close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

048. Фатҳ сураси

Фатҳ сўзининг маъноси ғалабадир. Албатта, бу сўз ҳам суранинг биринчи оятидан олиниб номланган. Бу ғалаба мусулмонларнинг ғалабаси эканлиги маълум, лекин қайси жангдаги ғалаба эканлиги хусусида турли ривоятлар мавжуд. Масалан, Макка аҳлининг тинчлик ёъли билан Исломга киришлари, Ҳудайбия жанги ва Хайбар жангидаги ғалабалардан бири эканлигига далолат қилувчи қатор ҳадиси шарифлар бор. Сурада мунофиқлик қилувчи, кўпчилик билан бирга ёвга қарши ҳарбий хизматга чиқиш ўрнига, ундан турли баҳоналар билан бош тортувчилар танқид қилинади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. (Эй, Муҳаммад,) Биз Сизга аниқ фатҳ (ғалаба) бахш этдик.
2. (Бу фатҳ) Сиз учун Аллоҳнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингизни кечиши, Сизга Ўз неъматини мукаммал қилиб бериши, Сизни Тўғри ёълга ҳидоят қилиши,
3. шунингдек, Аллоҳнинг Сизга кучли ёрдам бериши учундир.
4. У (Аллоҳ) Ўз имонларига яна имон қўшилиши учун мўминларни дилларига таскин туширган зотдир. Осмонлар ва Ер қўшинлари (фаришталари) фақат Аллоҳникидир. Аллоҳ билимли ва ҳикматли зотдир.
5. У мўмин ва мўминаларни остидан анҳорлар оқиб турадиган, улар мангу қоладиган жаннатларга киритиш учун ва улардан ёмонлик (гуноҳ)ларини ўчириш учун (шундай қилди). Бу Аллоҳ наздида улкан ютуқдир.
6. Шунингдек, Аллоҳ ҳақида (мўминларга мадад бермайди деб) ёмон гумон қилувчи мунофиқ ва мунофиқаларни ҳамда мушрик ва мушрикаларни азоблаш (учун шундай қилди). Улар узра ҳалокат балоси тушувчидир. Аллоҳ улардан дарғазаб бўлди, уларни лаънатлади ва улар учун жаҳаннамни тайёрлаб қўйди. Нақадар ёмон жойдир у!
7. Осмонлар ва Ер қўшинлари (фаришталари) Аллоҳникидир. Аллоҳ қудратли ва ҳикматли зотдир.
8. (Эй, Муҳаммад,) ҳақиқатан, Биз Сизни (қиёмат куни умматларга) гувоҳлик берувчи, (мўминларга) хушхабар элтувчи ва (кофирларни) огоҳлантирувчи қилиб юборгандирмиз.
9. (Биз, Муҳаммадни) Аллоҳга ва унинг Пайғамбарига имон келтиришларингиз учун ва уни қўллаб-қуватлаб, иззат-икром қилишларингиз ҳамда эрта-ю кеч Унга (Аллоҳга) тасбеҳ айтишларингиз учун (юбордик).
10. (Эй, Муҳаммад,) ҳақиқатан, Сизга байъат (қасамёд) қиладиганлар, албатта, Аллоҳга байъат қилган бўлурлар. Аллоҳнинг "қўли" уларнинг қўлларидан баланддир. Бас, кимки (ўз қасамёдини) бузса, бас, (у) фақат ўз зарарига бузур. Кимки Аллоҳ билан аҳдлашган нарсасига вафо қилса, у ҳолда (Аллоҳ) унга улкан мукофот ато этур.
Изоҳ: Ҳудайбия водийсидаги бир туп дарахт остида бир ярим мингга яқин мусулмонлар Расулуллоҳга ҳар қандай шароитда содиқ бўлишлари ҳақида қасамёд этганлар. Бу қасамёд "Байъатур - ризвон" - деб аталади. Яъни, Аллоҳ рози бўладиган қасамёд демакдир.
11. (Эй, Муҳаммад,) ҳали (Мадинага қайтилгач) Сизга аъробийлардан (жангга чиқмай, уйда) қолган (мунофиқ)лар: "Бизларни молларимиз ва аҳл (оила)ларимиз банд қилиб қўйди. Энди ўзинг бизлар учун (Аллоҳдан) мағфират сўрагин", - дерлар. Улар дилларида бўлмаган нарсани (ёлғонни) тиллари билан айтурлар. Айтинг: "Агар (Аллоҳ) сизларга бирор зарар (етказиш)ни истаса ёки У сизларга бирор манфаат (етказиш)ни истаса, бас, ким сизлар учун Аллоҳ (томони)дан бўлган бирор нарсани (даф қилиш)га эга бўла олур?! Ёъқ, Аллоҳ сизлар қилаётган амалларингиздан хабардордир.
12. Балки сизлар Пайғамбар ва мўъминлар (бу жангдан) ўз аҳл (оила)ларига сира қайтиб келмайдилар, деб ўйладинглар ва бу дилларингизга чиройли кўрсатилиб, ёмон гумон қилдинглар ҳамда ҳалок бўлувчи қавм бўлдинглар".
13. Кимки Аллоҳга ва унинг пайғамбарига имон келтирмаган бўлса, бас, албатта, Биз (ундай) кофирлар учун дўзахни тайёрлаб қўйгандирмиз.
14. Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳникидир. (У) хоҳлаган кишиларни мағфират қилур ва хоҳлаган кимсаларни азоблар. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.
15. Ҳали сизлар (Хайбар жангидаги) ўлжаларни олиш учун кетаётган вақтингизда (жиҳодга чиқмай уйда) қолган кимсалар: "Бизларга ҳам (ўлжа олиш учун) сизларга эргашишимизга (ёъл) қўйинглар", - дерлар. Улар Аллоҳнинг каломини ўзгартирмоқчи бўладилар. Айтинг: "Сира ҳам бизларга эргашмайсизлар. Аллоҳ илгари мана шундай дегандир". Бас, улар: "Балки, сизлар бизларга ҳасад (бахиллик) қилаётгандирсизлар", - дерлар. Ёъқ, улар камдан-кам (нарсаларнигина) англарлар.
16. Аъробийлардан (жиҳодга чиқмай) қолган (мунофиқ) кимсаларга айтинг: "Яқинда сизлар ашаддий куч эгалари бўлмиш бир қавм (билан жанг қилиш)га чорланурсизлар. (Ўшанда ё) улар билан урушарсизлар ёки улар (жангсиз) Исломга кирурлар. Бас, агар (ўшанда) итоат этсангизлар, Аллоҳ сизларга гўзал мукофот ато этур. Агар илгари юз ўгириб кетганларингиздек юз ўгириб кетсангизлар, (Аллоҳ) сизларни аламли азоб билан азоблар.
17. (Жиҳодга чиқмасликда) кўзи ожиз кишига ҳараж (тазйиқ) ёъқдир. Чўлоққа ҳам ҳараж ёъқдир, беморга ҳам ҳараж ёъқдир. Кимки Аллоҳ ва унинг пайғамбарига итоат этса, (У) уни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритур. Кимки юз ўгириб кетса, уни аламли азоб билан азоблар.
18. (Эй, Муҳаммад,) дарҳақиқат, Аллоҳ мўминлардан - улар дарахт остида сизга байъат (қасамёд) қилаётган вақтларида - рози бўлди. Бас, У уларнинг дилларидаги нарса (садоқат)ни билиб, уларга хотиржамлик туширди ва уларни (Хайбар жангидаги) яқин ғалаба билан мукофотлади.
Изоҳ: Бир гуруҳ Исломга кирган мусулмонларнинг муайян дарахт остида Расулуллоҳ ҳузурида қасамёд қилганликлари қайд этилган..
19. (Улар) оладиган кўпдан-кўп ўлжалар билан ҳам (мукофотлади). Аллоҳ қудратли ва ҳикматли зотдир.
20. (Эй, мўминлар,) Аллоҳ сизларга ўзингиз оладиган кўпгина ўлжалар ваъда қилди. Энди мана бу (Хайбар жангидаги ўлжалар)ни эса нақд қилиб қўйди ва (душман) одамларнинг қўлларини сизлардан тўсиб қўйди. Токи (бу неъматлар) мўъминларга аломат бўлгай ва (Аллоҳ) сизларни Тўғри ёълга ҳидоят қилгай.
21. Яна сизлар ҳали қодир бўлмаган бошқа (ўлжа)лар ҳам борки, Аллоҳ уларни иҳота қилиб қўйгандир. Аллоҳ барча нарсага қодир зотдир.
22. Агар кофир бўлган кимсалар сизлар билан жанг қилганларида, албатта, (улар) ортларига қараб қочган бўлур эдилар. Сўнгра улар на бир дўст ва на бир ёрдамчи топурлар.
23. (Бу) Аллоҳнинг ёъли (қонуни) бўлиб, илгари ҳам ўтгандир. Аллоҳнинг ёълига эса ўзгартириш топа олмассиз.
24. У (Аллоҳ) Макканинг ичида (Ҳудайбийяда) сизларни уларнинг (Макка мушрикларининг) устига ғолиб қилганидан кейин уларнинг қўлларини сизлардан, сизларнинг қўлларингизни улардан тўсган (сулҳ қилдирган) зотдир. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
25. Улар (Макка мушриклари) кофир бўлган ва сизларни Масжидул-Ҳаромдан, қурбонликни эса маҳбус ҳолида, ўз жойига етишдан тўсган кимсалардир. Агар (Маккада) сизлар билмаган мўмин кишилар ва мўмина аёллар бўлмаса эди - сизлар уларни билмаган ҳолингизда (мушрик деб ўйлаб) оёқости қилиб қўйиб, улар сабабли сизларга ор етмаса эди, (Аллоҳ сизларни Маккага юришдан қайтармаган бўлур эди). Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни Ўз раҳматига дохил қилиш учун (шундай қилди). Агар (мўъминлар) ажралиб олганларида, албатта, улардан (Макка аҳлидан) кофир бўлганларини аламли азоб билан азоблаган бўлур эдик.
26. Ўшанда кофир бўлган кимсалар дилларига ғурур - жоҳилият ғурурини солганларида Аллоҳ Ўз пайғамбарининг ва мўъминларнинг устига хотиржамлигини туширди ва уларга тақво калимасини (яъни, "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни) лозим қилди. Улар ўша (калима)га жуда ҳақли ва аҳл эдилар. Аллоҳ барча нарсани билувчи зотдир.
27. Қасамки, Аллоҳ Ўз Пайғамбарига (у кўрган) тушни рўёбга чиқарди, албатта, сизлар (ей, мўминлар), иншоаллоҳ, Масжидул-Ҳаромга эмин-еркин, бошларингизни (сочларингизни) қирдирган ва (ёки) қисқартирган ҳолларингизда қўрқмасдан кирурсизлар. Бас, (Аллоҳ) сизлар билмаган нарсани билиб, ундан (Макка фатҳидан) олдин яқин бир ғалабани (Хайбар ғалабасига эга) қилди.
Изоҳ: Пайғамбар (а.с.) Ҳудайбия сулҳидан олдин тушларида саҳобалар билан Маккага тинч ҳолатда кириб, Каъбани зиёрат қилганлар ва уларнинг баъзилари сочларини қирдирган, баъзилари эса сочини қисқартирган. Лекин ўша йили Маккага кираолмаганлар, балки Ҳудайбия билан сулҳ тузилган. Макка фатҳидан олдин яна бир ғалабани ваъда қилинишига биноан, бу фатҳ Хайбар фатҳи, навбатдагиси эса Макка фатҳи эканлиги маълум бўлади.
28. У Ўз Пайғамбари (Муҳаммад)ни ҳидоят ва Ҳақ дин (Ислом) билан, у (дин)ни барча дин(лар)га ғолиб қилиши учун юборган зотдир. Аллоҳнинг Ўзи (бунга) етарли гувоҳдир.
29. Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминларга нисбатан) эса раҳм-шафқатлидирлар. Уларни (мудом) Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб рукуъ, сужуд қилаётган ҳолларида кўрарсиз. Уларнинг юзларида сажда асоратидан (қолган) белгилари бордир. Мана шу (сифатлар) уларнинг Тавротдаги мисолларидир. Уларнинг Инжилдаги мисоллари эса, худди бир шохлар чиқариб, қувватга киргач, ёъғонлашиб ўз новдасида тик турган, деҳқонларни ажаблантирадиган ўсимликка ўхшайди. (Бу) улар сабабли кофирлар жаҳлини чиқариш учундир. Аллоҳ улардан имон келтириб, солиҳ амалларни қилган зотларга мағфират ва улкан мукофот ваъда қилганди.
Изоҳ: Бу зарбул-масал мусулмонларнинг дастлаб заиф, камчилик ва хор бўлганлари, кейинроқ эса равнақ топиб, кучайиб кетишини ифода этади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase