб, ораларида машҳур бўлган нарсадир.
Ақийда далиллари
Ақоид китобларида келадиган барча масалалар «ғайбиёт» деб номланган нарсалардир. Ғайбиёт деганда биздан ғойибда бўлган ва уни билиш, унга иймон келтириш фақатгина ишончли «мутавотир» хабар билан бўладиган нарсалар тушунилади. Бундоқ нарсаларни билиш учун назар, ақл ва бошқа воситалар омил бўла олмайди. Бу нарсаларнинг ўзлари қаршимизда йўқ, уларни кўриш, ушлаш, эшитиш ёки ҳис қилиш умуман мумкин эмас. Улар ҳақидаги маълумотлар бизга фақат Қуръони Карим ва ҳадиси шариф орқали келган. Уларга иймон келтириш ҳар бир мўмин-мусулмон учун зарурдир.
Қуръоннинг сизни ҳайратда қолдирадиган олтита илмий далили
«Ожиз қолдирувчи калом» деган сифат ҳам фақатгина Қуръони Каримнинг ўзига хос сифатлардан биридир. Маълумки, Қуръони Каримнинг ҳар бир ояти, ҳар бир сураси ҳам лафз жиҳатидан, ҳам маъно жиҳатидан, ҳам аҳкому ахбор жиҳатидан кишиларни ожиз қолдирувчидир. Яъни, инсонлар ҳар қанча уринсалар ҳам унга ўхшаш нарсани ижод қила олмайдилар.