close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

047. Муҳаммад сураси

Сурада жаноб Пайғамбаримиз Муҳаммад (а.с.)нинг исми шарифлари зикр этилгани учун унга шу ном берилган. Сурада мо’минлар билан кофирлар ўртасида кечган қуролли тўқнашувларда риоя этишлик лозим бўлган қонунқоидалар, Аллоҳнинг дини ёълида холис хизмат қилиш, мунофиқликнинг ёмон оқибатлари, Аллоҳга ва Расулига итоат қилишнинг фазлу фазоиллари ва бошқа илоҳий тавсиялар тасвирланган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. Кофир бўлган ва (ўзгаларни ҳам) Аллоҳ ёълидан тўсган кимсаларнинг амалларини (Аллоҳ) зое кетказур.
2. Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган ҳамда Муҳаммадга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) - ҳолбуки, у Парвардигорлари томонидан келган ҳақиқатдир - имон келтирган зотларнинг эса ёмонлик (гуноҳ)ларини ўчирур ва ишларини ўнглар.
3. Бунга сабаб - кофир бўлганларнинг ноҳақ (ёъл)га эргашганлари, имон келтирганларининг эса Парвардигорлари (томони)дан бўлмиш ҳақ (Қуръон ёъли)га эргашганларидир. Аллоҳ инсонларга уларнинг мисолларини мана шундай баён қилур.
4. Бас, (эй, мо’минлар,) қачонки, сизлар (жанг майдонида) кофир бўлганлар билан тўқнашганларингизда, бўйинларига урингиз (ўлдирингиз)! Бас, қачонки, уларни қирғинга тутиб асир олгач, арқонлар билан боғлангиз! Сўнг ё (уларни озод қилиб) марҳамат кўрсатурсизлар, ё (қўйиб юбориб) фидя (товон) олурсизлар. Токи уруш юкларини қўйгунича (тўхтагунича, сизларга буйруқ) мана шудир. Агар Аллоҳ хоҳласа, улар устидан (жангсиз ҳам) ғалаба қилур эди, лекин У сизларнинг айримларингизни айримларингиз билан имтиҳон қилиш учун (сизларни жангга буюрди). Аллоҳ ёълида ўлдирилганларнинг амалларини (У) сира зое кеткизмас.
Изоҳ: Ҳижратнинг учинчи йилида Мадина шаҳри ҳудудидаги Уҳуд тоғи этагида мусулмонлар билан Макка мушриклари ўртасида кечган  жангга оид оятлар.
5. Уларни (жаннат ёълига) ҳидоят қилур ва ишларини ислоҳ этур.
6. Уларни (Аллоҳ) Ўзи таърифлаган жаннатга киритур.
7. Эй, имон келтирганлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (динининг ривожи учун ҳаракат қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва қадамларингизни собит (барқарор) қилур.
8. Кофир бўлган кимсалар учун эса ҳалокат бўлур ва (Аллоҳ) уларнинг амалларини зое кетказур.
9. Бунга сабаб уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсаларни (Қуръон ва ундаги ҳукмларни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ) уларнинг амалларини беҳуда кетказур.
10. Ахир, улар ер юзида сайр (саёҳат) қилишиб, ўзларидан аввалги (имонсиз) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими? Аллоҳ уларни яксон этди-ку! Кофирлар учун ҳам худди ўша (оқибат)ларнинг ўхшаши бўлур.
11. Бунга сабаб имон келтирганлар Аллоҳнинг дўсти (ҳомийси) экани ва кофирларга эса ҳеч қандай ҳомий ёъқ эканидир.
12. Албатта, Аллоҳ имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритур. Кофир бўлган кимсалар эса (дунё лаззатларидан) фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек еб-ичурлар ва дўзах уларнинг жойларидир.
13. (Эй, Муҳаммад,) Сизни ҳайдаб чиқарган шаҳар (Макка аҳли)дан кўра (аҳолиси) қувватлироқ бўлган қанчадан-қанча шаҳарни ҳалок қилганмиз. Бас, уларга бирор ёрдамчи бўлмаган.
14. Ахир, Парвардигори томонидан (аниқ) ҳужжатга (Қуръонга) эга бўлган киши (Сиз ва мо’минлар) билан қилган ёмон иши ўзига чиройли кўринган ва ҳавойи нафсига эргашган (кофир) баробар бўлурми?!
15. Тақволи зотлар учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (сифати будир): Унда айнимас сувдан иборат дарёлар ҳам, таъми ўзгармас сутдан иборат дарёлар ҳам, ичувчилар учун лаззатли (ақлдан оздирмайдиган) майдан бўлмиш дарёлар ҳам ва мусаффо асалдан иборат дарёлар ҳам бордир. Улар учун у жойда барча мевалардан бордир ва (у жойда) Парвардигорлари (томони)дан мағфират бордир. (Ана шундай зотлар) дўзахда мангу қоладиган ва қайноқ сув билан суғорилганда ичакларини тилка-пора қилиб ташлайдиган (кофир)лар каби бўлурмилар?!
16. (Эй, Муҳаммад,) уларнинг (мунофиқларнинг) орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар Сизга қулоқ солиб туради-да, ҳузурингиздан чиққач, илм ато этилган зотлардан (масхара сифатида): "Ҳозиргина (Муҳаммад) нима деди?" - деб сўрарлар. Ана ўшалар Аллоҳ дилларини муҳрлаб қўйган ва ўзларининг ҳавойи нафсларига эргашган кимсалардир.
17. Ҳидоят топган зотларга эса (Аллоҳ) уларга янада ҳидоятни зиёда қилур ва тақво ато этур.
18. Улар(мунофиқлар) энди фақат тўсатдан қиёмат келиб қолишинигина кутмоқдалар. Дарвоқе, унинг аломатлари келди. Бас, уларга (қиёмат) келган вақтида, уларнинг эслатма олишлари қандай (мумкин) бўлур?!
19. Бас, (эй, Муҳаммад,) Аллоҳдан ўзга илоҳ ёъқ эканини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мо’мин ва мо’миналар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг! Аллоҳ сизларнинг (бу дунёдаги) кезадиган жойларингизни ҳам, (охиратда) борадиган жойларингизни ҳам билур.
20. Имон келтирган зотлар: "(Жиҳодга буюрилган) бирор сура нозил қилинганида эди",  - дерлар. Бас, қачонки, қатъий бир сура нозил қилиниб, унда жанг зикр этилса, дилларида мараз бўлган кимсаларнинг Сизга худди ўлимдан (қўрқиб) беҳуш бўлиб қолган кимсанинг қарашидек қарашаётганини кўрасиз. (Ҳолбуки,) уларга лойиқ нарса
21. итоат этиш ва яхши сўз (сўзлаш) эди. Энди, қачонки, иш (жанг) муқарар бўлганда, агар улар Аллоҳга содиқ (ростгўй) бўлганларида, албатта, ўзлари учун яхши бўлур эди.
22. Агар (имондан) бош тортсангизлар, яқинки, сизлар ерда бузғунчилик қиларсизлар ва қариндошларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узарсизлар.
23. Ундай кимсаларни Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини) "кар", кўзларини "кўр" қилиб қўйгандир.
24. Ахир, улар Қуръон (оятлари) ҳақида фикр юритмайдиларми?! Балки дилларда қулфлари бордир?!
25. Ҳақиқатан, ўзларига ҳидоят (ёъли) равшан бўлганидан кейин яна ортларига (куфрга) қайтиб кетган кимсаларга (бу ишларни) шайтон чиройли қилиб кўрсатди ва улар учун (пуч орзуларни) узайтириб қўйди.
26. Бунга (куфрга қайтишларига) сабаб - уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани (Қуръонни) ёмон кўрган кимсаларга: "Биз айрим ишларда сизларга итоат этамиз", - деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг яширган (сир)ларини билур.
27. Бас, фаришталар уларнинг юзлари ва кетларига уриб, жонларини олар вақтида, (ҳоллари) не кечур?!.
28. Бунга сабаб уларнинг Аллоҳни ғазаблантирган нарсага (мунофиқликка) эргашиб, Унинг ризолигини (кофирларга қарши жанг қилишни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ) уларнинг (қилган яхши) амалларини беҳуда кетказди.
29. Балки, дилларида мараз (нифоқ) бўлган кимсалар Аллоҳ уларнинг (дилларидаги) адоватларни ошкор қилмас, деб ўйлагандирлар?!
30. (Эй, Муҳаммад,) агар хоҳласак, албатта, Сизга уларни (мунофиқларни) кўрсатиб (танитиб) қўйган бўлур эдик, у ҳолда Сиз уларни белгиларидан таниб олган бўлур эдингиз. (Қасамки, энди) албатта, Сиз уларни сўз оҳанги (услуби)дан таниб олурсиз. Аллоҳ (барча) амалларингизни билиб турур.
Изоҳ: 30-31-оят. Мусулмонлар ичида дилида имон келтирмаган мунофиқлар ҳам бор эди. Уларни турли синовлар орқали Росул (а.с.)га танитиб қўйиш учун Аллоҳ таоло мазкур оятларни нозил этган.
31. Албатта, Биз, то сизларнинг орангиздаги жиҳод қилувчи ва сабр қилувчи зотларни билгунимизча ҳамда сизларнинг хабарларингизни синагунимизча, сизларни имтиҳон қилурмиз.
32. Албатта, кофир бўлган ва (ўзгаларни ҳам) Аллоҳнинг ёълидан тўсган ҳамда ўзларига ҳидоят (ёъли) равшан бўлганидан кейин яна Пайғамбарга мухолифлик қилган кимсалар, Аллоҳга бирор зарар етказа олмаслар ва (Аллоҳ) уларнинг ишларини беҳуда кетказур.
33. Эй, имон келтирганлар, Аллоҳга итоат этингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз! Амалларингизни зое қилмангиз!
34. Албатта, кофир бўлган ва (ўзгаларни ҳам) Аллоҳ ёълидан тўсган, сўнгра кофирлик ҳолларида ўлган кимсаларни Аллоҳ сира мағфират этмас.
35. Бас, (эй, мо’минлар, жангда) сусткашлик қилмангиз ва ўзларингиз устун бўла туриб (уларни) сулҳга чақирмангиз! Аллоҳ сизлар билан биргадир ва У қилган амалларингиз (савоби)ни сира камайтирмас.
36. Албатта, бу дунё ҳаёти фақат ўйин ва беҳудаликдир. Агар сизлар имон келтирсангизлар ва тақволи бўлсангизлар, У сизларга мукофотларингизни берур ва сизлардан молларингизни сўрамас.
37. Агар (Аллоҳ) сизлардан (молларингизни) сўраб, сизларни қийнайдиган бўлса, сизлар бахиллик қилурсизлар ва У сизларнинг (дилларингиздаги) гина (адоват)ларингизни фош қилур.
38. Эй, сизлар! Аллоҳ ёълида эҳсон қилиш учун даъват қилинасизлар. Бас, (аниқки) сизларнинг орангизда бахиллик қиладиган кимсалар ҳам бордир. Ким бахиллик қилса, бас, фақат ўз зарарига бахиллик қилур. Аллоҳ бой, сизлар эса фақирдирсизлар. Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) бош тортсангизлар, У (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар, (балки Аллоҳга итоат қилурлар).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase