Абу Муслим
Интернет тармоғида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари аёлларни хизмат автомобили томон олиб кетаётганлиги акс этган видеотасвир тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати мазкур хабар юзасидан қўшимча маълумот берди.
"Раҳмоннинг бандалари эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмайдиган, бу иккисининг орасида ўрта йўл тутадиган инсонлардир. Улар Аллоҳга қўшиб, бошқа худога сиғинмайдиган, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмайдиган, зино қилмайдиган зотлардир. Кимки, ўшандай ишларни қилса, жазога дучор бўлади. Унга Қиёмат куни азоб кўпайтириб берилади ва у хор бўлиб, азоб ичра абадий қолиб кетади". (Фурқон сураси, 67-69-оятлар).
Равил Айнутдин томонидан бошқариладиган Россия муфтийлар кенгаши (ва РФ МДИ) Россия ислом институти (Қозон) ва Қозон ислом институти таъсисчилар таркибидан чиқарилиши мумкин. Бу ҳақида «Татар-информ» ахборот агентлиги мухбирига Татаристон Республикаси мусулмонлар диний идораси раҳбариятига яқин бўлган манба хабар берди.
Саудия Арабистони қироли Салмон Маккадаги Масжид ал-Ҳаром ва Мадинадаги Пайғамбар масжиди раҳбарларига Рамазон учун анъанавий бўлган таровеҳ намозининг давомийлиги ҳақида кўрсатма берди.
"Шубҳасиз, бу Қуръон энг тўғри йўлга бошлайди ва солиҳ амаллар қилувчи мўминларга улар учун улкан ажр борлиги ҳақида башорат беради. Охиратга иймон келтирмаганларга эса аччиқ азоб тайёрлаб қўйганлигимизни билдириб огоҳлантиради" (Исро сураси, 9, 10-оятлар).
“Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда оғир-босиқлик билан юрадиган, жоҳиллар хитоб қилиб қолса, уларга чиройли муомала қиладиган, тунларини Раббилари учун саждада ва қиёмда ўтказадиган зотлардир. Улар: “Эй Раббимиз, биздан жаҳаннам азобини буриб юборгин, зеро, унинг азоби шаксиз ўз аҳлига қаттиқ ёпишгувчидир”, дея илтижо қиладиган инсонлар. Албатта жаҳаннам маскан ва манзилгоҳларнинг энг ёмонидир”. (Фурқон сураси, 63-66-оятлар).
Бизга Қуръондек буюк неъматни ато қилган Аллоҳ таборака ва таолога беҳад ҳамду санолар бўлсин!
Тунни қоим қилиш солиҳлар белгиси, обидлар йўли ва буюк ислоҳотчилар сийрати саналади. Улар бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашадилар. Зеро, у зот узрсиз ҳеч бир тунни ибодатсиз ўтказмаганлар. Айниқса, Рамазон ойида бунга катта эътибор қаратганлар!
Туркийлар кенгаши давлат раҳбарларининг онлайн режимида бўлиб ўтган саммитида Туркистонга туркийлар дунёсининг маънавий пойтахти маънавий пойтахти мақоми берилиши, Алишер Навоий халқаро мукофоти ташкил қилиниши ва бошқа муҳим қарорлар қабул қилиниши эълон қилинди, деб хабар беради QHA сайти.
Менинг ўзим билан бирга саёҳатга отланган бир тўда ҳамроҳларим бор. Улар пухталик билан сафар тадоригини кўрдилар. Бозорларни айланиб сафар учун энг яхши ва энг фойдали нарсаларни дид ва фаросат билан танлаб, харид қилдилар.
Оқшом ойнаи жаҳон қаршисидаги оромкурсига ястаниб, ахборотни кузатар эдим. Телевизор ойнасида ер юзининг турли бўлакларида ҳаёт кечирувчи мусулмон умматининг бошига ёпирилиб келаётган турфа хил балою мусибатлар, жабру ситамлар тўфонини ифода қилувчи қайғули лавҳалар кўзимни ёшлаб, кўнглимни ғашлаб, бир-бир намоён бўларди.
Сўнгги асрларда туғилган фан унча-мунча одам эриша олмайдиган соҳа. Унинг машаққати йилига бир марта эсланишга арзийди. Аммо биз сизнинг эътиборингизни бошқа масалага қаратмоқчимиз. Бугунги байрамнинг сабабчиси саналган космонавт бошқа бир масалада ҳам янгилик ихтирочиси бўлган.