close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Атеизм нима?

Жавобнинг кутилган соддалигидан фарқли ўлароқ, атеизм жуда қийин мавзу, худди Винни Пухнинг асалига ўхшайди: "Агар у бор бўлса, шунда у дарҳол йўқ бўлади". Гап шундаки, атеизм асосан салбий тарзда - динларни танқид қилиш орқали тарқатилади. Шунга кўра, мунозаралар пайтида атеизмнинг ўзаро танқид оловидан чиқиши учун, атеистлар атеизмнинг қисқартирилган таърифидан фойдаланадилар, улар "бу шунчаки Худога ишонмаслик, бўлди" дейишади.

Дарҳақиқат, ҳар қандай нарсанинг қуруқ рад этилишини танқид қилиш жуда қийин. Бироқ, аслида, атеистларнинг ўзлари бошқа таърифлардан фойдаланадилар. Ҳақиқат шундаки, мунозаралар жараёнида улар инсоният тарихидан ижобий бўлган барча нарсаларни (ҳатто мўминлар томонидан яратилган) мослаштиришлари ва барча салбийларни (ҳатто атеистлар томонидан яратилган) рад этишлари керак, шунда атеизмнинг оппоқ ва юмшоқ оққушлари фонида барча динлар иркит ўрдак каби кўриниши керак. Шунинг учун ҳар бир ўқимишли ва маданиятли атеист Зевсга сажда қиладиган баъзи қадимги юнон файласуфида ҳар доим шу асосда атеизмни топади-ки, "у ақлли фикрлашнинг бошланғич босқичига эга эди", лекин у Совет давридаги қовоқбош атеистда бу нарсани асло кўрмайди, чунки "коммунистларнинг ўз дини бор эди - бу коммунизм, иконалар – партия раҳнамоларининг портретлари, ибодатлар - мадҳиялар ва ашулалардир ”. Муайян атеистларнинг шафқатсизлиги ҳақидаги даъволарга келсак, атеистлар ўзаро ҳар қандай алоқани тўхтатадилар, улар "фақат имонсизлик бизни бирлаштиради" дейишади, лекин агар керак бўлса, бу бутун аралаш-қуралаш компания осонлик билан тўсатдан умумий ҳуқуқ ва мақсадларга эга бўлишни бошлайдиган муайян "прогрессив одамлар", "илмий атеистлар", "эркин фикрлайдиган шахслар"ва "дунёвий жамият вакиллари" га айланиши мумкин. Ушбу ҳаракатларнинг барчаси оддий мувозанат қобилиятларини талаб қилади ва уларни фақат диққат билан кузатувчигина таниб олиши мумкин.
Очиғини айтганда, атеистларнинг Бутунатеистик собори (барча атеистлар ижмоси) чақириб, атеизмнинг нима эканлигини ва унинг ақидалари нима эканлигини аниқлаш вақти келди. Ҳозирча эса, биз атеистларнинг атеизм тўғрисидаги таърифларини энг тўғри деб билганликларини кўриб турибмиз. Узнетнинг энг машҳур атеистик манбаларида, худди "шунчаки Худога ишонмаслик" деган машҳур узрни рад қилгандек, аниқ айтилган:
"Атеизм – бу "шунчаки Худога ишонмаслик" эмас, балки дунёвий қараш бўлиб, у Худо борлигини инкор этишнинг илмий, ахлоқий ва ижтимоий асосларини ва Худосиз ҳаёт фалсафасини ўз ичига олади. Ҳақиқий атеист учун "Худо йўқ!" – дейишнинг ўзи озлик қилади».
Атеизм нима?
Аммо уларнинг фикрига қўшлмайдиган Американинг энг таниқли атеистларидан бири Сем Харриснинг атеизмга ўзига хос таърифи бор:
«Атеизм фалсафа эмас; бу ҳатто дунёқараш эмас; бу очиқ-ойдин нарсани рад этишдан бошқа нарса эмас».
Аммо Худога ишонмасликда ҳар қандай америкаликдан қолишмайдиган рус атеисти Алексиус Сем Харрис билан баҳслашишга тайёр:
“Атеизм - бу дунёқараш, бу дунё ва инсон борлигини тан олишга асосланади; бу инсон томонидан шахсий манфаатлар йўлида яратилган сифатида диний эътиқодларни инкор этишдир”.
"Илмий атеизм" сайти классик энциклопедик таърифга мойил:
"Атеизм - бу инсонда ҳукмронлик қиладиган ҳар қандай ғайритабиий кучларнинг мавжудлигига ишонмаслик".
Луркаганлар, диндорларни чалкаштириб юбориш учун бирданига иккита таъриф беришади:
"1) Атеизм (юнонча άθεος " худосиз ") - бу ҳар қандай шаклда худоларнинг борлигига ишонишни ҳам, эътиқодни ҳам инкор этмайдиган қарашлар тизими.
2) Атеизм замонавий маънода якка худонинг мавжудлигига ишончни рад этишга асосланган турли хил эътиқод тизимларини бирлаштирган йиғма тушунча.
Атеизм нима ўзи? - Ҳа, шундай ... йиғма тушунча ... Эх, термоядровий патентланган атеист Э.К.Дулуман бу ёш чаласавод нодонларга кўрсатиб қўйган бўларди. У аниқ билади-ки:
"Атеизм, мўминлар Худоси йўқлигини билади.
"Худо йўқлигини қаердан биламиз?"
"Ўша ердан!"
Худо йўқлигини қаердан биламиз?
"Атеизм - бу одамларга - ҳар хил одамларга: қариндошлар ва дўстлар, танишлар ва нотанишлар, буюк ва оддий одамлар, мўминлар ва кофирларга инсоний муносабатда бўлиш истаги ва қобилияти ... Аммо бу " Худо шундай буюрганлиги" учун ёки "Бу Худога маъқул бўлгани", ёки у Библияда, Қуръонда ёки бошқа бирон бир муқаддас китобида шундай ёзилгани учун эмас... Шунинг учунки, бизнинг атрофимиздаги бу одамлар, бизга яқин яшайди, бизни севади, бефарқ бўлади, баъзида нафратланади... Аммо - бу одамлар ... қандай бўлса шундай одамлар. Агар инсон одамларга  ҳеч қандай Худосиз ҳам одам каби муомала қила олса, у атеистдир”. Хуллас, булар ўзларининг ахлоқсизлигини яшириш учун яна жуда кўп нарсаларни топиб олаверади...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Атеизм
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase