Фурқон сураси 44-оят
Ёки сен уларнинг кўплари тинглай олурлар ё англай олурлар, деб ҳисоблайсанми? Аслида, уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ. Балки яна ҳам йўлдан озганроқдирлар.
Ушбу ояти каримада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга тасалли ва ҳавои нафсларини худо қилиб олган кофирларни ерга уриш бор.
Муҳим нуқта
Фурқон сурасининг сўнгги оятида Аллоҳ таоло айтади: "Сен: «Агар дуо-илтижоларингиз бўлмаса, Роббим сизларга ҳеч қиймат бермас. Бас, батаҳқиқ, сиз ёлғонга чиқардингиз. Энди сизларга (азоб) лозим бўлур», деб айт" (Фурқон сураси, 77).
Ҳаётимизда муҳим аҳамият касб этадиган баъзи нарсалар Аллоҳ таоло наздида ҳеч қандай аҳамият ёки қийматга эга бўлмаслиги мумкин. Аллоҳ таолонинг ўз ҳадди, ўз ўлчови бор.