Бангладешда 23 кунлик тартибсизликларда 500 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Бангладешда сўнгги 23 кун ичида намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувлар 560 кишининг ўлимига сабаб бўлди, деб хабар берди Жума куни Dhaka Tribune журналистларнинг ҳисоб-китобларига таяниб.
Бангладешда ҳукумат истеъфосини талаб қилган намойишда 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Бангладеш полицияси Бош вазир Шайх Ҳасинанинг истеъфосини талаб қилиб кўчаларга чиққан ўн минглаб намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва гранаталардан фойдаланган. Оқибатда камида 76 киши, жумладан, 13 нафар полициячи ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар яраланган. Бу ҳақда Al-Jazeera хабар берди.
Бангладешда коронавирус билан касалланганлар сони 102 мингдан ошди
Бангладешда коронавирус билан касалланганлар сони кунига 3,8 мингдан ошди, мамлакатда бу касалликнинг 102 мингдан ортиқ ҳолати аниқланди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Энг сўнгги маълумотларга кўра, бир суткада COVID-19 нинг 3803 янги ҳолати аниқланди, умумий ҳолатлар сони 102 292 ни ташкил қилди, 38 киши коронавирусдан вафот этди, умумий ўлим сони - 1334 кишини ташкил қилди.
Бангладеш: Роҳинжа қочқинлар лагерларида биринчи COVID-19 касаллари аниқланди
Бангладешнинг жанубидаги бир миллиондан ортиқ Роҳинжа қочқинлари яшайдиган лагерда янги коронавирус топилди. Бу ҳақда маҳаллий амалдорлар хабар бермоқда. Роҳинжалик қочқин ва маҳаллий аҳоли COVID-19 учун тест тоширдилар, деди пайшанба куни Бангладешнинг юқори мартабали расмийси ва БМТ вакили.
Бангладешда диний низолардан сўнг кўкрак сути банки ёпилди
Бангладеш касалхонаси бундай схема шариатга зид эканлиги ҳақида айтган мусулмон олимларнинг жавоб реакциясидан сўнг хайрия қилинган кўкрак сутини чақалоқларга тарқатиш режасини тўхтатди. Дастур 500 нафаргача етим болалар ва ишлайдиган оналарнинг чақалоқларини боқишга қаратилган эди. Эслатиб ўтамиз, Бангладешда болаларнинг тўйиб овқатланмаслик даражаси ва ўсиш суръати паст.
Бангладешда талаба қиз роҳинжа эканлиги сабабли университетдан ҳайдалди
У Бангладешдаги қочоқлар лагерида туғилиб ўсган, AP News интервьюсида унинг шахси – роҳинжа эканлиги аниқлангач, университетдан ҳайдалиб, орзуси амалга ошмай қолган. Рахима Актер Хуши - Бангладешдаги Кутупалонг қочоқлар лагерида туғилган 20 яшар роҳинжа қиз бўлиб, унинг ота-онаси бу ерга 1992 йил Мьянма армияси зўравонликларидан қочиб келганди.
«Геноцид куни»: Бангладешда роҳинжа оммавий митингга тўпланди
Минглаб роҳинжа қочқинлари Бангладешда ўз чиқишларининг иккинчи йиллигини нишонладилар, улар биргаликда митинг ва ибодат учун йиғилдилар, шунингдек, Мьянмага қайтишга рози бўлишларидан олдин уларга фуқаролик ва бошқа ҳуқуқларни берилишини талаб қилдилар.
Бангладешда мактаб ўқувчиси жинсий шилқимликдан шикоят қилганлиги учун ёқиб юборилди
Жанубий Осиё мамлакатлари ОАВда мактаб директори томонидан қилинган жинсий шилқимликдан шикоят қилганидан сўнг устига бензин қуйиб ёқиб юборилган бангладешлик мактаб ўқувчиси бўлган қиз воқеаси катта шов-шувларга сабаб бўлди. Бангладешнинг Dhaka Tribune нашри ёзишича, рўй берган воқеага БМТ ҳам эътибор қаратди. БМТнинг Бангладешдаги доимий вакили Миа Сеппо (Mia Seppo) мамлакат ҳукуматини рўй берган воқеани адолатли тергов қилишга чақирди.