close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Даҳрийлик: такаббурлик ақлни енганда...

Тасаввур қиламиз, столим устида ичида шарбат тўлдирилган стакан турибди. Шунда сиз мендан сўраяпсиз: “У қаердан келди?”. Мен жавоб бераман: “Унинг ўзи шу ерда пайдо бўлиб қолди”. Сиз мен ҳақимда ё бу эсини еб қўйган ёки мазах қиляпти, деб ўйлайсиз. Бироқ бутун бир катта олам ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган, дегувчилар ҳақида нима дейиш мумкин. Агар мободо ўша машҳур портлаш амалга ошган бўлса, уни Кимдир ўзига хос илм билан идроқ қилиб, амалга оширган бўлиб чиқмайдими?

Бошқа бир мисол: мен ҳарфлар ёзилган кубикларнинг кўп миқдорини сочиб юбораман. Улар ерга бориб тушгач қийин жумладан ташкил топган, учтадан ортиқ ҳрафга эга сўз пайдо бўлиб қоладими? Йўқ! Сўзни ёзиш учун ақл бўлиш керак. Улар кўп миқдордаги ҳарфлар бўлишига қарамай, тасодифан ёзилиб қолмайди. Атеист эса бунинг аксини таъкидлайди. У мана шундай ҳарфли кубиклар туфайли мундарижага эга, бўлимларга ажратилган, фойдаланилган адабиётлари кўрсатилган йирик энциклопедия ёзилади, деб ўйлайди...
Ҳеч қачон 0+0+0....бир бўлмайди. Ҳеч нарса ҳеч нарса йўқ жойдан пайдо бўлиб қолмайди. Қачонки у ўзи яратилинмаган, аввали ва охири бўлмаган, мутлақ куч, илм, барча нарсани билиш ва мукаммалликнинг барча даражасига эга Яратувчи томонидан яратилсагина пайдо бўлади. Бу фақат Аллоҳнинг иродаси билан амалга ошади.
"Аввал ҳам, Охир ҳам, Зоҳир ҳам, Ботин ҳам Унинг Ўзидир. У барча нарсани Билгувчидир"
(Ҳадид сураси, 3)
Аллоҳ даҳрийларга Қуръонда жавоб берган (ҳолбуки ваҳий тушаётган вақтда ҳеч қандай даҳрий бўлмаган эди!):
“Балки улар ҳеч нарсадан (яъни, Яратгувчисиз) яралиб қолгандирлар?! Ёки улар ўзлари яратгувчимиканлар-а?! Балки осмонлар ва ерни ҳам улар яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар!” (Ват-Тур сураси, 35-36)
Даҳрийлар бу нарсалар ҳақида яхши билишади. Улар суҳбатлашаётганда оғизларидан "мен тақдирдан миннатдорман", "бизни табиат яратди", "инсон қайғуриш учун яратилинган", деган жумлалар чиқиб кетади. Улар ўзлари яратилинган нарсалар – “тақдир”, “табиат” ёки шунга ўхшаш нарсаларни кўкларга кўтариб мақташади. Аммо Яратувчини очиқ тан олишга уларнинг ғурури, қайсарлиги йўл қўймайди.
Қачонки, мана шундай одамлар билан бахтсизлик, кучли беморлик рўй берса, улар Худога илтижо қилишади, аммо Худодан такаббурлик билан юз ўгирганларга шафқат бўладими?
Аллоҳ буни қўйидагича баён этади: " Қачон инсон зотига бирон зиён-мусибат етса, ётган ҳолида ҳам, ўтириб ҳам, туриб ҳам Бизга дуо-илтижо қилур. Энди қачонки Биз ундан зиён-мусибатини кеткизсак, гўё (ҳеч қачон) ўзига етган бало-мусибатдан Бизга дуо-илтижо қилмагандек (юз ўгириб) кетур. Ҳаддан ошувчи кимсаларга ўз қилмишлари мана шундай чиройли қилиб қўйилди." (Юнус сураси, 12)
Саволни “Худо борлигини исботлаб беринг”, деб эмас, аксинча “Худо йўқлигини исботлаб беринг”, деб қўйиш керак.
Худонинг борлиги – ўз-ўзини тасбиқловчи ва гувоҳ бўлувчи ҳақиқат!
Шунингдек, буларга қуйидагилар киради:
1. Миямдан ташқаридаги дунё борлигини тасдиқлашим
(Буни менга исбот қилиб беринг! Кўриб турган мана шу оламим балки менинг тасаввуримдир, миямдаги импульслар кўраётган, эшитаётган ва ҳис қилаётганларимни менга сигнал тарзда узатади....)
2. Атрофимиздаги одамлар яратилгандирлар, аксинч улар дастурланган зомбилар эмасдирлар (истасангиз аксини исботланг!)
Ягона Ҳақ – Аллоҳдир. У мутлақ исботлардан ҳолидир. Буни иккита мисол орқали ҳам кўриш мумкин!
"Осмонлар ва ернинг яратгувчиси бўлмиш Аллоҳ(нинг борлиги ва бирлиги) хусусида шак-шубҳа бўлиши мумкинми?! " (Иброҳим сураси, 10)
Зикр аҳли шундай деган эди: атрофингизни ўраб турган нарсалардан шубҳаланиш ақлдандир, аммо уни Яратувчисидан шубҳаланиб бўлмайди. (Дунё тасаввурнинг натижаси ҳам бўлиши мумкин).
Кўпчилик даҳрийлар ўзларининг ишонмасликларини қуйидаги тасдиқ билан ифодалашади: "Ер юзида ураш, касалликлар, яқинларнинг ўлими сингари шунча ёмонликлар бўлиб турганда Меҳрибон ва Раҳмли, барча нарсага қудратли бўлган Зот бўлиши мумкин?"
Дарвиннинг ўзи Худога ишонмасликнинг илк илдизи унинг қалбига кузатувларининг бирида гувоҳ бўлгани: бир ҳашорат иккинчи бир ҳашоратни еганини кўргач тушганини истисно этмаган. Унинг қизи вафот этганда ҳам у Яратганнинг илмини кўра олмаган ва Худонинг йўқлигини қаттиқ инкор этган.
Аллоҳ Қуръонда нима дейди: "(Зотан,) сизлар ўзингиз учун ёмон бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сизлар учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз!" (Бақара сураси, 216)
Ҳар бир зоҳирий ёмонлик учун Аллоҳнинг бир неъмати бўлади, У ўзига хос илм билан бу ишни амалга оширади.
Балки чегараси бор илмни кавалаштиришни бас қилиш керакдир. Асосан, инсон кузатувлари туфайли пайдо бўлганларини. Илмни инкор этмаслик, кузатувларни тўхтатмаслик керак, шунчаки бу нарсаларни илоҳийликка кўтармаслик зарур. Уни ўз ўрнида ишлата билиш ва у ҳам ҳудди инсон сингари хато қилиши, чекланганлигини тан олиш зарур.
Атрофингизга қаранг, Аллоҳ ўзини англатиб турувчи қанчадан-қанча аломатларни зоҳир этган!
“Аллоҳ осмонлар ва ерни Ҳақ (қоунун) билан яратгандир. Албатта бунда иймон келтирган кишилар учун оят-ибрат бордир” (Анкабут сураси, 45).

Абу Муслим

Мақола жойлаштирилган бўлим: Атеизм
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase