close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россияни янги КОВИД тўлқини босяпти. Диндошларга маслаҳатлар

Шундай қилиб, Россияни янги КОВИД тўлқини босяпти. Расмий маълумотлар маълум – бир суткада 14 минг кишидан ортиқ касалланган, шундан қарийб 8 минг киши Москвага тўғри келади. Ҳозир ушбу кўрсаткичлар бўйича Россия дунё бўйича 4-ўринни эгаллаб турибди, ундан олдинда фаақат Ҳиндистон, Бразилия ва Колумбия бор.

Россияда ҳар қандай расмий маълумотлар шубҳа остига олиниши мумкин. Бизни Россия ҳукуматига ишонишга гумон килиш керак эмас, лекин бизнинг улар орасида яна касаллар ва ҳатто ИВЛ аппаратига уланганлар пайдо бўлган шахсий дўстларимиз бўйича маълумотлар шундан далолат берадики, пандемия Россияга қайтмоқда. Уларни эса, ўқувчиларимиздан олинган маълумотлар ҳам тасдиқлайди.
Ҳозир ҳукумат бундай имкониятга эга бўлган ҳолда эмланишни истамаган халққа бутун жавобгарликни юклашга уринмоқда.
Лекин, биринчидан, замонавий дунёда ҳар қандай мамлакатда бўлаётган воқеаларга ҳукумат жавобгар эканлиги аксиомадир. Бу ҳокимиятни унинг эгалари бутунлай ўз қўлига олган, мухолифат енгилган, жамият бостирилган ва фуқаролар ҳуқуқдан маҳрум этилган авторитар мамлакатда эса, бу яна ҳам тўғридир. Агар одамлар эмланишни истамасалар, демак, ҳукумат улар тарғиботи учун юз миллионлаб бюджет рублини йўқ қилиб, аҳолининг реал хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда самарали бўлишига ишонтира олмаган.
Иккинчидан, одамлар айнан "Спутник" билан эмланишни истамаслигининг объектив сабаблари ҳам бор. Узоққа бориб нима қиламиз, ҳаттоки "Спутник" билан эмланишнинг Антон Красовский каби тарғиботчилари ҳам барибир касалликка чалинган бўлса. "Спутник" билан эмлангандан кейин коронавирусга чалиниш ҳолатлари кам эмас ва одамлар бундан хабар топган. Бу вакцинанинг саломатлик учун ҳали тушунарсиз асоратлари ҳақида эса, гапирмай қўя қоламиз.
Шунга қарамай, азиз ака-ука ва опа-сингиллар, биз ҳам сизларни бу масалага жиддий ёндашишга чақирамиз. Масъулиятни ўз зиммамизга олиб, Россияда яшаётган мусулмонларни айнан "Спутник" билан эмлашга ундай олмаймиз - ҳар ким ўзи учун шундай қарор қабул қилиши керак. Агар ишончли хорижий вакциналар билан эмлаш мумкин бўлса, бу яхши, гарчи мутлақо хавфсиз ва 100% ҳимоя қиладиган вакцинанинг ўзи бўлмаса-да.
Лекин аниқ маслаҳат беришимиз мумкин бўлгани – ўзини бўш қўйишга улгурганлар, ўзингиз ва яқинларингиз учун "қизил чироқ"ни ёқишингиз керак. Иложи бўлса, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан узоқлашинг, бегоналар билан жисмоний алоқа қилманг, ниқоб ва қўлқоп кийинг.
Касалликнинг илк аломатлари пайдо бўлиши ва ўзингизни ёмон ҳис қила бошлашингиз билан шифокор чақиринг, ПЦР-тест топширинг, агар тест натижалари ўзингизни ҳис қилишингизга мос келмаса, томография қилдиринг. Ноқулай маълумотлар ва аломатлар ҳолида, касалхонага ётқизишни талаб килинг - ёрдам бериш кеч бўлган нуқтагача чўзманг...
Диний жамоалар, айниқса, хавф остида эканлигини унутманг, ва бу исломга зид равишда, сабабларни яратмасдан, бутунлай «Аллоҳдан умид қилиш» нотўғри. Халифа Умар (Аллоҳ ундан рози бўлсин), бир жойда эпидемия ҳақида хабар топиб, у ерга бормасликка қарор қилганида ва ундан Аллоҳ Таолонинг тақдирдан қочмоқчи бўлдингмизми, деб сўрашганида, у зот Аллоҳнинг тақдиридан Аллоҳ таолонинг тақдирига қочаётган эдим, деб жавоб бердилар. Туяга оид ҳадисни эса, диндан озгина бўлса ҳам илми бўлган ҳар бир мусулмон билиши керак.
Шундай қилиб, ўзингиз ёки диндошларингизни бу масалаларда эҳтиёткорлик умид қилиш етишмаслигидан далолат берадиган «ваҳима» деб ишонтирманг. Парвардигоримиз ҳикматлидир, бизга берилган дини ҳам ҳикматлидир. Сизга буюрилган ўлимни асло узоқлаштира олмайсиз. Лекин сизга ишониб топширилган ҳаётни - сизники ҳам, сизга қарам бўлганларникини ҳам кандай тасарруф қилганингиз учун сиздан сўрашларини унутманг.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг ва Аллоҳ сизни асрасин!

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase