close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Инсоннинг пайдо бўлиши тўғрисидаги афсоналар

Одамнинг пайдо бўлиши эволюция назарияси тарафдорлари илгари сурадиган энг асосий мавзулардан биридир. Дарвинчилар ҳозирги кўринишидаги одам бир қатор маймунсимон мавжудотларнинг ривожланиши жараёнида пайдо бўлган, дейишади. Уларнинг таъкидлашича, бундан 4-5 миллион йил олдин одамнинг аждодлари ҳисобланмиш оралиқ мавжудотлар бўлган. Эволюциячилар одам ривожланишининг тўртта босқичини кўрсатиб ўтишади:

Одамнинг пайдо бўлиши эволюция назарияси тарафдорлари илгари сурадиган энг асосий мавзулардан биридир. Дарвинчилар ҳозирги кўринишидаги одам бир қатор маймунсимон мавжудотларнинг ривожланиши жараёнида пайдо бўлган, дейишади. Уларнинг таъкидлашича, бундан 4-5 миллион йил олдин одамнинг аждодлари ҳисобланмиш оралиқ мавжудотлар бўлган. Эволюциячилар одам ривожланишининг тўртта босқичини кўрсатиб ўтишади:

1.    Australopithecus (Жанубий маймун).
2.    Homo habilis (Моҳир одам).
3.    Homo ereсtus (Тирик юрувчи одам).
4.    Homo sapiens (Онгли одам).

Эволюциячилар ҳозирги одамнинг маймунсимон аждоди сифатида “Australopithecus”, яъни “жанубий маймун” деб билишади. Ҳозирги пайтда бу йўқолиб кетган маймун турларидан ҳисобланади. Жаҳонга машҳур анатомлар, англиялик Лорд Солли Зукерман ва америкалик профессор Чарльз Окснард юқорида айганимиз австралопитек маймун қолдиқларини узоқ ва синчиклаб тадқиқ қилиш натижасида булар одам билан ҳеч қандай ўхшаши бўлмаган, йўқолиб кетган маймун турларидан эканлигини аниқлашди.
Одам эволюциясиннг кейинги босқичларини эволюциячилар “ҳомо”, яъни “одам” деган синфларга  ажратади. Уларнинг эътирофича, “ҳомо” синфидаги тирик мавжудотлар австралопитекларга қараганда анча тараққий топган бўлган. Эволюциячилар ўзларича юқорида номлари тилга олинган синфларга тааллуқли қазилма қолдиқларни бирин-кетин қўйиб, уларнинг сохта, ўйлаб чиқарилган схемасини тузишди. Бу схема хаёлотнинг меваси холос. Чунки, ҳақиқатда бу турли синиқлар орасидаги ўзаро боғлиқлик ҳеч қачон исботланмаган. Эволюция назариясининг ХХ асрдаги энг ашаддий тарафдорларидан бири Эрнтс Майр “Homo sapiensгача чўзилган занжир ҳақиқатда йўқолди”, дея биз юқорида айтган фикрни тан олди.
Эволюциячилар “Australopithecus > Homo habilis  > Homo ereсtus  > Homo sapiens” схемасини тақдим қилишар экан, уларнинг айтишича мазкур турларнинг бири иккинчисининг аждодидир. Аммо палеонтологларнинг кейинги тадқиқотлари эса Australopithecus, Homo habilis ва  Homo ereсtus бир даврда, фақат дунёнинг бошқа-бошқа нуқталарида яшаганлигини кўрсатди.
Бундан ташқари, Homo ereсtus синфига мансуб одамлар яқин ўтмишда яшаган ва Homo sapiens neandertalensis ва Homo sapiens (ҳозирги одам) билан қўшни ҳолда умргузарлик қилишган.
Бу мисоллар номи юқорида зикр этилган синфлар бир-бирининг аждоди эмаслигини яққол исботлайди. Гарвард университетининг палеонтологи Стефан Жей Гоулд эволюцияча дунёқарашга эга бўлишига қарамай, дарвинизм назариясининг боши берк кўчага кириб қолганини шундай ифодалайди: “Агар уч хил одамсимон маймунлар бир вақтда, бир-бири билан қўшни ҳолда яшаган бўлса, у ҳолда бизнинг шажара дарахтимиз қаёқда қолди? Бундан кўриниб турибдики, уларнинг бири иккинчисидан келиб чиқмаган. Боз устига уларни бир-бирига солиштирганда, эволюциявий ривожланишнинг ҳатто изи ҳам кўринмайди”.
Шундай қилиб, ўқув адабиётларида, матбуотда басма-бас бонг уриб турилган, тинмай ташвиқот қилинган “одам маймундан пайдо бўлган”, деган даъво ҳеч қандай илмий асосга эга бўлмаган қип-қизил ёлғондир. Англиянинг таниқли ва ҳурматга сазовор олимларидан бири Лорд Солли Зукерман узоқ йиллар давомида шу масалани ўрганиб, 15 йилларча қазилма қолдиқлар устида тадқиқотлар олиб бориб, одам ва маймунсимон мавжудотларни бир-бири билан боғловчи шажара дарахти умуман мавжуд эмас, деган хулосага келди.
Зукерман, шунингдек, қизиқарли “илмий шкала”ни тузди. У фаннинг барча соҳаларини “асосли”, “ишонса бўладиган” ва “умуман асоссиз” деган мезонларга солиб, шкала тарзида турларга ажратиб чиқди. Зукерманнинг  ушбу шкаласига кўра, энг илмий, яъни аниқ далил ва исботларга суянадиган фанларга физика ва химия киради. Улардан кейин биология ва ижтимоий фанлар келади. Мазкур шкала бўйича энг охирги ўринларни телепатия каби “ноилмий” тармоқлар эгаллайди. Зукерман эволюция назариясини худди мана шу “ноилмий” қаторга қўшади ва буни шундай изоҳлайди:
“Объектив ҳаққоният чегарасидан ташқарига чиқар эканмиз, фақат тасаввуротлар асирига айланамиз. Эволюция назариясига ишонувчи одам ҳам худди шундай. Тасаввурига мос келувчи ҳар қандай механизмларни қабул қилади. Ҳаттоки энг қарама қарши фикрларни ҳам”.
Кўриниб турибдики, одам эволюцияси тўғрисидаги афсона бир қатор олимларнинг субъектив, кўр-кўрона фикрлари холос.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Атеизм
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Дарвин ҳақми? Материалистик эътиқод »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase