close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Атеизм. Аниқ нарсани рад қилиш

«Ҳаётнинг энг катта фожиаси - Худони йўқотиш ва Уни соғинмасликдир».  
Ф.Норвуд.

 Атеистлар Худога ишонмасликларини даъво қилсалар-да, баъзи насронийлар ва барча мусулмонлар ҳаётининг бир фурсатида атеистлар ҳам Унинг мавжудлигини тан олади, деб ҳисоблашади. Худони англашнинг туғма, лекин ўжарлик билан писанд қилинмайдиган туйғуси одатда қийин дамларда ўзини намоён қилади. Иккинчи Жаҳон урушидан иқтибос: "Тулкининг инида атеистлар йўқ".
Шубҳасиз, шундай вақтлар бор - бу оғир касаллик кунлари, жиноятчиларнинг таҳқирловчи ҳужуми ёки муқаррар авариянинг даҳшатли оқибатларига олиб келишидан олдинги сониялар – шунда биз инсоннинг қанчалик заиф эканлиги ва тақдир устидан ҳукмрон эмаслигини англаймиз. Ахир бу пайтларда биз Яратувчига мурожаат қилмаймизми? Бу умидсизлик онлари ҳар кимга, дин уламосидан тортиб, ўтакетган атеистгача – ҳаммага инсоннинг аҳамиятсиз борлиқдан анча катта ҳақиқатга боғлиқлигини эслатиши керак. Ҳар нарсада буюкроқ: ирода, куч, илмда …
Барча инсоний саъй-ҳаракатлар бефойда бўлган ва моддий дунёдан ҳеч нарса ёрдам бера олмайдиган бундай аччиқ дамларда, агар Худодан бўлмаса, инсон табиатан кимдан ёрдам сўрайди? Синов онларида ҳар сафар ҳақ йўлга отланишга ваъда бериб, неча бор Аллоҳга юзланамиз! Лекин қанчалар берган сўзининг устидан чиқади?
Инсон учун энг катта мусибат, шубҳасиз, Қиёмат куни бўлади ва бу даҳшатли кундагина Худонинг мавжудлигини тан олган одам бахтсиз бўлади.  Инглиз шоираси Элизабет Баррет Браунинг, азоб чекаётганларнинг мурожаатини тасвирлаб («Инсон йиғиси») ёзади:
«Бир кун келиб, лаблар пичирлар – Худо раҳмли,
Гарчи бунгача асло уни мақтамаган бўлса-да»
Фикрловчи атеист, гарчи шубҳага тўла бўлса-да, унинг йўқлигини исботлай олмайдиган Қиёмат кунидан барибир қўрқади. Шу сабабли, ҳар эҳтимолга қарши, дейди:
«Ё Раббий, Агар Раббий бўлса! Агар жоним бўлса, уни сақлагин»
 (Жозеф Эрнест Ренан «Скептик ибодати»).
Агар инсон шундай илтижо билан Худога мурожаат қилса, бирон нарса йўқотармиди? Агар атеист куфрда қолишга қарор қилса, бундан бадтар нарса бўлмайди, лекин агар одам имонга келсачи, Томас Джефферсон айтганидек:
«Агар сиз Худога ишониш учун сабаб топсангиз, Унинг назорати остида яшаётганингизни ва У сизнинг ҳаракатларингизни тасдиқлаши қўшимча туртки бўлиб хизмат қилишини тушуниш – агар келажакда ҳаёт бўлса, бахтли ҳаёт умиди уни топиш истагини ёқлайди…»
Агар инсон Аллоҳни яратган зийнатларини кўрмаса, у яна қараши керак. Френсис Бекон бир пайтлар айтган экан: «Мен коинотнинг ақли йўқлигидан кўра, барча эртакларга, Талмудга ва Қуръонга ишонган бўлардим».
У яна ёзади: «Раббий ҳеч қачон атеизмни рад этиш учун мўъжизалар қилмаган, чунки унинг оддий яратган нарсалари буни рад қилиб турибди»
Ўйлаб кўринг, чунки Унинг учун оддий бўлган энг кичик яратилган нарсалар ҳам биз учун мўъжизадир! Масалан, миттигина ўргимчакни олайлик. Наҳотки кимдир бундай мураккаб жонзот "ибтидоий бульондан" пайдо бўлиши мумкинлигига ишонса? Бу жонзот – кичик мўъжиза - ниҳоятда нозик, лекин жуда мустаҳкам бўлган етти турдаги ипак ишлаб чиқариши мумкин. Ўргимчак ипаги пўлатдан кучлидир. Ўргимчаккана турли мақсадлар учун турли ипак ишлаб чиқаради: ов қилиш учун, ўлжани ўраш учун, тухум сақлаш учун халтача яратиш ва бошқалар учун. Ва бу ўргимчак мўъжизасининг кичик бир қисмидир.
Ва шу билан бирга инсон ўзини энг олий мавжудот деб ҳисоблайди. Атиги бир дақиқа самимий тафаккур инсоннинг ҳақир эканлигини исботлай олади. Чиройли бинога қараб, меъморга ҳурматни ҳис қиламиз ва ҳайкалга маҳлиё бўлиб, ҳайкалтарош ҳақида ўйлаймиз. Лекин атрофингиздаги яратилган нарсаларнинг мураккаблигига қаранг: энг кичик ядро заррасининг мураккаблигидан тортиб, коинотнинг ўрганилмаган кенгликларигача. Наҳотки бу сизни ҳеч нарсага олиб келмайди? Ажойиботлар билан қуршалган биз инсонлар чивиннинг қанотини ҳам ярата олмаймиз! Бутун дунё, коинот ажойиб уйғунлик ҳолатида бўлиб, космик хаосни мувозанатли мукаммалликка айлантирган тасодифлар натижасини намойиш этмоқда!  Баъзилар уни тасодиф деб аташади, баъзилар уни ижод деб аташади.
Аксарият атеистлар дунёдаги барча нарсани севувчи меҳрибон Раббимиз ва дунёдаги ўткетган адолатсизлик мос келмаслигига алоҳида эътибор қаратади. Имонлилар учун бу кибр ифодасидир, чунки яратилишнинг бир қисми бўлган одамлар Яратувчидан кўра кўпроқ билишмайди: дунёда нима бўлиши керак ва нима бўлмаслиги керак, улар Худонинг Олий режасини тушунишга қодир эмаслар. Баъзи одамлар ҳаётнинг айрим жиҳатларида маъно кўра олмаслиги мумкин, лекин тушунмовчилик Худога бўлган эътиқодни йўқ қилмаслиги керак. Худонинг ёки унинг борлигининг сифатларини сўроқ қилиш ёки инкор қилиш эмас, балки унинг бу дунёдаги ўрнини қабул қилиш ва бизга ато этилган нарсалардан энг яхши фойдаланишга ҳаракат қилиш - инсоннинг бурчидир. Ахир, агар одам баъзан хўжайиннинг қарорига рози бўлмаса ва унинг сабабларини тушунмаса, бу хўжайин йўқ дегани эмас-ку. Ҳар бир ходимнинг вазифаси хизматда кўтарилиш ва пул топиш учун ўз ишини бажаришдан иборат. Худди шунингдек, Худонинг ҳаракатларини тушунмаслик ёки рад этиш унинг мавжудлигини истисно қилмайди. Одамлар итоат билан тан олишлари керак: у ҳам хато қилиши мумкин бўлган хўжайиндан фарқли ўлароқ, Раббий хато қила олмайди, У ҳар доим ҳақ, чунки У мукаммалдир. Инсоният итоаткорлик билан Унинг олдида бош эгиши ва Унинг режасини тушуна олмаслигимиз ҳеч қандай йўл билан Унинг хатосини кўрсатмаслигини тан олиши керак. У - Парвардигор, Яратувчидир, биз эса – йўқ, У ҳамма нарсани билади, биз эса – йўқ, У ўзининг илоҳий режасини амалга оширади ва биз кунларимизнинг охиригача фақат яратилишнинг бир бўлаги бўлиб қолаверамиз.
Агар тақдирнинг ўзгарувчанлиги одамларни саросимага солиб қўйса ва уларга Аллоҳнинг раҳматини оғир ҳаётлари билан боғлаш қийин бўлса, ҳақиқатни иложи борича мулойимлик билан, меҳр-оқибат кўрсатган ҳолда етказишга ҳаракат қилиш муҳимдир. Парвардигорнинг яхшироқ билишини англаб, инсон тинчланади ва унда яхшиликка умид пайдо бўлади. «Эҳтимол, - ўйлайди у, - ҳаммаси биринчи қарашда кўринадиган даражада ёмон эмас. Эҳтимол, бу ҳаётдаги мазлумлар Жаннатнинг абадий саодатини кутаётгандирлар ва бахтсизликлар улар учун фақат ер юзида қисқа вақтга тайёрлангандир?»
Парвардигор ўзининг энг севимли жонзотларига ишонч, ҳидоят ва ваҳийни берди ва улар бунда қанча синов ва қийинчиликларга дош беришлари керак эди! Дарҳақиқат, инсонларнинг ҳар қандай бахтсизликлари пайғамбарларнинг азоблари қаршисида ҳеч нарсадир. Шунинг учун, гарчи бу кулфатларга қарши курашишга тўгри келса-да, умидни йўқотманг, чунки пайғамбарлар ҳам дунёвий завқдан маҳрум эдилар, лекин бунинг эвазига Парвардигор уларни абадиятдаги саодат билан мукофотлади. Шунингдек, инсон ҳам оғир соатда сабр-тоқат кўрсатиб, иймонида мустаҳкам турганларнинг бахтли қисматидан умид қилиши мумкин. Агар одам, гарчи ҳозирда улар ҳаётда тўла-тўкис лаззат олиб яшаётган бўлсада, абадий дунёда ёвузларнинг жазо олишини кутаётган бўлса, инсонни айблаш керак эмас. Жаҳаннам аҳлини эсланг. Масалан, Фиръавнни. У ҳашаматли яшаган, чексиз ҳокимиятга эга бўлган ва ҳатто ўзини олий худо деб эълон қилишга журъат этган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳозир Фиръавн унинг янги масканидан кўнгли тўлган эмас, собиқ ҳашаматлар, қиммат гиламлар, тансиқ таомлар, гўзал канизаклар ҳақида фикрлари энди қалбини шод этмайди деб ишониш жуда ўринли бўлади.
Кўпчилигимиз хурсандчиликларнинг кўнгилсиз оқибатлари борасида аянчли тажрибага эгамиз. Ажралиш билан тугайдиган дабдабали тўйни, ОИВ билан "мукофотланадиган" романтик муносабатларни, бандитлар ҳужуми ёки автомобил аварияси билан якун топадиган воқеаларга бой зиёфатни ҳеч ким истамайди… Бир кун келиб, тананинг юз фоиз куйишини кутиш мумкинлигини билиб туриб, бу ҳаётдан қандай завқ олишингиз мумкин? Қўл кафти бутун тана юзасининг 1% ни ифодалайди, яъни бармоқ учининг куйиши тананинг мингдан бир қисмидан кам бўлади. Бироқ бармоғимизнинг учини, тананинг мингдан бир қисмини куйдириб олганимизда дунёдаги ҳамма нарсани, муҳим ва аҳамиятсиз нарсаларнинг барини унутмаймизми? Агар олов бутун танани қамраб олса ва ҳеч қачон қўйиб юбормайдиган бўлсачи? Бундай азобни тасаввур қилиб бўлмайди! Бундай куйишдан омон қолганларнинг камчилиги бу фикрга қўшилади. Бундай тақдирнинг оғриғи ва даҳшатини тўлиқ етказадиган сўзларни топишнинг имкони йўқ. Абадий азобга маҳкум бўлган бадбахт ҳеч қачон тушунтириб бера олмайди, олов азобидан қутулиб қолган бахтли одамлар эса тушуна олмайдики, инсон ўзини бу қадар азобли жазога нима билан маҳкум қилгани ҳақида биронта ёқимли хотира одамнинг хаёлида ҳам қолмаганда бутун вужудининг узоқ вақт, абадий ўтда ёниши нималигини англай олмайди.
«Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисининг ризқини кенг қилур ва тор қилур. Улар бу дунё ҳаёти ила хурсанд бўлдилар. Ҳолбуки, бу дунё ҳаёти охират олдида арзимас матоҳ, холос» (Раъд, 26-оят).
Шундай қилиб, икки фурсат эътиборга лойиқ. Биринчидан, ҳамма одамлар бу дунёга туғма равишда Худони англаган ҳолда келади. Одамлар ҳаётдан максимал лаззат олиш учун интилиб, бу туйғуга эътиборсизлик қилиши мумкин, лекин қалбининг чуқур қаърида ҳар бир киши Ҳақиқатни билади. Бундан ташқари, бизнинг билишимиз Раббимизга маълумдир. Фақат у инсоннинг қайсарлигида қанчалик узоққа борганини ёки Худога бўйсунишда қанчалик илгарилаб кетганини аниқлай олади. Иккинчидан, ҳеч нарса шунчаки берилмайди. Агар киши хўжайин билан рози бўлмаса ёки уни тушунмаса ҳам, у ҳақини олиш учун ўз ишини бажариши керак. Шунчаки ишга келиб-кетганлик учун ҳеч ким пул тўамайди. Ҳаётда ҳам худди шундай: агар Унинг мукофотидан умид қилса, инсон ўз вазифасини бажариши, Парвардигорига хизмат қилиши ва сажда қилиши керак. Бу унчаки ҳаётнинг мақсади эмас, балки бизнинг ишимиз, бурчимиздир. Мусулмонларнинг фикрича, бу инсонлар ва жинларнинг бурчидир. Ахир Роббимиз Қуръонда айтганку: «Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим» (Зориёт, 56-сура). Одамлар доим ҳаётнинг мазмунини излайди. Диндорларнинг мавқеи ўзгаришсиз қолмоқда-одамлар бу дунёга Худога ибодат қилиш ва Унинг розилигини топиш учун келганлар. Яратилган ҳар бир нарса инсонни қўллаб-қувватлаш ёки уни синаш учун мавжуддир. Албатта, инсон Худо олдидаги ўз вазифаларини бажаришдан бўйин товлаши мумкин, аммо барибир ҳисоб беришга тўғри келади. Ҳаётининг охирида нақадар оғир қарздор эканлигини билган кишини қанчалик умидсизлик ва алам кутмоқда! Хулоса қилиб, Френсис Бекондан иқтибос келтирамиз: "Худони инкор этганлар инсоннинг эзгу моҳиятини йўқ қилади, чунки ҳақиқат шундаки инсон танаси билан ҳайвонга ўхшайди. Агар у қалби билан Худога ўхшамаса, у ибтидоий ва паст махлуқдир".
Одамлар ҳар қандай фикрга амал қилиши, Стенли Миллер ва Гарольд Юри назариясини қўллаб-қувватлаши мумкин, лекин истисносиз ҳамма ҳисоб беради: жон ва имон учун, ҳайвондан инсонни ажратадиган метафизик асослар учун.
Қалб (руҳ) борлигига шубҳа қилганлар ўзларига кўп баҳоналар топишлари мумкин, аммо озчилик уларни қўллаб-қувватлайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Атеизм
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase