close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

096. Алақ сураси

“Алақ” – лахта қон. Бу ерда она қорнидаги ҳомиланинг ривожланиш жараёнидаги бир босқич, яъни лахта қуюқ қонга айланган ҳолати.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1. Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан!
2. (У) инсонни лахта қондан яратди.
3. Ўқинг! Раббингиз эса карамлидир.
4. У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди.
5. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди.
6. Дарҳақиқат, инсон ҳаддидан ошар.
7.(Бунга) сабаб ўзини бой – беҳожат санашидир.
8. (Эй, инсон!) Албатта, қайтиш Раббинг ҳузуригадир.
9. (Эй, инсон!) Кўрдингми, қайтараётан кимсани
10. бандани намоз ўқиганда?!
11. Кўрдингми – агар у (қайтарувчи) ўзи тўғри йўлда бўлса экан,
12. ёки (ўзгаларни) тақвога (Аллоҳдан қўрқишга) буюрса экан!
13.Кўрдингми, агар у (намоздан) тўсувчи кимса (аксинча ҳақни) инкор этса ва (у имон келтиришдан) юз ўгирса,
14.албатта, Аллоҳ (унинг бу қилмишларини) кўриб туришини билмаганмиди?!*
* 8–14-оятлар. Бу оятлар машҳур кофир Абу Жаҳл хусусида нозил қилинган. У Пайғамбар (а.с.)га азият ва зарар етказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бўлиб, Ҳақ таоло бу танбеҳлар билан уни огоҳлантирган.
15. Йўқ! Қасамки, агар у (бу йўлидан) қайтмаса, албатта, Биз унинг пешона сочидан тутамиз
16. ўша ёлғончи, адашган (кимсанинг) пешона сочидан (тутиб жаҳаннамга отурмиз)!
17. Бас, у ўзининг жамоасини (ёрдамга) чақираверсин!
18. Биз эса азоб фаришталарини чақиражакмиз!
19.Йўқ! (Эй, Муҳаммад!) Сиз унга итоат этманг ва (ёлғиз) Аллоҳга сажда (ибодат) қилиб, (Унга) яқин бўлинг!*
* Сажда ояти.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase