close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

046. Аҳқоф сураси

"Аҳқоф" сўзининг маъноси қумтепалар демакдир. Сурада пайғамбарлардан Ҳуд (а.с.)нинг Яман қумтепаликларида яшовчи Од қабиласи билан ўрталарида ўтган можаролар, уларнинг Аллоҳ томонидан жазоланишлари, Муҳаммад (а.с.)нинг ўз умматларининг бахт-саодати ёълида чеккан жафолари ва бошқа муҳим маълумотлар ўз ифодасини топган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. Ҳо, Мим.
2. (Бу Қуръон) қудратли ва ҳикматли Аллоҳ (томони)дан нозил қилинган Китобдир.
3. Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ (ҳикмат) ва (қиёматгача деб) белгиланган муддат билан яратдик. Кофир бўлган кимсалар эса ўзлари огоҳлантирилган нарсадан юз ўгирувчидирлар.
4. (Эй, Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: "Сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган нарса (бутларингиз) ҳақида хабар берингиз - менга кўрсатингларчи, улар ердан нимани яратганлар?! Ёки улар учун осмонлар(ни яратиш)да шериклик борми?! Агар ростгўй бўлсангизлар, менга ушбу (Қуръон)дан илгари (нозил бўлган) бирор китобни ёки бирор илмий асарни (ҳужжатни) келтиринглар!"
5. Аллоҳни қўйиб, Қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофилдирлар.
6. (Қиёмат куни) инсонлар (ҳисобот учун) жам қилинганда, ўша (бутлар) уларга (мушрикларга) душман ва уларнинг ибодат қилганларини ҳам инкор этувчи бўлурлар!
7. Қачон уларга Бизнинг оятларимиз баён этувчи ҳолида тиловат қилинса, кофир бўлган   кимсалар Ҳақ (Қуръон) тўғрисида у ўзларига келган вақтидаёқ: "Бу аниқ сеҳрдир", - дедилар.
8. Ёки улар: ("Қуръонни Муҳаммаднинг) ўзи тўқиган", - дейдиларми?! Айтинг: "Агар уни ўзим тўқиган бўлсам, у ҳолда, сизлар мен учун Аллоҳ (азоби)дан бирор нарса(ни даф қилиш)га эга бўла олмассизлар. У сизлар кўпиртираётган нарсани (уйдирма гапларингизни) жуда яхши билувчидир. Унинг Ўзи мен билан сизларнинг ўртангизда етарли гувоҳдир. У мағфиратли ва раҳмли зотдир".
9. (Эй, Муҳаммад,) айтинг: "Мен пайғамбарларнинг янгиси (биринчиси) эмасман. Мен (келажакда) на ўзимга ва на сизларга нима қилинишини билмасман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинадиган нарсага эргашурман. Мен фақат аниқ огоҳлантирувчидирман".
10. Айтинг: "(Эй, мушриклар,) хабар берингиз-чи, агар (ушбу Қуръон) Аллоҳнинг ҳузуридан бўлса-ю, сизлар унга кофир бўлсангизлар ва Исроил авлодидан бўлган бир гувоҳ ҳам у (Қуръон)нинг ўхшашига гувоҳлик бериб, имон келтирса-ю, сизлар (имон келтирмай) кибр қилганларингиз нимаси?! Албатта, Аллоҳ золимлар қавмини ҳидоят қилмас".
11. Кофир бўлганлар имон келтирганлар ҳақида: "Агар (бу Қуръон) яхши бўлганида (анави ялангоёқлар) унга бизлардан илгари бормаган бўлур эдилар", - дедилар. Улар ўзлари у (Қуръон) билан ҳидоят топишмагач: "Бу эски уйдирмадир", - дерлар.
12. У (Қуръон)дан илгари Мусонинг пешво ва раҳмат бўлмиш Китоби (Таврот) бор эди. Бу. (Қуръон) арабий лисондаги (олдинги илоҳий китобларни) тасдиқловчи бир Китобдир. У золим (кофир) бўлганларни (охират азобидан) огоҳлантириш ва эзгулик қилувчиларга (жаннат ҳақида) башорат сифатида (нозил қилингандир).
13. "Албатта, Раббимиз - Аллоҳ", - деб, сўнгра (Тўғри ёълда) устивор бўлган зотлар учун хавф ёъқдир ва улар қайғу ҳам чекмаслар.
14. Айнан ўшалар жаннат аҳли бўлиб, у жойда мангу қолурлар. (Бу) улар қилиб ўтган амалларининг мукофотидир.
15. Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси уни қийналиб кўтариб юрган ва уни қийналиб туққандир. Унга ҳомиладорлиги ва уни (сутдан) ажратиши (муддати) ўттиз ойдир. Бас, қачонки, у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида: "Эй, Раббим, менга ва отаонамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган солиҳ амални қилишга мени муваффақ этгин ва мен учун зурриётимни ислоҳ эт! Албатта, мен Сенга (гуноҳларимдан) тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонлардандирман", - дейди.
Изоҳ: Оятда 40 ёшнинг қанчалик аҳамиятга эга эканлигига ишора қилинмоқда. Расулуллоҳнинг 40 ёшларида пайғамбар бўлишлари ҳам бежиз эмас. Оятда ота-онага яхшилик қилиш, уларни рози қилиб дуоларини олишга ҳам даъват қилинган. Шу билан бирга ота-она ва фарзандлар ҳаққига ҳам дуои хайрлар қилиб туриш лозимлиги айтилган.
16. Айнан ўшалар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган чиройли амалларини қабул қилурмиз ва жаннат эгалари қаторида уларнинг ёмонликларидан ўтиб юборурмиз. (Бу) уларга ваъда қилиб юрилган ҳаққоний ваъдадир.
17. Яна бир кимса борки, ота-онасига: "Уҳ, сизларга! Сизлар менга (қайта тирилиб, қабрдан) чиқарилишимни ваъда қиляпсизларми?! Ҳолбуки, мендан илгари ҳам авлодлар ўтган-ку (улар тирилдими)?!" - дер. У иккиси Аллоҳдан мадад тилаган ҳолларида (ўғилларига қараб): "Ҳалок бўлгур, имон келтиргин! Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир" (десалар), у: "Бу фақат аввалгиларнинг афсонларидир", - дер.
18. Ана ўшалар шундай кимсалардирки, уларга ўзларидан илгари ўтган инсу жиндан иборат (кофир) умматлар қаторида (кечган) Сўз (азоб) ҳақ бўлгандир. Албатта, улар зиён кўрувчилардир.
19. Ҳамма учун қилган амаллари сабабли даражалар бордир. (Аллоҳ) уларга қилган амаллари (мукофоти ва жазолари)ни мукаммал берур ва уларга зулм қилинмас.
20. Кофир бўлган кимсалар дўзахга дучор қилинадиган Кунда (уларга дейилур): "Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни дунёдаги ҳаё-тингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз. Энди, бугун у ерда ноҳақ кибр қилганларингиз ва фосиқ бўлганларингиз сабабли, хорлик азоби билан жазоланурсизлар".
21. (Эй, Муҳаммад,) Од (қабиласи)нинг биродарини (Ҳудни) эсланг! Ўшанда у ўзининг қум-тепалардаги қавмини:"Сизлар Аллоҳгагина ибодат қилинглар! Мен, ҳақиқатан, сизларга улуғ Куннинг азобидан қўрқарман", - деб огоҳлантирган эди. Ваҳоланки, ундан олдин ва кейин ҳам огоҳлантирувчилар (пайғамбарлар) ўтгандир.
22. Улар: "Сен бизларни худоларимиздан буриш учун келдингми?! У ҳолда агар ростгўй кишилардан бўлсанг, бизларга ваъда қилаётган нарсангни (азобни) келтиргин-чи?"-дедилар.
23. У айтди: "(азоб ҳақидаги)билим фақат Аллоҳ ҳузуридадир. Мен сизларга ўзим элчи қилиб юборилган (дин)ни етказурман. Лекин мен сизларни жоҳил қавм эканингизни кўрмоқдаман".
24. Бас, қачонки, улар ўша (азоб)ни ўз водийларига қараб келаётган бир (қора) булут ҳолида кўришгач: "Бу бизларга ёмғир келтирувчи булутдир", - дедилар. йуқ, у ўзларингиз қистаган нарса бўрондир-ки, унда аламли азоб бордир.
25. У Парвардигорининг амри билан барча нарсани вайрон қилур. Бас, (у бўрон келиб), тонг отганида фақат уларнинг (қолдиқ) масканларигина кўзга ташланар эди. Биз жиноятчи қавмни мана шундай жазолаймиз.
26. Ҳолбуки, (ей, Макка аҳли,) Биз уларни (бойлик ва қувватда) сизларни қодир қилмаган нарсаларга қодир қилган эдик ва уларга қулоқ, кўз ва диллар (ато) қилган эдик. (Лекин) улар Аллоҳнинг оятларини инкор этганлари учун уларга қулоқ-кўзлари ҳам, диллари ҳам бирор фойда бермади ва уларни ўзлари масхара қилиб юрган нарсалари ўраб олди.
27. (Эй, Макка аҳли,) Биз сизларнинг атрофингиздаги қишлоқ (шаҳар)ларни ҳалок қилдик. Биз уларга шояд (яхши ёълга) қайтсалар, деб оятларни батафсил баён қилган эдик.
28. Ахир, ўзлари Аллоҳни қўйиб, (Аллоҳга) яқин қиладиган "худо"лар, деб тутган (сиғинган) нарсалари уларга ёрдам берсалар бўлмасмиди?! йуқ, улардан ғойиб бўлиб қолишди! Бу уларнинг уйдирмалари ва (Аллоҳ шаънига) тўқиган бўҳтонларидир.
29. (Эй, Муҳаммад,) эсланг, ҳузурингизга бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар, деб юборган эдик. Бас, қачонки, улар ҳозир бўлишгач, (бир-бирларига): "Жим бўлинглар",  - дедилар. Бас, қачонки, (тиловат) тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантирувчи бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар.
30. Улар дедилар: "Эй, қавмимиз, дарҳақиқат, биз Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан олдинги (илоҳий китоб)ларни тасдиқ қилувчи Ҳақ (дин)га ва Тўғри ёълга ҳидоят қиладиган бир Китобни (Қуръонни) тингладик.
31. Эй, қавмимиз, Аллоҳнинг даъватчиси (Муҳаммад)ни қабул қилинглар ва унга имон келтиринглар, (шунда Аллоҳ) гуноҳларингизни мағфират қилур ва сизларга аламли азобдан паноҳ берур.
32. Ким Аллоҳнинг даъватчисини қабул қилмаса, бас, у ер юзида қочиб қутулувчи эмасдир ва унинг учун (Аллоҳдан) ўзга "дўстлар" ҳам ёъқдир. Ана ўшалар аниқ залолатдадирлар".
33. Ахир, улар (охиратни инкор этувчилар) осмонлар ва Ерни яратган, уларни яратишда чарчамаган Аллоҳ ўликларни тирилтиришга ҳам қодир эканлигини (ўйлаб) кўрмадиларми?! йуқ! Албатта, У барча нарсага қодирдир.
34. Кофир бўлган кимсалар дўзахга дучор қилинадиган Кунда (уларга): "Ушбу (азоб) ҳақ эмас эканми?!" (дейилганида), улар: "йуқ-е, Раббимизга қасамки, (ҳақ экан)", - дерлар. (Шунда Аллоҳ) айтур: "Бас, кофир бўлганингиз сабабли (мана шу) азобни тотинглар!"
35. Бас, (ей, Муҳаммад,) Сиз ҳам матонатли пайғамбарлар сабр қилганларидек сабр қилинг ва уларга (тушадиган азобни) қистаманг! Улар ўзларига ваъда қилинаётган азобни кўрадиган Кунда гўё (бу дунёда) фақат кундуздан бир соатгина тургандек бўлиб қолурлар! (Бу Аллоҳ томонидан) бир баёнотдир. Бас, фақат фосиқлар қавмигина ҳалок қилинур.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase