close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

049. Ҳужурот сураси


Ҳужурот - ҳужралар, яъни, Расулуллоҳнинг истиқомат қиладиган ҳужралари бўлиб, суранинг   4-оятида бу ҳақда маълумот берилади.
Сурада Аллоҳ билан Расулининг кўрсатмаларисиз диний тадбир ўтказмаслик, Расулуллоҳ билан муомала қилиш одоблари, мўмин киши эшитган гапига аниқламасдан ишониб кетмаслиги, ўзаро низоларни тинчлик ёъли билан бостириш зарурлиги, масхара, лақаб айтиш, ғийбат, бадгумонлик каби разил сифатлардан сақланишга тарғиб, барча инсонларнинг асли бир ота ва бир онадан иборат эканлиги, инсоннинг афзаллиги миллати билан эмас, балки эзгуликка қанчалик интилиши билан, тақво билан белгиланиши каби сабоқлар баён этилган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. Эй, имон келтирганлар, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари олдида (иккисининг изнисиз бирор сўз ёки ишни) муқаддим этмангизлар! Аллоҳдан қўрқингизлар! Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир.
2. Эй, имон келтирганлар, амалларингиз ўзларингиз сезмаган ҳолингизда зое бўлиб кетмаслиги учун сизлар овозларингизни Пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманглар ва унга бир-бирларингизга баланд овоз (дағал сўз) қилгандек баланд овоз қилмангизлар!
3. Аллоҳнинг Пайғамбари ҳузурида овозла рини паст қилган зотлар - айнан ўшалар Аллоҳ дилларини тақво учун имтиҳон қилган зотлардир. Улар учун мағфират ва улкан мукофот бордир.
4. (Эй, Муҳаммад,) албатта, (аёлларингиз яшайдиган) ҳужралар ортидан туриб, Сизни чақирадиган кимсаларнинг кўплари ақл ишлатмайдилар.
5. Агар улар, то (Сиз ўзингиз) уларнинг олдига чиққунингизгача, сабр қилганларида, албатта, ўзлари учун яхши бўлур эди. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир.
6. Эй, мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмасликларингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингизлар!
7. Билингларки, ораларингизда Аллоҳнинг Пайғамбари бордир. Агар у кўп иш(лар)да сизларга бўйин сунса, албатта, сизлар машаққатларга дучор бўлур эдингизлар. Лекин Аллоҳ сизларга имонни суюкли қилди ва уни дилларингизга зийнат қилди ҳамда сизларга куфрни фисқу-фужурни ва итоатсизликни ёмон кўрсатиб қўйди. Ана ўшаларгина тўғри ёъл топувчилардир.
8. (Бу) Аллоҳ (томони)дан бўлмиш фазл (марҳамат) ва неъматдир. Аллоҳ билимли ва ҳикматлидир.
9. Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро урушиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ этинглар! Бас, агар улардан бири, иккинчисининг устига тажовузкорлик қилса, бас, то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича, сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар! Энди агар у (тоифа тажовузкорликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан тузатиб қўйинглар ва адолат қилинглар! Зеро, Аллоҳ адолатлиларни севар.
10. Албатта, мўминлар оға-инидирлар. Бас, сизлар икки оға-инингиз ўртасини тузатиб қўйинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар, шояд раҳм қилинсангизлар.
11. Эй, мўминлар, (сизлардан) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмни масхара қилмасин! Эҳтимолки, (масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (Сизлардан) аёллар ҳам (бошқа) аёлларни (масхара қилмасинлар)! Эҳтимолки, (масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизни лақаблар билан атаманглар! Имондан кейин фосиқлик номи нақадар ёмондир! Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар золимлардир.
12. Эй, мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир.
13. Эй, инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишларингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (елат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (енг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир.
14.Аъробийлар: "Имон келтирдик", - дедилар. (Эй, Муҳаммад, уларга) айтинг: "Сизлар имон келтирганларингиз ёъқ, лекин сизлар "Исломга кирдик" денглар! (Чунки ҳануз) дилларингизга имон кирган эмасдир. Агар сизлар Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат этсангизлар, У сизларга (қилган яхши) амалларингиздан (савобидан) бирор нарсани камайтирмас. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир".
Изоҳ: Шу ояти каримадан маълум бўладики, имон билан ислом, мўмин билан мусулмон мазмун жиҳатдан фарқ қилади. Имон - бу илоҳий таълимотни тан олиб тасдиқ этиш бўлса, ислом илоҳий кўрсатма ва буйруқларни амалда бажаришдир. Бу оятда мўъминлик даъво қилаётган бир гуруҳ аъробийларга Аллоҳ таоло раддия бериб, "Ёъқ! Сизларда имон ёъқ, балки ўзларингни мўмин-мусулмон кўрсатиш учун амал қилиб турибсизлар", - деган мазмунда танбеҳ беради.
15. Ҳақиқий мўминлар Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига имон келтириб, сўнгра шубҳа қилмаган ва моллари ва жонлари билан Аллоҳ ёълида жиҳод қилган зотлардир. Айнан ўшаларгина (имонларида) содиқдирлар.
Изоҳ: Тилидагина имон келтириб, дилида имон қарор топмаган аъробийлар (бадавий араблар) билан комил мўминлар ўртасидаги фарқ баён қилинмоқда. Жиҳод ҳақида Тавба сураси, 88-оят изоҳига қаралсин.
16. (Эй, Муҳаммад, аъробийларга) айтинг: "Сизлар Аллоҳга динингизни билдирмоқчимисизлар?! Ваҳоланки, Аллоҳ осмонлардаги ва Ердаги (бор) нарсани билур. Аллоҳ барча нарсани билувчидир".
17. Улар Сизга исломга кирганларини миннат қилурлар. Айтинг: "Сизлар менга исломингизни миннат қилмангиз. Балки агар (имонингизда) содиқ бўлсангиз, билингизки, Аллоҳ сизларни имонга ҳидоят қилганини миннат қилур.
18. Албатта, Аллоҳ осмонлар ва Ердаги ғайб (сирлар)ни билур. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир".

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase